06.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3323
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг буйруғи, 06.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3323
Кучга кириш санаси
06.10.2021
Ҳужжат 06.10.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчи автовокзаллари ва йўловчи автостанциялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 6 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3323]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Йўловчи автовокзаллари ва йўловчи автостанциялари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир И. МАХКАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Ш. ШАРАХМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 6 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 26 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 7 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2021 йил 25 сентябрь 14-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчи автовокзаллари ва йўловчи автостанциялари тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, йўловчи автовокзаллари ва йўловчи автостанцияларининг фаолият юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автовокзал (автостанция) — транспорт-экспедиция, ташиш фаолиятини амалга оширувчи ва йўловчиларга бошқа хизматлар кўрсатувчи ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чипта кассаси — йўл чипталарини сотиш ва йўловчиларга йўналишлар тўғрисида маълумот беришга мўлжалланган пункт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
перрон — автотранспорт воситаларини қабул қилиш ва жўнатиш, йўловчиларни автотранспорт воситасига хавфсиз чиқариш ва ундан тушириш учун мўлжалланган қурилма;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
перрон (чипта) назоратчиси — автотранспорт воситаларининг санитария-гигиена ҳолатини, йўл ҳужжатлари ва чипталарнинг мавжудлиги ва ҳолатини, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвалига мувофиқ жўнатилишини назорат қилувчи шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларнинг айнан бир вақтдаги сиғими — автовокзалларда (автостанцияларда) жўнатилаётган ва кириб келаётган ҳамда бир вақтнинг ўзида йўловчилар кутиш залларида ва йўловчилар хоналарида сиғиши мумкин бўлган йўловчиларнинг умумий сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автовокзал (автостанция) ишларининг технологик жараёни — автовокзал (автостанция) хизматларини ташкил этиш жараёни, автотранспорт воситаларини қабул қилиш ва жўнатиш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича доимий равишда бажариладиган операцияларнинг ўзаро боғлиқлиги ва мунтазамлилиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
станция ҳудуди — автовокзалнинг (автостанциянинг) автотранспорт воситалари жўнатилиши ва кириб келиши ҳамда уларга техник хизмат кўрсатилиши учун мўлжалланган ҳудуди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Автовокзалнинг (автостанциянинг) ўтказиш имконияти бир сутка ичида автовокзалдан (автостанциядан) йўналишга жўнатилиши мумкин бўлган автотранспорт воситаларининг жами сонидан келиб чиқиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Автовокзалларга (автостанцияларга) қўйиладиган умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Автовокзаллар (автостанциялар) аҳоли яшаш жойларида ҳамда автомобиль йўллари трассаларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш ва халқаро, шаҳарлараро ҳамда шаҳар атрофида қатновчи автотранспорт воситалари йўналишларида уларнинг ҳаракатини тезкор бошқариш, фойдаланиш учун хизмат хоналари ва ҳайдовчиларнинг дам олиш хоналарини жойлаштириш учун ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низомнинг иловасида келтирилган мезонларга мувофиқ автовокзалнинг тоифаси ва автостанциянинг класси ҳисобга олинган ҳолда уларнинг ҳудудида қуйидагилар жойлаштирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчилар кутиши учун мўлжалланган бинолар ва хоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чипта кассалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш болали йўловчиларга мўлжалланган хоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг узоқ вақт дам олишига мўлжалланган меҳмонхоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурият хонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий овқатланиш шаҳобчалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий пунктлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўл юкини (багажни) сақлаш хоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш учун монитор орқали кузатиш қурилмалари ўрнатилган хоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий-маиший ва санитария-гигиена хоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларни чиқариш ва тушириш перронлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рейслар