ИЛОВА
1-ИЛОВА
|
1. |
Лавозимига кўра |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Комиссия раиси |
|
2. |
Лавозимига кўра |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари |
|
3. |
Лавозимига кўра |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи |
|
4. |
Лавозимига кўра |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаси ректори |
|
5. |
Лавозимига кўра |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғи |
|
6. |
Келишувга асосан |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутати |
|
7. |
Келишувга асосан |
— |
фуқаролик жамияти институти (нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, сиёсий партия ва ҳаракатлар, оммавий ахборот воситалари, касаба уюшмалари ва бошқалар) вакили |
|
8. |
Лавозимига кўра |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бош юристконсульти |
|
9. |
Лавозимига кўра |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Комиссия котиби |
2-ИЛОВА
|
Босқичлар |
Амалга ошириш механизми |
Субъект |
Бажариш муддати | |||
|
1-босқич |
Олий таълим муассасаларига қабул параметрлари доирасида бюджет ва тўлов-контракт асосида ўтиш балларини эълон қилиш. |
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, Давлат тест маркази |
Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган кундан бошлаб | |||
|
2-босқич |
Белгиланган мезонларга мос келувчи хотин-қизлар томонидан олий таълим муассасалари қабул комиссиясига моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан мурожаат қилиш. |
Давлат олий таълим муассасалари |
Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун давомида | |||
|
3-босқич |
Базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва 2 — 4-босқичларда таҳсил олаётган, белгиланган мезонларга мос талабгорлар рўйхатини шакллантириш, умумлаштириш, тегишлилигига қараб доимий яшаш жойи бўйича ҳокимликларга тақсимлаш ва ёзма равишда юбориш. |
Давлат олий таълим муассасалари |
5 календарь кун мобайнида | |||
|
4-босқич |
Олий таълим муассасаларидан тушган мурожаатларни умумлаштириш, Комиссия томонидан кўриб чиқиш, танлаб олинган 100 нафар талабгорлар рўйхатини шакллантириш, олий таълим муассасаларига Комиссия хулосаси юзасидан жавоб хатларини юбориш, олий таълим муассасалари билан тўловлар юзасидан шартномаларни расмийлаштириш. |
Комиссия ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат олий таълим муассасалари |
ҳар йили 15 сентябрга қадар | |||
|
5-босқич |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан кўриб чиқилиб тавсия этилмаган талабгорлар орасидан олий таълим муассасалари Кенгашлари қарори билан 50 нафаргача бўлган хотин-қизларни танлаб олиш. |
Молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари кенгашлари |
Барча жавоб хатлари олингандан сўнг 5 календарь куни давомида | |||
|
6-босқич |
Танловдан ўта олмаган талабгорларга мурожаатлари натижаси юзасидан хабар бериш. |
Давлат олий таълим муассасалари |
1 календарь кун давомида | |||
|
7-босқич |
Талабгорларга иккинчи ва ундан кейинги ўқув йилларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудларидаги тижорат банклари томонидан бериладиган таълим кредитларини расмийлаштириш учун учинчи шахс сифатида кафиллик бериш. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тижорат банклари, давлат олий таълим муассасалари |
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 1 сентябрга қадар | |||
|
8-босқич |
Талабгорлар ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлаш. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат олий таълим муассасалари |
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар | |||