20.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2721-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг буйруғи, 20.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2721-1
Кучга кириш санаси
20.10.2021
Ҳужжат 20.10.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2721-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 32-сон «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2721, 2015 йил 21 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 42-сон, 547-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Ф. УМАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 27 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2021 йил 27 сентябрдаги 9-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) номидаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» деган сўзлар «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 1-банддаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» деган сўзлар «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) номидаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» деган сўзлар «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан қуйидаги умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишлар бажарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ер шаклининг ва ташқи гравитация майдонининг параметрларини аниқлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат гравиметрик пунктларида оғирлик кучи тезланишининг абсолют (нисбий) қийматларини аниқлаш бўйича гравиметрия ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия пунктларида кенглик, узунлик ва азимутни астрономик аниқлаш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) график, рақамли, фотосурат шаклидаги ва бошқа шакллардаги давлат топографик хариталари ҳамда режаларини яратиш, янгилаш ва нашр этиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аэрокосмик суратга олиш асбоблари ёрдамида учиш аппаратларидан жойнинг фотосурат тасвирини олиш бўйича аэросуратга олиш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1:10 000, 1:25 000 масштабларда топографик тасвирга олиш жараёнлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1:10 000, 1:25 000, 1:50 000, 1:100 000, 1:200 000, 1:500 000, 1:1 000 000 масштабларда давлат топографик хариталарини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган даврийлик билан янгилаш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли масштаблардаги давлат рақамли топографик хариталари ва режаларини ишлаб чиқиш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли масштаблардаги давлат рақамли топографик хариталари ва режаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган даврийлик билан янгилаш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли масштаблардаги давлат топографик хариталарини компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда нашрга тайёрлаш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли масштаблардаги давлат топографик хариталарининг мажбурий тиражини полиграфик ёки бошқа кўпайтириш воситаларидан фойдаланган ҳолда нашр этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Давлат геодезия, нивелир, гравиметрия тармоқларини, геодезик зичлаштириш тармоқларини яратиш, ривожлантириш ва ишлаш ҳолатида сақлаб туриш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референц геодезия пунктларидан, юқори аниқликдаги (0-синф, 1-синф) геодезия пунктларидан ташкил топган давлат йўлдош геодезияси тармоғини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат режали геодезия тармоғини 3 ва 4-синфлар, 1 ва 2-разрядлар йўлдош геодезияси тармоқларидан, 4-синф, 1 ва 2-разрядлар полигонометрия тармоғидан ташкил топган геодезия зичлаш тармоқларини тузиш орқали ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режали ва баландлик давлат геодезия тармоғининг ва зичлаш тармоқларининг пунктларини тадқиқ этиш ва тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғини ташкил қилиш, станцияларда йўлдош сигналларини қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва мобиль станцияларининг қабул қилувчи қурилмаларига тарқатиш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий йўлдош навигация тизимларининг ишлашини таъминлаш учун геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат фундаментал гравиметрик тармоғидан ва 1-синф давлат гравиметрик тармоғидан иборат давлат гравиметрик тармоғини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гравиметрик зичлаштириш тармоқларини қуриш йўли билан давлат гравиметрик тармоғини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат гравиметрик тармоғи пунктларини тадқиқ этиш ва тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 ва 2-синф давлат нивелир тармоғи ҳамда 3 ва 4-синф баландлик зичлаштириш тармоқлари пунктларининг баландликларини аниқлаш бўйича нивелирлаш ишлари, шу жумладан аввал ўтказилган нивелирлаш ишларини тартибга солувчи ҳужжатларда белгиланган даврийликлар билан 1 ва 2-синф такрорий нивелирлаш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ернинг картографик мониторингини, уни масофадан туриб зондлашни ва геодинамика тадқиқотларини амалга ошириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларнинг фазовий маълумотларини ер усти, ҳаво ёки аэрокосмик жойлашувдаги суратга олиш асбоблари ёрдамида махсус жиҳозланган станцияларга қабул қилиш, маълумотларни картографик мақсадларда ишлаш, сақлаш ва қўллаш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодинамик ва техноген полигонлар пунктларида юқори аниқликдаги (1-синф) йўлдош ўлчовларини бажариш, ўлчовлар натижалари бўйича Ер қобиғининг ҳозирги горизонтал ва вертикал ҳаракатларини тадқиқ этиш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикасининг давлат картография-геодезия фондини шакллантириш ва юритиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг картография-геодезия фонди томонидан геодезия ва картография фаолиятини амалга оширишда олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) ҳисобга олиш, сақлаш ҳамда фойдаланиш учун тақдим этиш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
