Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 19.09.1997 йилдаги 445-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИДА СОЛИҚ ИШЛАРИ ФАКУЛЬТЕТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ органларининг раҳбар кадрлар бўғинининг касб тайёргарлигини ва уларни қайта тайёрлашни тубдан яхшилаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ривожлантириш истиқболлари бўйича илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси банк-молия академиясида солиқ ишлари факультети ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар банк-молия академияси солиқ ишлари факультетининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика солиқ тизими учун «Солиқлар ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича магистр даражаси бериладиган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро солиқ ишидаги энг янги ютуқларни тизимли ўқитиш йўли билан республика солиқ органларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда солиқлар ва солиққа тортиш тизимининг назарияси, амалиёти ва истиқболлари масалалари бўйича чуқурлаштирилган илмий тадқиқотларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш соҳасида дастурлар, лойиҳалар, тавсияларни илмий-услубий экспертиза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва солиққа тортиш масалалари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва илмий-услубий ишланмалар тайёрлаш ва нашр этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, академия солиқ ишлари факультетига ўқишга республика солиқ органларининг олий маълумотли, Давлат солиқ қўмитаси тизимида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган юқори ва ўрта бўғин раҳбарлари, етакчи мутахассислари қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Академия ректори Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Банклар уюшмаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ишлари факультети ташкил этилишини ҳисобга олиб академия штатлар жадвалини, тузилмасини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиб ўтилган мутахассислик бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органлари тизимининг тайёрланиши, қайта тайёрланиши ва малакаси оширилиши керак бўлган мансабдор шахслари рўйхатини, уларни қабул қилиш ва академияда ўқишни тамомлагандан кейин ишга йўллаш тартибини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997-1998 ўқув йилида академия солиқ ишлари факультетига 20 кишини қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 1997 йилдан бошлаб ҳар йили Банк-молия академиясига ўқув жараёнини ва илмий услубий ишларни ташкил этиш, факультетнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчилар ва энг яхши тингловчиларнинг «Солиқлар ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича хорижий солиқ муассасалари ва молия ташкилотларида амалий иш тажрибасидан ўтиши учун солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан зарур маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 19 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
445-сон