оралиғида автотранспорт воситалари тўхтаб турадиган майдончалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник кўрикдан ўтказиш ва автотранспорт воситалари салонларини тозалаш постлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар йўловчилар транспорти (метрополитендан ташқари) кириб келиши ва туриши учун мўлжалланган автовокзал олди майдони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автовокзал (автостанция) ҳудуди бўйлаб ҳамда чиқариш ва тушириш перронларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўриндиқли аравачалари учун мўлжалланган йўллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни ўриндиқли аравачалар билан чиқариш ва тушириш учун мўлжалланган жойлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автовокзал (автостанция) ҳудуди бўйича тўсиқлар ҳамда йўловчиларнинг кутиш залларида, чипта кассаларида ва йўловчилар кўп тўпланадиган бошқа жойларда видеокузатиш камералари ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Автовокзалларга кириш ва чиқиш жойларида йўловчилар ҳамда уларнинг қўл юкини (багажини) текшириш учун турғун металл детекторлар билан жиҳозланган текшириш постлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Автовокзалларнинг тоифалари ва автостанцияларнинг классларини аниқлаш мазкур Низомнинг иловасида келтирилган мезонларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Автовокзалларнинг (автостанцияларнинг) асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар автовокзалларнинг (автостанцияларнинг) асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диспетчерлик хизматини йўлга қўйиш орқали йўловчи ташиш хавфсизлиги қоидалари талабларини инобатга олган ҳолда автовокзал (автостанция) бўйича автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвалига риоя қилинишини ташкил этиш, автотранспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш, йўл варақалари ва диспетчерлик ҳужжатларини расмийлаштириш, йўловчиларда чипталар мавжудлигини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автовокзалларда (автостанцияларда) йўловчиларга йўналишда ҳаракатланиш билан боғлиқ масалалар юзасидан, хусусан янги очилаётган йўналишлар, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвалидаги ўзгаришлар, йўналишга жўнатилаётган автотранспорт воситаларидаги мавжуд бўш ўринлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларга автовокзалларда (автостанцияларда) маиший хизмат кўрсатиш, маданий-маиший ва санитария-гигиена хизмати кўрсатилишини таъминлаш ҳамда ҳайдовчилар учун маиший шароитлар яратиш ва уларнинг дам олишини ташкил этиш, уларга дам олиш учун мебеллар билан жиҳозланган хоналар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларини қўриқлаш, уларни рейслар оралиғида техник кўрикдан ўтказиш пунктларини ташкил этиш, автотранспорт воситалари салонларини тозалаш, йўналишга чиқишдан олдин ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувлар ҳисобини юритиш, йўловчилар оқимини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинга қарши кураш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, автовокзал (автостанция) ҳудуди санитария-гигиеник жиҳатдан тоза сақланишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Автовокзалларнинг (автостанцияларнинг) ишлаш режими ва технологик жараёни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Автовокзал (автостанция) иш кунининг бошланиш ва тугаш вақти автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвалидан келиб чиққан холда автовокзал (автостанция) раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Узлуксиз тартибда (туну кун) фаолият юритмайдиган автовокзаллар (автостанциялар) биноси йўловчилар кириши учун биринчи автотранспорт воситаси жўнаб кетишидан (кириб келишидан) камида 30 дақиқа олдин очиқ бўлиши ва ҳаракатланишнинг суткалик жадвали бўйича охирги автотранспорт воситаси кириб келгандан (ёки жўнаб кетгандан) кейин камида 30 дақиқадан сўнг ёпилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Автовокзалда (автостанцияда) узоқ вақт дам олиш учун мўлжалланган хоналар мавжуд бўлган тақдирда автовокзал (автостанция), ишлаш режимидан қатъи назар, унга йўловчиларнинг туну кун кириши ва чиқишини таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тушлик пайтидаги танаффус ёки хоналарни тозалаш вақтида автовокзални (автостанцияни) ёпиб қўйишга йўл қўйилмайди. Кутиш зали ҳамда ёш болали йўловчилар учун мўлжалланган хона автовокзалнинг (автостанциянинг) бутун иш куни мобайнида фойдаланиш учун очиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Чипта кассаларининг иш вақти автовокзалнинг (автостанциянинг) ишлаш режимига мувофиқ ёки йўловчилар учун қулай бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Автовокзалнинг (автостанциянинг) ҳаракат йўналиши бўйича автотранспорт воситаларининг