Ҳужжат кучини йўқотган 29.11.2022 26.09.2002 йилдаги 333-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.11.2022
Ҳужжат 26.09.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ, ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ, ВИЛОЯТЛАР, ШАҲАРЛАР ВА ТУМАНЛАР ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ЮЗАСИДАН МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 680-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари соҳасидаги миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш ва ўтказиш учун Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар мансабдор шахсларининг шахсий масъулиятини ошириш, Қуролли Кучларни ҳар томонлама тайёрланган чақирилувчилар билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликларининг муҳим вазифалари ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳар бирининг ўзига хос хусусиятларини чуқур ўрганишни ҳисобга олган ҳолда уларни Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаш ва чақиришни ташкил этиш ва ўтказишнинг юксак сифатини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришни сифатли ташкил этиш ва ўтказиш учун маҳаллий ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларининг масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш, ўтказиш учун чақириқ комиссиялари раислари ва аъзоларининг шахсий жавобгарлигини ошириш, улар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг қонунийлиги ва холислигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучларга чақиришга жамоат ташкилотларини жалб этиш ва тадбирларга кенг ижтимоий аҳамият бахш этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни ҳарбий хизматга маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-техник жиҳатдан тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларни Қуролли Кучларга чақиришни ташкил этиш тизими армияга чақирилаётган ёшлар учун холис, адолатли, Қонунга тўла мувофиқ танлаш шартларини таъминлаши, улар учун ҳарбий хизмат конституциявий бурчни бажаришгина бўлиб қолмасдан, балки нуфузли иш, ўзининг жамиятдаги ўрнини ўйлаб танлаш, жисмоний, маънавий-ахлоқий ва руҳий-психологик чиниқиш мактабига айланишига кўмаклашиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар бўйича мутасадди ўринбосарлари жойлардаги чақириқ комиссияларининг раислари этиб тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар чақириқ комиссиялари фаолиятига самарали раҳбарлик қилиш мақсадида Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш ва ўтказишни назорат қилиш бўйича иловага* мувофиқ таркибда Республика комиссияси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ёшларни муддатли ҳарбий хизматга тайёрлаш чора-тадбирлари ташкил этилиши ва ўтказилишини, уларни яхшилаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар чақириқ комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириш, таҳлил этиш, такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни Қуролли Кучлар сафига чақириш чора-тадбирларини ўтказиш давомида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар чақириқ комиссиялари аъзоларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг методик тайёргарлигини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақириш тизимини такомиллаштиришга, унинг моддий-техника ва молиявий таъминотига, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш ва ўтказишни назорат қилиш бўйича Республика комиссияси (К.Н.Тўлаганов) ҳар бир чақириш тугаллангандан кейин бир ой муддатда унинг якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисига ҳисобот тақдим этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақиришни ўтказишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалдаги қонун ҳужжатларига аниқ мувофиқ равишда, чақирилувчиларни танлашда субъективизм намоён бўлишининг ҳар қандай имкониятини истисно этган ҳолда ишлаб чиқсинлар ва уларнинг амалга оширилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақириқ комиссияларини йиғилиш ва чақириқ пунктларида ишлаш учун зарур шарт-шароитлар, алоқа воситалари, автомобиль транспорти билан, шунингдек жамоат тартиби сақланишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақириқнинг ошкоралигини, очиқлигини ва комиссиялар ишлари устидан самарали жамоат назоратини амалга ошириш учун чақириқ комиссиялари таркибига Ўзбекистон Республикаси ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати, «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар қўмиталари вакилларини киритсинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамма жойда чақирилувчиларнинг тантанали равишда кузатилишини таъминласинлар, токи ушбу тадбир янгича анъана, Қуролли Кучларда муддатли хизматга юборилаётган ҳар бир чақирилувчи ҳаётида унутилмас воқеа бўлиб қолсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматнинг нуфузини ва аҳамиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида фуқаролар чақирувини ташкил этиш ва ўтказишнинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ва ҳар томонлама ёритилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хар бир чақириқ якунлари бўйича ўн кун муддатда унинг натижалари чуқур таҳлил қилинишини ҳамда якуний ҳисоботларнинг Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш ва ўтказишни назорат қилиш бўйича Республика комиссиясига тақдим этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ.Ғуломов);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазирлиги, ҳарбий округлар мансабдор шахсларининг, мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари бошлиқларининг фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан шахсий масъулиятини оширишни таъминласин, бунинг учун уларни вақти-вақти билан аттестациядан ўтказишни амалда қўллансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларини қўшинларда хизмат қилишда етарли тажрибага эга бўлган, касб бўйича энг юқори даражада тайёрланган ва интизомли офицер кадрлар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучларга хизматга келаётганларни қўшинларда психологик ва жисмоний жиҳатдан тезда мослаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил мобайнида Мудофаа вазирлигида, ҳарбий округларда, мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларида чақириқгача ёшдаги ва чақириқ ёшидагилар ҳарбий ҳисобга тўлиқ ва тўғри олинишини таъминлаш, уларни Қуролли Кучларда хизмат қилишга тайёрлаш ҳамда муддатли ҳарбий хизматга чақиришнинг ўтказилиши устидан тезкор назоратни амалга ошириш учун чақирилувчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Ғ.Назиров) Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларнинг юқори малакали шифокорлар томонидан тиббий текширувдан сифатли ўтказилишини ташкил этсин, чақирилувчиларни тиббий текширувдан ўтказиш бўйича муқобил тиббий комиссиялар тузилишини таъминлаш тизимини яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мансабдор шахсларининг, чақириқ комиссиялари ишига жалб этиладиган тиббиёт ходимларининг улар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг асосланганлиги учун шахсий масъулиятини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчилар соғлиғининг аҳволига, қўшинларнинг ҳар хил турларида хизмат қилишга тиббий жиҳатдан рухсат беришга нисбатан талабларни қатъийлаштирсин ва аниқлаштирсин, соғлиғининг аҳволи қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлмаган шахсларнинг хизматга чақирилиши имкониятларига чек қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсмирлар поликлиникалари, марказлар ва даволаш-профилактика муассасаларининг, чақириқ ва йиғилиш пунктлари тиббий комиссияларининг зарур замонавий даволаш-диагностика асбоб-анжомлари билан жиҳозланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақириқгача ёшдаги ва чақирилувчи ёшлар ўртасида даволаш-соғломлаштириш ишларини тубдан яхшилаш, ўсмирларнинг даволаш муассасаларини малакали тиббий ходимлар билан таъминлаш, ўсмирларга хизмат кўрсатувчи шифокорлар нуфузини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов) билан биргаликда Қуролли Кучлар учун ягона бўлган Тинчлик ва уруш вақтида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий текширувдан ўтказиш тўғрисидаги Низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ.Ғуломов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (С.С.Ғуломов) академик лицейларда, касб-ҳунар коллежларида ёшларни ҳарбий хизматга чақиришдан олдин тайёрлаш дастурини ҳарбий ислоҳотлар талабларини ҳисобга олган ҳолда икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзтелерадио» компанияси (А.К. Кўчимов) Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Ш.Шоғуломов) билан биргаликда, ҳарбий хизмат нуфузини ошириш мақсадида ёшларни Қуролли Кучларда хизмат қилишга тайёрлаш, фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришни, чақириқ комиссиялари ишларини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларининг оммавий ахборот воситаларида ҳар томонлама ёритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгашининг Котиби Ғ.Д.Облоёров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 26 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
333-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 344-модда; 2017 й., 37-сон, 996-модда)