30.04.2018 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 23 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида ҳаво транспорти тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати (кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар), 1994 йил 23 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида ҳаво транспорти тўғрисидаги Битимга (кейинги ўринларда «Битим» деб юритилади) қуйидаги ўзгартиришлар киритишга келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг «СОЛИҚ ВА БОШҚА ЙИҒИМ ВА БОЖЛАРДАН ОЗОД ҚИЛИШ» тўғрисидаги 6-моддаси қуйидаги таҳрирда ўзгартирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ёки тайинланган авиакорхона томонидан халқаро ҳаво қатновларида фойдаланилаётган ҳаво кемалари, шунингдек, ушбу кемада рўйхатдаги доимий асбоб-ускуналар, ёқилғи ва мойлаш маҳсулотлари таъминоти, борт захиралари (жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимлик ва тамаки маҳсулотлари), бундай ҳаво кемалари, башарти ушбу асбоб-ускуналар ва таъминотлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига келган вақтдан қайтиб кетгунга қадар ёки ушбу ҳудуд устида амалга ошириладиган парвозлар ёки парвозларнинг маълум қисми давомида ишлатилгунига қадар ҳаво кемаси ичида қолса, барча божхона божлари, назорат йиғимлари ва бошқа тўловлар ва солиқлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай солиқлар ва божлардан қуйидагилар ҳам озод қилинади, кўрсатилган хизмат учун олинадиган йиғимлар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг маъмурияти белгилаган меъёрлар доирасида олинган ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро ҳаво парвозларни амалга оширадиган ҳаво кемаси ичида фойдаланишга мўлжалланган захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон ҳудудига халқаро ҳаво парвозларида фойдаланиладиган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш ёки уни таъмирлаш учун келтирилган эҳтиёт қисмлар ва доимий асбоб-ускуналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси халқаро ҳаво парвозларида фойдаланадиган ҳаво кемасида ишлатиш учун мўлжалланган ёқилғи ва мойлаш таъминотлари, ҳатто бу таъминотлар ҳаво кемасига олинган Аҳдлашувчи Томон ҳудудининг устида амалга ошириладиган парвозлар давомида ишлатилганда ҳам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси томонидан ўзининг фойдаланиш эҳтиёжлари учун келтирилган ёхуд келтириладиган хорижий авиакорхона белгисига эга бўлган реклама материаллари (каталоглар, прейскурантлар, тижорат брошюралари, моделлар, постерлар, брошюра ва бошқалар), ташув ҳужжатлари, бронлаш ва алоқа учун мўлжалланган электрон асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, ваколатхоналарнинг иш фаолиятини ва асбоб-ускуналарини юритиш учун мебель ва жиҳозлар, божхона қоидаларига асосан қайта олиб чиқилгунга ёки бошқа кўрсатмага қадар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида келтирилган (а), (b), (с) ва (d) кичик бандларида кўрсатиб ўтилган материаллар божхона назорати ёки текшируви остида бўлиши талаб қилиниши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг «ҲАЖМ ҚОИДАЛАРИ» тўғрисидаги 10-моддаси 4-банди қуйидаги таҳрирда ўзгартирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинлаган авиакорхоналари амалга оширадиган келишилган қатновлар, умумий ҳажм ва ташув ҳуқуқи биринчи навбатда Аҳдлашувчи Томонлар авиация маъмуриятлари томонидан ушбу қатновлар бошланишидан аввал ўзаро белгиланади. Ушбу ҳажм ва қатновлар миқдори вақт-вақти билан қайд этилган маъмуриятлар томонидан кўриб чиқилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг «ТАРИФЛАРНИ БЕЛГИЛАШ» тўғрисидаги 13-моддаси қуйидаги таҳрирда ўзгартирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари томонидан ўз ҳудуди орқали амалга ошириладиган халқаро ҳаво қатновлари учун белгиланган тарифлар барча тегишли омилларни, жумладан эксплуатация харажатлари, оқилона фойда ва бошқа авиакорхоналарнинг тарифларини ҳисобга олган ҳолда оқилона даражада бўлиши лозим. Аҳдлашувчи Томонларнинг қуйидаги аралашувлари чегараланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) асоссиз камситувчи нархлар ва амалиётларнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) устунлик ҳолатини суиистеъмол қилиш туфайли асоссиз юқори ёки чегараланган нархлардан истеъмолчиларни ҳимоя қилиш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) авиакорхоналарни давлатнинг бевосита ёки билвосита субсидияси ёки қўллаб-қувватлаши туфайли нархларни сунъий пасайтиришдан ҳимоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-бандга мувофиқ Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинлаган авиакорхоналари тарафидан белгиланган тарифлар бошқа Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятига тасдиқлаш учун тақдим этилиши талаб этилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томон ўзининг тайинлаган авиакорхонаси(лари)га алоҳида ёки бошқа авиакорхона(лар) билан биргаликда бозор рақобатидаги ўзининг бозордаги устунлик мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ножўя таъсир кўрсатиш орқали унинг жиддий заифлашуви ёки бундай рақобатчини йўналишдан четлатилишига сабаб бўлувчи ёки бўлиши мумкин бўлган тарифларнинг белгиланишига йўл қўймаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлар тарифларни белгилаш бўйича қуйидаги амалиётларни чуқурроқ таҳлил қилинишига олиб келиши мумкин бўлган эҳтимолий адолатсиз рақобат амалиёти сифатида кўриб чиқишга розилик билдирадилар, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) йўналишлар бўйича ундириладиган тариф ва ставкалар жами миқдори тегишли хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун етарли бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бундай амалиёт вақтинча эмас, балки давомий характерга эга бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) бундай амалиёт бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинлаган авиакорхоналарига жиддий иқтисодий таъсир этса ёки жиддий зарар етказадиган бўлса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) йўналишда устунлик ҳолати суиистеъмол қилинганини кўрсатувчи хатти-ҳаракатлар бажарилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Авиация маъмуриятларидан бири белгиланган ёки таклиф этилган тарифлардан норози бўлган ҳолларда, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг сўровига биноан, авиация маъмуриятлари мазкур масалани музокаралар йўли билан ҳал этишга ҳаракат қиладилар. Ҳар қандай шароитда ҳам Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурияти бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонаси тарифининг кучга кириши ёки давом этиши учун бир томонлама ҳаракат олиб бормаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юқорида кўрсатилганлардан қатъи назар, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхоналари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг сўровига мувофиқ, тарифларни белгилашга оид маълумотларни бундай маъмуриятлар томонидан белгиланган тартибда ва шаклларда тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳеч бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига биринчи рад талабидан воз кечиши, нархларни нисбатдан ошиб кетиши, қаршилик кўрсатмаслик учун тўлов ёки мазкур Битимнинг мақсадларига мос келмайдиган ҳажм, қатновлар давомийлиги ва ташувга тааллуқли ҳар қандай талабни юкламайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Баённома Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Аҳдлашувчи Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган барча давлат ички процедураларини якунлаганликлари ҳақида сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Баённоманинг амал қилиши Битимнинг 18-моддасига мувофиқ Битимнинг амал қилиши тугатилиши билан бир вақтда тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2018 йил 30 апрелда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, турк ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)