LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Космик тадқиқотларни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 26 сентябрдаги ПФ-3135-сон Фармонига мувофиқ ва ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «KOINOT» очиқ акциядорлик жамияти устав фондидаги акцияларнинг давлат улушини бошқариш Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига берилсин.
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бир ой муддатда 2002—2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг тасдиқланган дастурини амалга ошириш учун «Гранит» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси ва «KOINOT» очиқ акциядорлик жамиятининг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан ушбу қувватларда ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқаришни ташкил этиш йўли билан фойдаланиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва қабул қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Орипов зиммасига юклансин.