10.08.2021 йилдаги 1272-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 10.08.2021 йилдаги 1272-IV-сон
Кучга кириш санаси
10.08.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири биринчи ўринбосари С. Саифназаровнинг «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири биринчи ўринбосари С. Саифназаровнинг «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, сув ва канализация тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув объектларини давлат томонидан тартибга солиш, бошқариш ҳамда эксплуатация қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида ҳудудий сув таъминоти корхоналарини бирлаштирган ҳолда «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида ичимлик суви таъминоти ҳамда канализация тизимларини модернизация қилиш учун республика бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда маҳаллий бюджетлар, шунингдек халқаро молия институтлари ҳисобидан етарлича маблағлар ажратиб келинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур дастурлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида белгиланган манзилли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2019-2020 йилларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 73 фоизга етказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2020 йилда инвестиция дастурлари доирасида 1 918,5 млрд. сўм маблағ ҳисобидан 438 та ичимлик ва оқова сув тизимларини (4 866,6 км ичимлик суви ва 358,9 км оқова сув тармоқларини) қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиб, 1,2 млн. аҳоли ичимлик суви билан таъминланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, 2020 йилда бюджет маблағлари ва халқаро молия институтлари иштирокида Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида канализация тизимларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича 8 та лойиҳа амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ва самарали ташкил этиш бўйича кўрилган чораларга қарамай бу борада ҳанузгача қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, шу кунга қадар Ўзбекистон Республикасида сув таъминоти ва канализация соҳасини узоқ муддатли ривожлантириш концепциясининг ишлаб чиқилмаганлиги бу борадаги аниқ даврий стратегик йўналишларни белгилаб олишга тўсиқ бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, депутатлар томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида манзилли дастурлар доирасида сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича белгиланган айрим вазифалар ўз муддатида бажарилмаганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, 2019 йилда «Обод қишлоқ» дастури доирасида Қибрай тумани «Шалола» маҳалласида ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилиш бўйича муайян ишлар бошланган бўлса-да, бугунги кунга қадар якунига етказилмаган. Ваҳоланки, лойиҳада бу ишларни 2019 йилнинг декабрига қадар тугаллаш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу каби салбий ҳолатлар Ўзбекистон тумани «Жонобод» маҳалласи ҳудудидаги ичимлик суви тизимини, Хўжаобод туманидаги «Қамбарота» сув олиш иншоотини ва ичимлик суви қувурларини, Бухоро туманидаги «Зарафшон» сув олиш иншоотини, Фориш тумани марказидаги ичимлик суви таъминоти тизимини реконструкция қилиш ҳамда Урганч шаҳридаги «Капарас» сув қувурини ўрнатиш лойиҳаларини амалга ошириш жараёнларида ҳам кузатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда «Сув оқова» ДУК ҳудудий ташкилотларининг моддий-техник базаси талаб даражасида эмаслиги уларнинг аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш имконини чекламоқда. Ичимлик суви истеъмолини ҳисобга олиш асбоблари, шунингдек сув таъминоти ва канализация тизими объектларига оид зарур барча ахборотни «онлайн» режимда киритиш, сақлаш, мунтазам янгилаш ҳамда мониторинг қилишни таъминлайдиган ягона тизимнинг мавжуд эмаслиги сув исрофига ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ошиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, айрим ҳудудлардаги сувни муҳофаза қилиш зоналарида барпо этилган аҳоли уйлари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш корхоналари (автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, уларни ювиш ҳамда умумий овқатланиш шохобчалари ва бошқалар) ерусти ва ерости ичимлик сувлари захираларига салбий таъсир кўрсатаётганлиги аниқланди. Магистраль сув тармоқлари устида ноқонуний қурилган турли бинолар, ўз навбатида, мавжуд қувурлар хавфсизлигига путур етказиб, турли авария ҳолатларини келтириб чиқармоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири биринчи ўринбосари С. Саифназаровнинг «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик суви ва канализация тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш борасидаги ишларни самарали ташкил этиш, шунингдек соҳани узоқ муддатли ҳамда босқичма-босқич ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасида сув таъминоти ва канализация соҳасини ривожлантириш концепцияси лойиҳасини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети доирасида марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари ҳисобидан амалга ошириладиган сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилишнинг манзилли дастури» доирасида ўз вақтида амалга оширилмаган лойиҳаларнинг бажарилиши юзасидан тегишли чораларни кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига (Ш. Ҳидоятов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети доирасида марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари ҳисобидан амалга ошириладиган сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилишнинг манзилли дастури»да кўзда тутилган кейинги йилларга кўчирилган лойиҳаларнинг ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сув оқова» ДУК ҳудудий ташкилотларининг моддий-техник базасини яхшилаш, аҳоли пунктлари ва сув таъминоти объектлари кесимида ичимлик сувини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети ва халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан лойиҳалаштирилаётган, модернизация қилинаётган ва янгидан бунёд этилаётган оқова сув тозалаш иншоотларида замонавий, юқори тозалаш кўрсаткичига эга технологияларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсувтаъминот» АЖ билан ҳамкорликда ичимлик суви ресурсларини муҳофаза қилиш, экологияга салбий таъсир кўрсатаётган оқова сувлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш юзасидан олиб борилаётган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати марказлашган коммунал ва идоравий ичимлик суви объектларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мослигини доимий равишда ўрганиб борсин ҳамда сувнинг сифат кўрсаткичларининг лаборатория таҳлили бўйича назоратини янада кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига корхоналар ҳамда ташкилотлар томонидан аҳолини марказлашган сув билан таъминлашда белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ сув таъминоти манбаларидан сув олинишини, олинаётган сувларнинг сифат кўрсаткичларини ҳамда ҳисоби юритилишини таъминлаш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ичимлик суви таъминоти ҳамда канализация тизими объектларига оид барча зарур ахборотни «онлайн» режимда киритиш, сақлаш, мунтазам янгилаш ҳамда мониторинг қилиш имконини берувчи ягона тизимни яратиш бўйича тегишли чораларни кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, сув ва канализация тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар устидан парламент назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Х. Гаппоров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. САИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 10 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1272-IV-сон