30.09.2021 йилдаги ЎРҚ-718-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 27 августда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги 436-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 217-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 262-модда; 2008 йил, № 9, 481-модда, № 12, 630-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 9, 589-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 8, 491-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 6-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сафарбарлик чақируви резервида ойлик йиғинни ўтаган фуқаролар Қуролли Кучлар резервига ўтказиладилар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 13-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, шу жумладан фуқаро муҳофазаси ва тиббий билим асослари бўйича тайёргарлик ўқув дастуридаги мажбурий фан бўлиб, умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларида чақирувга қадар тайёргарлик ўқитувчилари томонидан битириш йили арафасидаги курслардан ёки синфлардан бошлаб ўтилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 14-модданинг иккинчи қисмидаги «ўрта махсус ва ўрта касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 15-модданинг биринчи қисмидаги «умумтаълим мактабларида, ўрта махсус ва ўрта касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасасидаги охирги ўқув йилининг октябрь-ноябрь ойларида амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи қисмидаги «тегишли комиссиялар» деган сўзлар «фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш комиссиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 20-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«20-модда. Чақирувни ўтказиш бўйича комиссиялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш учун қуйидаги комиссиялар ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) муддатли ҳарбий хизматга чақириш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши (бундан буён матнда Раҳбарият кенгаши деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларида — ҳарбий-тиббий комиссия (бундан буён матнда ҳарбий-тиббий комиссия деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузурида Қуролли Кучларни бутлаш комиссияси (бундан буён матнда бутлаш комиссияси деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш учун — туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий комиссия (бундан буён матнда ҳудудий комиссия деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, соғлиғининг даражасини аниқлаш ва даволанишга юбориш учун — мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий тиббий комиссия (бундан буён матнда ҳудудий тиббий комиссия деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чақирувни ўтказиш бўйича комиссияларнинг тузилиши ва фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. Чақирувни ўтказиш бўйича комиссияларнинг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилаётган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши шарт»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) қуйидаги мазмундаги 201 ва 202-моддалар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«201-модда. Раҳбарият кенгашининг, ҳарбий-тиббий комиссиянинг, бутлаш комиссиясининг, ҳудудий комиссиянинг, ҳудудий тиббий комиссиянинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбарият кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирув тадбирларини сифатли ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, фикрлаш қобилияти, фидойилиги, қизиқишлари ва бошқа хусусиятлари инобатга олинган ҳолда, уларнинг бутлаш комиссияси томонидан қўшин турларига тўғри тайинланганлигига баҳо бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-тиббий комиссия томонидан соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчиларни Қуролли Кучларнинг қўшин турлари командаларига тайинлаш ёки тайинламаслик тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни йиғиш ва тантанали равишда ҳарбий қисмларга юборишга доир тадбирларни ўтказиш чоғида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тартибини сақлаш ишларини ташкил этиш ҳамда бутлаш комиссиялари, ҳарбий-тиббий комиссиялар, ҳудудий тиббий комиссиялар фаолият олиб бориши учун жойларда зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни дори воситалари, тиббий инвентарлар ва бошқа моддий-техника воситалари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматга чақириш ишларининг ошкоралигини, шунингдек чақирувга оид тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-тиббий комиссияларнинг, бутлаш комиссияларининг ва ҳудудий тиббий комиссияларнинг қарорларидан норози бўлган чақирилувчиларнинг шикоятларини кўриб чиқиш, шунингдек уларни кўриб чиқиш якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматчиларнинг Қуролли Кучлар сафидан муддатидан аввал қайтарилганлиги бўйича текширув ўтказиш, унинг сабабларини аниқлаш ва якунлари бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий-тиббий комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бутлаш комиссияси томонидан қўшин турларига тайинланган чақирилувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларнинг ҳисоб карталарига шифокор-мутахассислар томонидан киритилган ёзувлар ва хулосаларнинг тўғрилигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбарият кенгаши раиси билан биргаликда чақирилувчиларни қўшимча текширув ва даволашга юбориш, шунингдек уларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишни давом эттириш учун ҳарбий-тиббий комиссияга қайтиб келишлари устидан назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчилар соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқлилиги тўғрисида якуний тиббий хулоса чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий комиссиялар фаолиятида аниқланган камчиликларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучларни бутлаш якунларига кўра тиббий комиссиялар иши натижаларини умумлаштириш, тегишли ҳисоботни тайёрлаш ва белгиланган тартибда Раҳбарият кенгаши раисига, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутлаш комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун тавсия этилган ва ҳудудий тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчилар билан суҳбат ўтказиш, шунингдек улар соғлиғининг ҳолатини, жисмоний тайёргарлигини, фикрлаш қобилиятини ва бошқа сифатларини инобатга олган ҳолда, қўшин турларига тайинлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли тоифа ва чекланиш даражаси бўйича ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида қабул қилинган қарорларни белгиланган тартибда расмийлаштириш ва чақирилувчиларнинг йиғма жилдларида сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ишларининг ошкоралиги ва холислигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни йиғиш ва тантанали равишда ҳарбий қисмларга юборишга доир тадбирларни ўтказишда жойлардаги тегишли идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларнинг, улар ота-оналарининг чақирувга оид мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, шунингдек тегишли қарорлар қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни йиғиш, муқобил хизматга юбориш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш, шунингдек Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни доимий яшаш жойларига қайтарилишига оид тадбирларни тантанали равишда ўтказишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга ва муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш, шунингдек Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни доимий яшаш жойларига қайтарилиши бўйича тадбирларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирувнинг ва комиссия фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий тиббий комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
психиатрия, наркология, тери-таносил диспансерларида, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида, фтизиатрия ва пульмонология марказида ҳисобда турадиган чақирилувчилар тўғрисида ахборот йиғиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни қўшимча текширувга ва даволанишга юбориш, шунингдек уларнинг тиббий кўрикдан ўтишни давом эттириш учун ҳудудий тиббий комиссияга қайтиб келиши устидан назоратни ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчилар соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқлилиги тўғрисида хулоса бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий тиббий комиссия фаолиятида аниқланган камчиликларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш ва мазкур ҳисоботни ҳарбий-тиббий комиссияга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармасига (органига) ҳамда мудофаа ишлари бошқармасига тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
202-модда. Раҳбарият кенгаши, ҳарбий-тиббий комиссия, бутлаш комиссияси, ҳудудий комиссия, ҳудудий тиббий комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар (хулосалар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбарият кенгаши қуйидаги қарорларни қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-тиббий комиссия томонидан соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчиларни Қуролли Кучларнинг қўшин турлари командаларига тайинлаш ёки тайинламаслик тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий-тиббий комиссия қуйидаги хулосаларни чиқаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида;