картография-геодезия давлат кадастрини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Миллий географик ахборот тизимини, умумдавлат аҳамиятига молик бошқа географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотларнинг миллий инфратузилмасини яратиш, ривожлантириш ва унинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқлараро, минтақавий географик ахборот тизимларини ташкил этиш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотга оид ва бошқа тематик хариталар ҳамда тармоқлараро аҳамиятга молик атласлар, картографик ўқув қўлланмаларини яратиш ва нашр этиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқлараро аҳамиятга молик турли тематик хариталар ва атласларни, ўқув картография қўлланмаларини яратишда таҳрирлаш-тайёрлаш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқлараро аҳамиятга молик турли тематик ва ўқув хариталарининг асл нусхаларини компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда тузиш ва расмийлаштириш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат, минтақавий ва тармоқлараро аҳамиятга молик турли тематик атласларни, ўқув атласларини компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда тузиш ва расмийлаштириш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқлараро аҳамиятга молик турли тематик хариталар ва атласларнинг, ўқув хариталарининг нашр этилган асл нусхаларини компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда тайёрлаш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини (кейинги ўринларда Давлат чегараси деб юритилади) делимитация, демаркация (редемаркация) қилиш ва унинг ўтиш чизиғини текшириш бўйича ишларни зарур геодезия, картография ҳамда гидрографияга доир ишлар, материаллар (маълумотлар) билан таъминлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегарасига туташ минтақа учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган Ҳукумат делегацияси томонидан белгиланадиган масштабларда делимитация, демаркация (редемаркация) хариталар яратиш бўйича топография-геодезия ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегарасига туташ минтақага топографик хариталар (фотопланлар, фотосхемалар) тузиш учун аэросуратга олиш ишлари (Ҳукумат делегациясининг топшириғи бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегараси минтақасида геодезия тармоқ пунктларини текшириш, уларнинг сақланишини ва бўлғуси топография-геодезия ишларини ўтказиш учун улардан фойдаланиш имкониятини текшириш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарёларда (кўлларда, сув омборларида) уларнинг Давлат чегараси чизиғининг ўтишини белгиловчи ўртасини (створини) сув сирти бўйлаб аниқлаш ва белгилар билан маҳкамлаш бўйича гидрография ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатлараро комиссия томонидан белгиланган конструкциядаги чегара белгиларини тайёрлаш ва чегара белгилари билан Давлат чегараси чизиғини мустаҳкамлаш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара белгиларининг координаталарини Ҳукумат делегацияси томонидан белгиланган аниқликда йўлдошли ўлчовлар услуби билан белгилаш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара белгиларининг координаталари каталогини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара белгилари протоколларини Ҳукумат делегацияси томонидан белгиланган намунада тузиш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларни тўплаш ва Давлат чегараси минтақасида жойлашган географик объектларнинг номлари рўйхатини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегараси чизиғини таърифлаш баённомасини тегишли намунадаги ҳужжатни тўлдириб, Ҳукумат делегацияси томонидан белгиланадиган масштаблар топографик хариталари варақларида Давлат чегарасининг ўтиш чизиғини ҳамда чегара белгилари ўрнашган жойларни тасвирлаб график иловани яратган ҳолда тузиш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) геодезия ва картографияга оид ишларни бажаришда ўлчовлар бирлигини ва метрология назоратини таъминлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия ва картографияга оид ишларни бажаришда ўлчовлар бирлиги ҳамда талаб қилинадиган аниқликка эришиш мақсадида илмий-техник ва ташкилий асосларни, техник воситаларни, қоидалар ҳамда нормаларни белгилаш ва қўллаш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эталон базисни — геодезия ва картографияга оид ишларнинг бажарилишини метрологик таъминлаш учун узунлик эталонини яратиш ҳамда иш ҳолатида сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) географик объектларнинг номларини белгилаш, меъёрлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш, шунингдек Географик объектлар номларининг давлат реестрини юритиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объект номи, шунингдек уни бериш ёки қайта номлаш жараёнининг ҳамда уларни қўллаш даражасининг ва кейинчалик меъёрлаштириш заруриятининг Ўзбекистон Республикасининг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини текшириш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларнинг номларини меъёрлаштириш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларнинг номларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш шаклини тузиш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларнинг номлари тўғрисидаги маълумотларни Географик объектлар номларининг давлат реестри маълумотлар базасига киритиш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларнинг меъёрлаштирилган номларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларнинг номларини ҳисобга олиш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектлар номларининг давлат реестри маълумотларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фойдаланувчиларга тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва тажриба-технологик ишларни олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) геодезия ва картография фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус аҳамиятга молик геодезия ва картография ишлари бажарилиши мумкин.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишлар геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензия ёки хабардор қилиш тартиби орқали геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш бўйича тасдиқномага эга бўлган юридик шахслар томонидан ҳам бажарилиши мумкин.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2021 й., 10/21/2721-1/0982-сон)