Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 11 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3062-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 8 августдаги 47-сон буйруғи (рўйхат рақами 3062, 2018 йил 28 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3062/1808-сон) билан тасдиқланган Руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати изоҳи 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ихтисослаштирилган малакали психиатрик тиббий ёрдам ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлмаган руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари кузатилган шахсларга уларнинг маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий розилиги асосида (ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар, шунингдек қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар учун уларнинг қонуний вакиллари томонидан маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий розилиги асосида) кўрсатилади».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХАДЖИБАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 6 октябрь,
26-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2021 й., 10/21/3062-1/0955-сон)