14.09.2021 йилдаги 1337-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 14.09.2021 йилдаги 1337-IV-сон
Кучга кириш санаси
14.09.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетовнинг «Жамиятда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетовнинг «Жамиятда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, сўнгги йилларда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биргина сўнгги икки йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга алоқадор ўндан ортиқ ҳужжатлари қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли Фармони билан Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концепцияга асосан, жамиятда ҳуқуқий маданиятни мониторинг қилиш ва баҳолаш тизими жорий этилди. Аҳоли ҳуқуқий саводхонлик даражасининг минимал талаблари ишлаб чиқилди. Фуқаро, давлат ҳамда жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини юксалтириш, шахсий эҳтиёжлар ҳамда жамият эҳтиёжлари ўртасидаги мувозанатнинг сақланишини таъминлаш борасида янгича ёндашувлар пайдо бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар ва ёшлар онгига илк ҳуқуқий тушунчаларни ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини изчил сингдириб бориш, ҳуқуқий таълим-тарбияни узвий ва тизимли олиб бориш йўналишида янги лойиҳалар ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий маслаҳатга бўлган эҳтиёжини масофавий тарзда қаноатлантириш мақсадида @huquqiy_maslahatbot, @notarius, @davxizmataloqa_bot каби telegram ботлари очилиб, улар орқали фуқароларнинг масофадан туриб йўлланган саволларига тушунтиришлар ва маслаҳатлар бериб борилмоқда. Биргина @huquqiy_maslahatbot боти орқали шу кунга қадар фуқароларнинг 8 мингдан ортиқ саволларига тушунтиришлар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотларининг аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишдаги иштирокини янада кенгайтириш мақсадида давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизими йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия органлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтиришга, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини етказишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилиб, жорий йилнинг ўзида 220 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар статистикаси соҳалар кесимида таҳлил қилиниб, мурожаатларда энг кўп кўтарилган ҳуқуқий масалалар (нафақа, уй-жой, кредит ва ҳоказо) бўйича ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда тарғибот тадбирларини амалга ошириш йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича Адлия вазирлиги томонидан масъул давлат органлари мутахассислари билан биргаликда 200 дан ортиқ махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, интернетдаги YouTube ижтимоий тармоғига жойлаштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек «Сайлов — 2021: ўз келажагинг учун овоз бер» шиори остида сайловчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий, шу жумладан сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди. Шу мақсадда ҳудудларда адлия органлари ва бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорликда 14 та ҳудудий сайлов тарғиботи гуруҳи, туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошчилигида эса 200 дан ортиқ кичик ҳуқуқий тарғибот гуруҳи ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотларининг 2021 йил ярим йиллигидаги мазкур соҳага оид ишлари ҳолати Адлия вазирлиги томонидан таҳлил қилиниб, 110 дан ортиқ муҳим қонунчилик ҳужжатлари бўйича тарғибот материаллари тўплами тайёрланди ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига етказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий тарбияни, ҳуқуқий маданият ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан бирга соҳада қатор масалалар ҳамда фойдаланилмаётган имкониятлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир тадбирларни баҳолашда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида амалга оширган ишлари адлия органлари томонидан фақат миқдор ва кўлам нуқтаи назаридан таҳлил қилинмоқда. Бунда амалга оширилаётган ишлар аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда қандай самара бераётганлигини баҳолаб боришнинг яхлит тизими жорий қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб боришни аниқ кўрсаткичлар асосида ўрганиш ва баҳолаш ишлари «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан ҳамкорликда амалга оширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги авлод ҳуқуқий дарсликлари ва ўқув қўлланмалари тизимини яратиш, бунда умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқувчилари учун ҳуқуқий билимларни тушунарли тарзда ҳамда кўргазмали асосда ўргатишга қаратилган ўқув қўлланмаларини, таълим муассасалари учун ҳуқуқ фанлари бўйича ўқув дарсликлари ва қўлланмаларини тайёрлаш ишлари етарли даражада ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалиётда фуқаролар ўз бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун кўп ҳолларда ваколатли бўлмаган идораларга мурожаат қилаётганлиги ҳам аҳоли орасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш ишлари етарли эмаслигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш масаласи ҳанузгача алоҳида қонун билан тартибга солинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетовнинг «Жамиятда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Р. Давлетов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адлия органларининг аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган фаолиятини янада самарали ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасидаги дастур ва «йўл хариталари»даги вазифалар ижросини танқидий таҳлил қилиш ҳамда тегишли тадбирлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича масъул давлат органлари мутахассислари билан биргаликда ижтимоий тармоқлардаги ҳуқуқий видеотекани янада бойитиш мақсадида махсус видеороликлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига ва ижрочиларга тушунтириш мақсадида телевидение ҳамда радио орқали тизимли равишда чиқишлар қилиш, тушунтиришлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиришга оид фаолиятни самарали ташкил этиш, уларнинг фаолиятига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини инфографика, тақдимот, слайд, таҳлилий материаллар тайёрлаш йўли билан «пакет» тамойили асосида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат органлари ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаат қилиш ҳолатларини таҳлил қилиш, таҳлил натижалари юзасидан фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилиши борасидаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар кўпайишига сабаб бўлаётган шарт-шароитларни бартараф қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериш борасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда янги авлод ҳуқуқий дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ишларини якунига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
advice.uz ҳуқуқий порталини аҳоли учун зарур маълумотлар билан янада бойитиш, шунингдек соҳага оид янги қонунчилик ҳужжати қабул қилинганда порталдаги маълумотларни тезкорлик билан янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизлар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган онлайн ўқув-курсларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Парламент кутубхонаси билан ҳуқуқий ахборотни ва нашрларни алмашиб бориш борасида ҳамкорлик ўрнатиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолашда ахборот коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш, бу борада тегишли давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини баҳолашни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бепул юридик ёрдам тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ўз вақтида киритиш чораларини кўриш сўралсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ушбу Қарорнинг ижроси бўйича жорий йилнинг 15 декабрига қадар ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан ҳамкорликда давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг аҳоли қатламига етказиш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар устидан мунтазам равишда парламент назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз фаолият йўналишлари бўйича тегишли вазирлик ва идоралар томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишларни тизимли равишда таҳлил қилсин, ушбу масала бўйича тегишли раҳбарларнинг ахбороти эшитиб борилишини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Кадиров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 14 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1337-IV-сон