Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 18.08.1997 йилдаги 404-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 02.05.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АКЦИЯЛАР ПАКЕТЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА ДАВЛАТ МУЛКИ НЕГИЗИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ БОШҚАРИШДА АКЦИЯДОРЛАР РОЛИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармонини бажариш юзасидан, мулкнинг давлат улушини бошқариш механизмини такомиллаштириш, шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тегишли вазирликлар, идоралар, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхоналарини хусусийлаштириш натижасида ташкил этилган ҳар бир акциядорлик жамияти бўйича акцияларни жойлаштириш (сотиш)нинг жорий аҳволини шу йилнинг 31 декабригача қайта рўйхатдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармони 1-банди қоидаларига мувофиқ хусусийлаштирилган корхоналар акциялари пакетининг зарур ҳолларда қайта тақсимланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда (эмиссия проспекти рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб бир йил мобайнида) хусусийлаштирилган корхоналарнинг жойлаштирилмаган акцияларини, давлат мулки сифатида қолдирилган акциялардан ташқари, юридик ва жисмоний, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар иштирокидаги эркин бозорда сотишга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш дастурини шакллантиришда ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари эмиссия проспектларида акциялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида кўрсатилган Фармонига қатъий мувофиқ равишда жойлаштирилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда устав жамғармасида 25 фоиздан ортиқ акциялар пакети давлат ихтиёрида сақлаб қолинадиган тармоқлар ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тасдиқлаш учун икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда 25 фоиздан ортиқ акциялар пакетини улуш сифатида давлат ихтиёрида сақлаб қолишга фақат мамлакатнинг келажакдаги илмий-техника имкониятларини белгиловчи, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминловчи тармоқлар ва корхоналар бўйича йўл қўйилиши назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3 банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й. 18-сон, 206-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 1-банди учинчи хатбошида кўрсатиб ўтилган акциядорлик жамиятлари акциялар пакетини қайта тақсимлаш қўшимча акциялар чиқариш йўли билан уларнинг устав жамғармасини белгиланган тартибда кўпайтириш асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда акциядорлик жамиятининг устав жамғармасидан давлат улушини кўпайтириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамияти фаолият кўрсатишининг бутун даврида қўшилган ва унинг ихтиёрида қолдирилган, устав жамғармасини кўпайтириш пайтигача индексация қилинган дивидендлар суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамияти фаолият кўрсатишининг бутун даврида моддий-техника базасини ривожлантириш ёки ўз айланма маблағларини тўлдириш учун давлат томонидан берилган, устав жамғармасини кўпайтириш пайтигача индексация қилинган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамияти фаолият кўрсатишининг бутун даврида уни реконструкция қилиш учун ва техник қайта жиҳозлаш учун Давлат мулки қўмитаси томонидан берилган, устав жамғармасини кўпайтириш пайтигача қайтарилмаган мақсадли кредитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав жамғармасини кўпайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланган тартибда йўналтириладиган хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамияти устав жамғармасига илгари киритилмаган, Вазирлар Маҳкамасининг «Идорага қарашли ижтимоий соҳа объектларини жойлардаги давлат ҳокимияти органлари балансига босқичма-босқич ўтказиш тўғрисида» 1997 йил 26 сентябрдаги 453-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига берилмайдиган унинг балансидаги ижтимоий инфратузилма объектлари қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона томонидан айланма маблағлар ҳисобига харид қилинган ва ҳақи тўланган, лекин қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда жойлаштирилмаган унинг акциялари (шу жумладан меҳнат жамоаси акциялари)ни қайта тақсимлаш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 мартдаги 96-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига сезиларли иқтисодий имкониятга эга бўлмаган, асосий ишлаб чиқариш фондларининг эскириши 50 фоиздан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларини зарур ҳолларда, белгиланган тартибда хусусий корхоналарга айлантириш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й. 18-сон, 206-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати таркибида Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мулкнинг давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланиши ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш бошқармаси, шунингдек ҳудудий молия органлари таркибида тегишли бўлимлар ташкил этилсин, Улар ходимларининг умумий чекланган сони 1-иловага мувофиқ 63 нафар, шу жумладан марказий аппарат ходимлари сони 11 нафар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, янги ташкил этилаётган Бошқарма ва бўлимлар харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлимлари харажатлари учун белгиланган бюджет маблағларини тегишли суммага қисқартирган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат мулки улуши бўйича дивидендлар ҳисобланиши ва улардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармасига қуйидаги функциялар юклансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондларидаги давлат улуши бўйича дивидендлар тарзидаги барча даромадларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторинги;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик жамиятлари томонидан давлат акциялари (улушлари) пакети бўйича дивидендлар (даромадлар)нинг тўғри ва тўлиқ ҳисобланиши, уларнинг ўз вақтида тўланиши ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушиши юзасидан назоратни белгиланган тартибда амалга ошириш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бадали (улуши) мавжуд бўлган корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволи тўғрисида электрон маълумотлар базасини яратиш ва юритиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 августдаги 221-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 33-сон, 438-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази билан биргаликда Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат мулки улуши бўйича дивидендлар ҳисобланиши ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш бошқармасига ва унинг ҳудудий бўлимларига уларнинг ўзларига юкланган функциялар бажарилишини таъминлашлари учун устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги ахборотлар тақдим этилишини таъминласинлар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 августдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 33-сон, 438-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги билан биргаликда хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини траст асосида бошқариш, шу жумладан уларнинг устав жамғармасини шакллантириш учун хўжалик уюшмаларига бериш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ акциядорлик жамияти фаолиятининг муҳим масалаларини ҳал қилишда акциядорлар ҳуқуқларини, унинг ижро этувчи аппарати раҳбариятининг акциядорларга ҳисоб беришини таъминловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва Марказий банки Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан қимматли қоғозларга маблағлар қўйиш, шунингдек сармояни ва қимматли қоғозларга қўйилган инвестициялардан олинган дивидендларни олиб чиқиб кетиш тартиби тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази «Хўжалик юритувчи субъектларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция ташкилотлари сифатидаги фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом» ҳамда «Инвестиция ташкилотлари фаолиятининг иқтисодий нормативлари тўғрисида Низомларни икки ҳафта муддатда тайёрласин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги акциядорлик жамиятларида меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича тавсияномаларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва эълон қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда 1997-1998 ўқув йилидан бошлаб корхоналар ва уларнинг хўжалик бирлашмалари раҳбарлари учун акциядорлик жамиятларида бошқарув асослари тўғрисида махсус курслар ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.Б. Сайфиддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 18 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
404-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Хўжалик юритувчи томонидан мулкнинг давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланиши ва улардан фойдаланишини назорат қилиш бошқармасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)