станция ҳудудига кириши, унда ҳаракатланиши ва ундан чиқиши белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракат йўналишини ишлаб чиқишда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиш ва киришда ўнг томонга бурилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракатнинг ҳар бир йўналиши учун автотранспорт воситаларининг атрофдаги кўчалардан қайрилиб келиш манзиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларни чиқариш ва тушириш платформаларига автотранспорт воситаларини ҳаракат йўналиши бўйича ўнг томонда қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари ҳаракатланиш йўллари йўловчилар ҳаракатланиш йўллари билан кесишмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Йўловчилар ҳаракат йўналиши бўйича автовокзал (автостанция) ҳудудида қуйидагилар жойлаштирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат бинолари, йўловчиларга хизмат кўрсатадиган бинолар ва ёрдамчи бинолар, уларнинг номи ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларга маълумот берувчи воситалар (автотранспорт воситаларининг жўнаб кетиш ва кириб келиш вақти кўрсатилган жадваллар, чипталарнинг нарх жадвали, қатнов йўналишларининг схемаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Станция ҳудуди чизмасида мавжуд иншоотлар ва бинолардан ташқари қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларининг кириш ва чиқиш йўналишлари ҳамда йўловчиларнинг автовокзал (автостанция) ҳудудидан чиқиш йўналишлари кўрсаткичлари жойлаштирилган пунктлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларининг рейслар оралиғида тўхтаб туриши учун белгиланган жойлар (постлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган пунктлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўналишсиз таксилар ва бошқа автомобиллар тўхтаб туриши учун мўлжалланган жойларнинг кўрсаткичлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автовокзалнинг (автостанциянинг) асосий кириш жойига туташиб кетган станция ҳудудининг бир қисми, қоида тариқасида, автотранспорт воситалари тўхташи учун мўлжалланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Фавқулодда вазиятлар (ёнғин, зилзила, сув тошқини ва бошқалар) вақтида йўловчилар ва автовокзал (автостанция) ходимларини эвакуация қилиш режасида одамлар ва моддий бойликларни автовокзаллар (автостанциялар) биноларидан эвакуация қилиш йўллари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Автотранспорт воситалари ҳаракатини ташкил этиш ва йўловчиларга маданий-маиший хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Автовокзаллар (автостанциялар) ҳудудида йўловчилар ва бошқа шахсларнинг ҳаракатига фақат бунинг учун махсус ташкил этилган ва жиҳозланган, тегишли белгилар, техник воситалар орқали ёки автовокзал (автостанция) ходимлари томонидан бериладиган овозли сигналлар билан белгиланадиган жойларда рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Йўловчиларнинг автовокзал (автостанция) ҳудуди бўйлаб ҳаракат қилиш йўлининг узунлиги имкон қадар қисқа бўлиши, йўловчилар оқими кесишмаслиги ҳамда ҳар бир йўналиш учун алоҳида бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Кутиш зали автотранспорт воситалари кириб келиши ва жўнаб кетишини кутаётган йўловчилар учун мўлжалланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ёш болали йўловчилар учун мўлжалланган хонадан кичик ёшдаги ёки ногиронлиги бўлган боласи бўлган йўловчилар ва ҳомиладор аёллар бепул фойдаланади. Ёш болали йўловчилар учун мўлжалланган хонани жиҳозлашда санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик ёшдаги ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган йўловчилар ёш болали йўловчилар учун мўлжалланган хона навбатчиси орқали навбатдан ташқари чипта билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳайдовчилар узоқ вақт дам олиши учун мўлжалланган хоналар йўл ҳужжатлари ва паспорт ёки идентификация ID-картаси кўрсатилган тақдирда келишилган ҳолда йўловчиларга ҳам тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Автовокзалларнинг (автостанцияларнинг) ахборот хизматини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ахборот хизмати йўловчиларга автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши, юриш ва қўл юкини (багажни) ташиш шартлари ҳамда автовокзал (автостанция) томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақида ишончли маълумотни тезкор тақдим этиш мақсадида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Йўловчиларга маълумот бериш қуйидагилар орқали таъминланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