айрим чекловлар билан ҳарбий хизматга яроқлилик ҳақида;

ҳарбий хизматга чекланган равишда яроқлилик тўғрисида;

ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлик ҳақида;

тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсизлик, уруш даврида чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида;

ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда, ҳарбий хизматга яроқсизлик ҳақида.

Бутлаш комиссияси муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун тавсия этилган ва ҳудудий тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчиларни қўшин турларига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссия қуйидаги қарорларни қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматга яроқлилик ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматга яроқлилик ва муқобил хизматга чақириш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлик тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 21 ва 22-моддаларига мувофиқ ҳарбий хизматга чақиришини кечиктириш тўғрисида ёки ҳарбий хизматга чақирилишдан озод қилиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма етти ёшга тўлганлиги муносабати билан Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиғининг ҳолатига кўра тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсизлик, уруш давридаги ҳарбий хизматга чекланган равишда яроқлилик ва захирага ўтказиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда, ҳарбий хизматга яроқсизлик ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссия қарор қабул қилишда чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш хулосаси, уларнинг маънавий етуклиги ва касбий тайёргарлиги, оилавий ва моддий ҳолатини ўрганиш натижаларига асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий тиббий комиссия қуйидаги хулосаларни чиқаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим чекловлар билан ҳарбий хизматга яроқлилик ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматга чекланган равишда яроқлилик тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлик ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсизлик, уруш даврида чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда, ҳарбий хизматга яроқсизлик ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматга чақирилган ва қўшинлар сафига юборилган шахсларни, шунингдек тиббий кўрик натижаларидан ва чақирувни ўтказиш бўйича комиссияларнинг қарорларидан норозилигини билдирган шахсларни назорат тартибида тиббий кўриклардан ўтказишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-тиббий комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбарият кенгашининг, ҳарбий-тиббий комиссиянинг, бутлаш комиссиясининг, ҳудудий комиссиянинг ва ҳудудий тиббий комиссиянинг қарорлари (хулосалари) устидан судга шикоят қилиниши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисмидаги «туман (шаҳар) чақирув комиссиясининг» деган сўзлар «ҳудудий комиссиянинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу модда иккинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган чақирилувчилар ўз розилиги ва ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) розилиги билан ҳарбий хизматга чақирилиш муддати кечиктирилмаган ҳолда чақирилиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи — еттинчи қисмлари тегишинча бешинчи — саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи қисмидаги «Умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида» деган сўзлар «Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) 38-модданинг биринчи қисмидаги «туман (шаҳар) чақирув комиссиялари» деган сўзлар «ҳудудий комиссиялар ва туман (шаҳар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) 46-модданинг иккинчи қисмидаги «туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг» деган сўзлар «ҳудудий комиссияларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) қуйидаги мазмундаги VIII1 бўлим билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«VIII1. Ҳарбий хизматчиларнинг, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг (тингловчиларининг), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахсларнинг моддий жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
481-модда. Ҳарбий хизматчиларни, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини (тингловчиларини), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларни ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахсларни моддий жавобгарликка тортиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳарбий мол-мулкка (Қуролли Кучлар тасарруфидаги ҳарбий объектларга, бинолар ва иншоотларга, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, жанговар ва бошқа техника, ўзга моддий-техник воситалар ва пул маблағларига (қимматликларга) етказилган тўғридан-тўғри ҳақиқий зарар учун моддий жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар, агар зарар командирнинг (бошлиқнинг) буйруғини бажариш ёхуд асосли хизмат ёки хўжалик таваккалчилиги ёки бошқа қонуний ҳаракатлар натижасида етказилганда моддий жавобгар бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажармаётган пайтда моддий зарар етказган ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар фуқаролик қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
