Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗКЕЙССЕРВИС» ЎЗБЕКИСТОН — АМЕРИКА КЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Юқори унум билан ишлайдиган техника ва асбоб-ускуналарга сервис хизмати кўрсатишни ҳамда уларни тузатишни, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан «Кейс корпорейшн» компанияси (АҚШ) ўртасидаги Битимни амалда рўёбга чиқаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Ўзбекистон банклари уюшмаси ва «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компаниясининг «Кейс Эквипмент холдингз Лимитед» (АҚШ) фирмаси билан биргаликда 4.117.500 АҚШ доллари миқдорида ва иловага* мувофиқ тақсимланган устав жамғармаси бўлган юқори унум билан ишлайдиган техника ва асбоб-ускуналарга сервис хизмати кўрсатиш ҳамда уларни тузатиш бўйича масъулияти чекланган жамият туридаги «ЎзКейссервис» қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
* Илова берилмайди.
2. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасига ишлаб турган вилоят техника марказларининг бир қисми ҳисобланган бинолар, иморатлар ва асбоб-ускуналар учун 20 йил давомидаги ижара ҳақи қийматини қўшма корхонанинг устав жамғармасига ўз улуши сифатида (27,5 фоиз) қўшишига рухсат этилсин.
3. «ЎзКейссервис» қўшма корхонаси фаолиятининг қуйидаги асосий йўналишлари маъқуллансин:
ҳам кафолатли даврда, ҳам кафолатли даврдан кейин қишлоқ хўжалиги техникасига сервис ҳамда техника хизмати кўрсатиш ва уларни тузатиш;
эҳтиёт қисмларни етказиб беришнинг марказлаштирилган тизимини ташкил этиш;
«ЎзКейсмаш» қўшма корхонаси буюмларини ва янгидан ташкил этиладиган қўшма корхоналар маҳсулотларини кафолатли кузатиб борилишини таъминлаш.
4. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги «ЎзКейссервис» қўшма корхонасини Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин.
5. «ЎзКейссервис» қўшма корхонаси томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг таннархини камайтириш мақсадида фаолияти хусусияти, солиқ солиш шартлари ва бюджетга тўловлар бўйича у қишлоқ хўжалиги корхоналари қаторига киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «ЎзКейссервис» қўшма корхонасига Ўзбекистон Республикаси ташқарисида хорижий валютада счёт очиш, қарз олиш ва уларни узиш учун рухсатномалар берилишини таъминласин,
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари А.И. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 4 сентябрь,
423-сон