Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилиниши муносабати билан амалда ўз аҳамиятини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни эълон қилинган пайтдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси 1992 йил 1 октябрга қадар:
таълим тўғрисидаги давлат стандартини жорий этиш ҳамда унинг мазмуни ҳақидаги, таълим муассасаларини аттестациялаш, аккредитация қилиш ва лицензиялаш ҳамда педагог кадрларни аттестациялаш хусусидаги низомларни тасдиқласин, «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қўлланилишини таъминлайдиган бошқа норматив ҳужжатларни қабул қилсин;
амалдаги қонунларни «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш хусусида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига таклифлар киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 2 июль,
637-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 343-модда)