482-модда. Тўлиқ моддий жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар ўз айби билан ҳарбий мол-мулкни талон-торож қилган, камомадга йўл қўйган, беҳуда сарфлаган, йўқотган, қасддан йўқ қилган, шикастлаган, ишдан чиқарган, қонунга хилоф равишда сарфлаган ҳолларда етказилган зарар учун ёки қасддан содир этилган бошқа хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли етказилган зарар учун, уларда жиноят қонунчилигида назарда тутилган жиноят таркиби аломатлари борлигидан қатъи назар, моддий жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Валюта қимматликлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа маиший-рўзғор буюмларининг ва бундай буюмлар парчаларининг талон-торож қилинишида, камомадида ҳамда нормативлардагидан ортиқ йўқотишларида айбдор бўлган ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар қонунчиликка мувофиқ моддий жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ўз айби билан вагонларнинг, автомобилларнинг ва бошқа транспорт воситаларининг бекор туриб қолиши туфайли етказилган зарар учун етказилган зарарга тенг миқдорда моддий жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар ўз айби билан жисмоний ва юридик шахсларга зарар етказган тақдирда, агар зарарнинг ўрни қонунчиликка мувофиқ Қуролли Кучлар томонидан қопланган бўлса, Қуролли Кучлар томонидан қилинган харажатларнинг ўрнини давлатга қоплаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматчиларни (ишчиларни) қонунга хилоф равишда ишдан бўшатишда ёки бошқа ишга ўтказишда айбдор бўлган командирлар (бошлиқлар) мажбурий прогул вақти ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажариш вақти учун ортиқча ҳақ тўланиши муносабати билан, шунингдек қонунчиликни бузганлик ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи командирнинг (бошлиқнинг) ёки суднинг хизматчини (ишчини) ишга тиклаш тўғрисидаги қарорини бажаришни асоссиз равишда кечиктирганлик учун етказилган моддий зарарнинг ўрнини давлатга қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
483-модда. Чекланган моддий жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолларда командирлар (бошлиқлар) етказилган зарар миқдорида, бироқ бир ойлик пул таъминоти маошидан ортиқ бўлмаган миқдорда моддий жавобгарликка тортилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий мол-мулкни ҳисобга олишнинг, сақлашнинг, ундан фойдаланишнинг, уни сарфлаш ва ташишнинг белгиланган тартибини бузадиган фармойиш берганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий мол-мулкнинг талон-торож қилиниши, камомади, йўқ қилиниши, шикастланишининг ва бузилишининг олдини олишга доир зарур чоралар кўрмаганлик зарар етказилишига сабаб бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айбдор шахслар томонидан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш чораларини кўрмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
484-модда. Зарарнинг миқдорини аниқлаш ва зарарни ундириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий зарар (моддий ва пул маблағларининг (қимматликларнинг) талон-торож қилинганлиги, камомади, беҳуда сарфланганлиги, йўқотилганлиги, йўқ қилинганлиги, шикастланганлиги, ишдан чиқарилганлиги, улардан қонунга хилоф равишда фойдаланилганлиги ҳамда улар қонунга хилоф равишда ҳисобдан чиқарилганлиги фактлари) аниқлаганида командирлар (бошлиқлар) зарарнинг келиб чиқиши сабабларини, миқдорини ва айбдор шахсларни аниқлаш учун белгиланган тартибда терговга қадар текширувни ёки хизмат текширувини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар моддий зарарнинг сабаблари, миқдори ва айбдор шахслар терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан аниқланган бўлса, командир (бошлиқ) томонидан терговга қадар текширув ёки хизмат текшируви ўтказилмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз айби билан моддий зарар етказган ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар моддий зарарнинг ўрнини ҳарбий хизматни (йиғинларни) ўташ даврида ёки резервга (захирага) бўшатилган ёхуд истеъфога чиқарилгандан кейин ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қоплаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
485-модда. Моддий жавобгарликка тортиш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар, резервга (захирага) бўшатилганлигидан ёки истеъфога чиқарилганлигидан қатъи назар, етказилган зарар аниқланган кундан эътиборан уч йил ичида моддий жавобгарликка тортилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) 50-модданинг тўртинчи қисмидаги «Ўсмирларни чақирув участкасида қайд этиш мудофаа ишлари органлари ҳузуридаги чақирув комиссиялари ва тиббий комиссиялар» деган сўзлар «Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш комиссиялари ва чақирувни ўтказиш бўйича комиссиялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 30 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-718-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)