визуал хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товушли хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотнома бюроси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Call center» ахборот хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматик маълумотлар бериш қурилмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчиларга барча маълумотлар бепул тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Йўловчиларни маълумотлар билан визуал хабардор қилиш схемалар, жадваллар ҳамда ахборот таблолари кўринишида амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
платформалар ва постлар кўрсатилган ҳолда автотранспорт воситаларининг жўнаб кетиш ва кириб келиш жадвали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автовокзал (автостанция) томонидан хизмат кўрсатиладиган йўналишлар, ушбу йўналишларда йўл ҳақи ва багаж ташиш нархлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автовокзал (автостанция) жойлашган аҳоли пунктида мавжуд бўлган йўналишлар схемалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бепул ва имтиёзли юриш ҳамда чипталарни навбатсиз харид қилиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифалари рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларни суғурталаш тартиби ва турлари ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларга автовокзал (автостанция) ҳудудида хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари ва автовокзал (автостанция) чипта кассалари ҳамда бошқа хизматларнинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яқин вақт ичида амалга оширилиши кутилаётган қатновларнинг вақти ва жойи, шунингдек қатнов вақтини кечиктириш ёки кўчириш ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли йўналишлар бўйича кутиш майдончалари, шунингдек маданий-маиший ва санитария-гигиена хоналарининг кўрсатгичлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Йўловчиларни маълумотлар билан визуал хабардор қилиш воситаларини автовокзалда (автостанцияда) йўловчиларнинг ҳаракатланиш йўналишларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Йўловчиларни маълумотлар билан товуш орқали хабардор қилиш автовокзал (автостанция) ҳудудида радиоретрансляция тармоғи орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида автовокзалда (автостанцияда) «Call center» ахборот хизмати ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Автовокзалда (автостанцияда) йўловчилар қуйидаги маълумотларни олиши мумкин бўлган автоматик қурилмалар ўрнатилиши тавсия этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларни қизиқтираётган рейслар учун чипталарнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаси келишигача қолган вақт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кассаларнинг жойлашган жойи ва ишлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларга автовокзал (автостанция) ҳудудида кўрсатилаётган хизматлар рўйхати ва нархлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш жараёнидан йўловчилар норози бўлган ҳолларда улар мурожаат қилиши мумкин бўлган автовокзалнинг (автостанциянинг) мансабдор шахслари телефон рақамлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Чипта кассалари ишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Чипталар сотуви чипта кассалари ёки ахборот тизимлари (махсус веб-сайтлар, мобил иловалар, ижтимоий тармоқлар ва бошқалар) орқали ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Чипта кассаларининг қуйидаги 3 тоифаси ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чипталарни олдиндан сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чипталарни жорий (кундалик) рейслар бўйича сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чипта олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган йўловчиларга чипталар сотиш (бериш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Багаж ва қўл юкини вақтинча сақлаш хоналари ишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Халқаро ва шаҳарлараро (вилоятлараро) йўловчиларга хизмат кўрсатувчи автовокзалларда (автостанцияларда) қўл юки ва багажни вақтинча сақлаш учун сақлаш хоналари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сақлаш хоналари ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Қўл юки ўзи билан бирга йўл чипталари мавжуд бўлган фуқаролардангина қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сақлаш учун қабул қилинаётган буюмларнинг ўлчамлари автотранспорт воситаларида ташиш учун йўл қўйиладиган меъёрлардан ортиқ бўлмаслиги керак. Сақлаш учун буюмлар ҳар қандай ўрамда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа йўловчиларнинг буюмларини ифлос қилиши ёки уларга шикаст етказиши мумкин бўлган буюмлар ҳамда тез ёнадиган, портловчи, заҳарловчи, ўткир ва бадбўй ҳидли моддалар сақлаш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Сақлаш хонасининг иши сақлаш учун қабул қилинган буюмнинг ўрнига махсус жетон ёки квитанция берган ҳолда ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда банд бўлган автотранспорт воситалари ишини диспетчер хизмати орқали бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қуйидагилар автовокзал (автостанция) диспетчерлик хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари томонидан ҳаракатланиш жадвалига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автовокзал (автостанция) ҳудудига тегишли йўллар доирасидаги йўналишларда автотранспорт воситалари ҳаракатини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир-бирига боғлиқ ва яқин автовокзаллар (автостанциялар) ва ҳайдовчиларни ҳаракат, метеорологик ва йўл шароитлари тўғрисида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари ҳаракатланиш жадвалида кўрсатилган вақтдан четга чиққан ҳолларда уларнинг режага кўра ҳаракатланиши мунтазамлилигини таъминлашга доир тезкор чора-тадбирлар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Автотранспорт воситаси ҳайдовчиси автовокзалга (автостанцияга) келганидан кейин ўзининг келганлиги ҳақида диспетчерга ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диспетчер диспетчерлик журналида ва ҳайдовчининг йўл ҳужжатида автотранспорт воситасининг келганлигини штамп-соатлар ёрдамида қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Автотранспорт воситасини йўловчилар чиқариладиган майдонга ўтказиш пайтида навбатчи диспетчер автовокзал (автостанция) бўйича автотранспорт воситасига йўловчиларни чиқаришни бошлаш вақтини, платформанинг тартиб рақамини ва автотранспорт воситасининг жўнаш вақтини эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Автотранспорт воситасига йўловчиларни чиқаришдан олдин автовокзал (автостанция) навбатчи диспетчери ёки перрон (чипта) назоратчиси автотранспорт воситасининг жиҳозланганлиги ва санитария ҳолати, ҳайдовчида йўл ҳужжатларининг мавжудлиги (рейс жадвали, йўналиш схемаси ҳамда чипталарни ҳисобга олиш варақасининг мавжудлиги, чипталарнинг охирги тартиб рақами ёзилишининг тўғрилиги) ва уларнинг ҳолати текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатчи диспетчер ёки перрон (чипта) назоратчиси томонидан автотранспорт воситасининг жиҳозланиши ва санитария-гигиеник ҳолатига оид барча камчиликлар ва нуқсонлар (агар мавжуд бўлса) тўғрисида ҳайдовчининг йўл варақасига ҳамда автотранспорт воситасининг ҳолати ва жиҳозланишини ҳисобга олиш дафтарига қайдлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситасини жиҳозлаш қоидалари бузилган, санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган автотранспорт воситаси йўналишга чиқишига йўл қўйилмайди ва бу ҳақда ташувчига хабар берилади. Бунда, ташувчи ҳаракат жадвалининг бажарилишини таъминлаш мақсадида автотранспорт воситасини соз ҳолатдаги бошқа автотранспорт воситаси билан алмаштириш чораларини кўриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Автотранспорт воситаси йўловчиларни ташиш учун бириктирилган платформага тўлиқ тайёр ҳолда ва белгиланган вақтдан кечиктирмай қўйилади. Бунда, шаҳарлараро йўналишда қатнайдиган автотранспорт воситаси йўналишга чиқишдан 15 дақиқа олдин, шаҳар атрофида қатнайдиган автотранспорт воситаси йўналишга чиқишдан 10 дақиқа олдин тегишли платформага қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Йўловчилар автотранспорт воситасига ушбу рейс учун чипталар бўлган тақдирдагина чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Автотранспорт воситаси рейсга ҳаракатланиш жадвалига мувофиқ автовокзал (автостанция) бўйича навбатчи диспетчер ёки перрон (чипта) назоратчиси томонидан жўнатилади. Бунда, навбатчи диспетчер ёки перрон (чипта) назоратчиси қуйидагиларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўналишга чиқишдан беш дақиқа (транзит автотранспорт воситасида 3 дақиқа) олдин йўловчилар сонининг чипталарни ҳисобга олиш варақасига мувофиқлиги, уларда йўл чипталарининг мавжудлиги ва автотранспорт воситасида бўш ўринлар бор ёки йўқлигини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чипталарни ҳисобга олиш варақасига йўловчилар сонини ёзиб қўяди ва уни ҳайдовчига беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текшириш ўтказилганлигини тасдиқлаган ҳолда чипталарни ҳисобга олиш варақасига ўз имзосини (штамп) қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Чипталарни ҳисобга олиш варақасида кўрсатилган йўловчилар сони автотранспорт воситаси ўриндиқларининг сонига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчи автотранспорт воситасига чиқиш учун келмаган тақдирда перрон хизмати ходими чипталарни ҳисобга олиш варақасига бу ҳақда белги қўяди ва бўш ўринлар сони ҳамда уларнинг тартиб рақамлари ҳақидаги маълумотларни диспетчерга беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчи автовокзаллари ва йўловчи автостанциялари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автовокзалларнинг тоифалари ва автостанцияларнинг классларини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Автовокзаллар

