Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 05.11.2002 йилдаги 378-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 03.08.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИНГ БОШҚАРИШ ТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, уни бошқаришда функционал ва ҳудудий ёндашувларнинг янада мустаҳкам ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, юк ташишларни бошқариш тизимини марказлаштиришдан чиқариш даражасини ошириш, шунингдек темир йўл транспорти техника воситаларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг тугатилаётган «Ўзтемирйўлюктранс» юк ташиш бошқармаси ҳамда унинг минтақавий марказлари, шунингдек компаниянинг таркибий бўлинмаларидан берилаётган йўл, электр таъминоти, сигнализация ва алоқа участкалари, шунингдек Тошкент, Қўқон, Бухоро, Қарши функционал-фойдаланиш вагон деполари негизида минтақавий (Тошкент, Қўқон, Бухоро, Қўнғирот, Қарши-Термиз) темир йўл узеллари ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ташкил этилаётган минтақавий темир йўл узелларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувлар минтақавий бозори конъюнктурасини ўрганиш, уларнинг инфратузилмасини шакллантириш, шунингдек темир йўл тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспортининг хизмат кўрсатиладиган ҳудуд доирасида барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, фойдаланувчиларга кенг кўламда темир йўл хизматлари кўрсатиш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан биргаликда темир йўл транспорти бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиладиган ҳудуддаги темир йўллар тармоқларининг барқарор ишлашини ҳамда ташувларни ўтказиш қувватини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси чегаралари орқали юк ва йўловчи ташишларни амалга оширишда жойлардаги божхона ва солиқ органлари, чегара хизмати билан аниқ, мувофиқлаштирилган ҳолда ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 августдаги 366-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 353-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этилаётган минтақавий темир йўл узеллари «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг юридик шахс мақомига эга бўлган шуъба корхоналари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақавий темир йўл узеллари фаолиятини маблағ билан таъминлаш хўжалик фаолияти даромадлари, шунингдек Компания кенгаши томонидан белгиланадиган тартибда «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг ташиш жараёни даромадлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, шунингдек мазкур қарорга 2-иловадан 11-банд «Ўзтемирйўлюктранс» юк ташиш бошқармаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 5 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
378-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 августдаги 366-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 353-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 августдаги 366-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 353-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 августдаги 366-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 353-модда)