Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг
буйруғи
«Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 19 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2833-1]
Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2016 йил 30 сентябрдаги 22-Б-сон «Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 41-сон, 481-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Марказий банки, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 июль,
52-Б-сон
Келишилди:
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
2021 йил 3 июль
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
2021 йил 2 июль
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг раиси Б. ГУЛЯМОВ
2021 йил 30 июнь
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2021 йил 1 июль
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2021 йил 2 июль
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг раиси Б. БЕГАЛОВ
2021 йил 2 июль
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш. ШАРАХМЕТОВ
2021 йил 30 июнь
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
2021 йил 16 июль
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2021 йил 16 июль
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2021 йил 26 июль
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
2021 йил 17 июль
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. САДИКОВ
2021 йил 18 июль
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А. ВОИТОВ
2021 йил 27 июль
Ўзбекистон Республикаси ДХХ Раиси А. АЗИЗОВ
2021 йил 30 июль
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2021 й., 10/21/2833-1/0978-сон)