04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 10.02.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, замонавий ахборот ечимларини жорий этиш, иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш, шунингдек, ушбу соҳада таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2022 йил 1 январдан бошлаб:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобиль иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларнинг банк карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан қайтарилади, бундан автомобиль сотиб олганлик учун, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов ҳамда ўзини-ўзи банд қилган шахслар томонидан берилган харид чеклари мустасно;
(1-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги ПФ-21-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2023 й., 06/23/21/0085-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузганлик, нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда оширганлик ёки пасайтирганлик, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик, шунингдек, идентификация қилиш воситалари билан мажбурий рақамли маркировка қилиш назарда тутилган маҳсулотларда қалбаки маркировка қўлланилганлик ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга, ушбу маълумот асосида ўтказилган текшириш якунига кўра ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарима суммаси ҳисобидан назорат-касса техникасининг ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларини қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик бўйича белгиланган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади. Бунда, жариманинг қолган ундириладиган қисми белгиланган тартибда тақсимланади;
(1-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн назорат-касса машиналарига мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар тақиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2022 йил 1 январдан бошлаб Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал касса чекларини тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси ушбу кичик банднинг биринчи хатбошисида ўрнатилган талаблар бузилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларни тегишли реестрдан чиқариб ташлаш чораларини кўриб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2022 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги имкониятларга эга бўлмаган онлайн назорат-касса техникаларини давлат реестрига киритиш ҳамда солиқ органларида рўйхатга олиш, 2023 йил 1 январдан бошлаб эса улардан аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
онлайн назорат-касса машинасининг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотни солиқ органларига тақдим этиш (виртуал кассалар ва онлайн назорат-касса машинаси сифатида фойдаланилаётган банк карталарини қабул қилувчи терминаллар бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чакана савдони амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун — штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини эркин ўқиш ва аниқлаш.
(2-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2022 йил 1 январдан бошлаб рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал кассага уланган, штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалардан (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) мажбурий фойдаланиш талаби ўрнатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларига онлайн назорат-касса машинаси ҳамда мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган махсус қурилмаларнинг ҳар бирини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин битта қурилма учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларини камайтириш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат солиқ қўмитаси Марказий банк билан биргаликда 2022 йил 1 апрелга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов терминали орқали амалга оширилган тўловларнинг бир вақтнинг ўзида онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал касса чекларида ҳам акс эттирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча тўлов тизимларини онлайн назорат-касса машиналари операторларига тўлиқ улашни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2022 йил 1 февралдан бошлаб тўлов ташкилоти, тижорат банкларининг электрон тўлов хизматлари (шу жумладан мобил иловалар орқали), шунингдек, электрон тижорат платформалари — «Маркетплейс»-ларнинг ахборот тизимлари ёрдамида масофадан туриб амалга оширилган савдо ва пуллик хизматлар бўйича транзакция-ларнинг («P2P», кредит тўловлари бундан мустасно) электрон чекларида солиқ органлари ахборотлар тизимларига интеграциялашган ва автоматик тарзда шаклланувчи фискал белгиларни мажбурий акс эттириш талаби ўрнатилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат солиқ қўмитаси 2022 йил 1 мартга қадар ишлаб чиқарувчилар ва чакана савдо тармоқлари томонидан ўз мижозлари ўртасида лотерея ва ютуқли ўйинлар ўтказиш учун маҳсулотларнинг чакана реализацияси ҳажмлари ва номенклатураси ҳақида маълумот бериш имкониятига эга ахборот платформасини ишлаб чиқишни якунласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитасининг ўрнатилган тартибдаги сўрови асосида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих-код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга харид суммасининг 1 фоизи республика бюджети маблағлари ҳисобидан белгиланган муддатларда ўтказиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор моҳияти ва мазмунининг, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали кенг тушунтирилишини ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 4 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5252-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2021 й., 07/21/5252/0928-сон; 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон ; 10.02.2023 й., 06/23/21/0085-сон; 10.01.2024 й., 07/24/13/0013-сон; 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)