Автостанциялар

йирик

катта

ўрта

кичик

I класс

II класс

III класс

IV класс

V класс

1.

Йўловчиларнинг айнан бир вақтдаги сиғими

500

дан

ортиқ

300

дан

500

гача

200 дан

300

гача

100 дан 200

гача

75 дан 100 гача

50 дан 75 гача

25 дан 50 гача

25

25

2.

Бир сутка ичида йўланишга

жўнатилиши мумкин бўлган

автотранспорт воситаларининг жами сони

-

-

-

-

150 дан

ортиқ

121 дан 150 гача

71 дан 120 гача

31 дан 70
гача

30 ва ундан кам

3.

Маъмурият хонаси

+

+

+

+

-

-

-

-

-

4.

йўловчилар кутиши учун мўлжалланган бинолар ва хона

+

+

+

+

+

+

касса зали билан қўшилган

Йўловчилар учун хона

Йўловчилар учун

усти ёпиқ айвон

5.

Маданий-маиший ва санитария-

гигиена хона

+

+

+

+

+

+

+

+

+

6.

Чипта кассаси

+

+

+

+

+

+

Йўловчилар кутиш зали билан қўшилган

Битта чипта сотиш кассаси

Битта чипта сотиш кассаси

7.

Ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг узоқ вақт дам олишига мўлжалланган

меҳмонхона, ёш болали йўловчиларга мўлжалланган хона, қўл юкини (багажни) сақлаш хонаси ва тиббий пункт

+

+

+

+

+

-

-

-

-

8.

Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш учун монитор орқали кузатиш қурилмалари ўрнатилган

хона

+

+

-

-

-

-

-

-

-

9.

Йўловчиларни чиқариш ва тушириш перронлари, рейслар оралиғида автотранспорт воситалари тўхтаб турадиган майдончалар, техник кўрикдан ўтказиш ва автотранспорт воситалари салонларини тозалаш пости

+

+

+

+

+

+ техник кўрик постидан

ташқари

+ техник кўрик постидан ташқари

фақат

йўловчиларни

чиқариш ва

тушириш майдончалари

фақат

йўловчиларни чиқариш ва тушириш майдончалари

10.

Шаҳар йўловчилар транспорти (метрополитендан ташқари) кириб келиши ва туриши учун мўлжалланган автовокзал олди майдони

+

+

+

+

-

-

-

-

-

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2021 й., 10/21/3323/0936-сон; 23.06.2023 й., 10/23/3323-1/0423-сон)