24.08.2021 йилдаги 1304-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 24.08.2021 йилдаги 1304-IV-сон
Кучга кириш санаси
24.08.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ҳукумат томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, шуни қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунда белгиланган бюджет параметрлари доирасида, шунингдек жаҳон иқтисодиётида давом этаётган мураккаб жараёнларни инобатга олган ҳолда глобал инқироз оқибатларини бартараф этиш ва мамлакатда коронавирус пандемияси шароитида иқтисодий барқарорликни сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, ҳукумат қарорлари бажарилишини таъминлашга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ҳажми 318,5 трлн. сўмни ташкил этиб, Ўзбекистон иқтисодиёти 6,2 фоизга ўсган. Ташқи савдо айланмаси 18,0 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 13,6 фоизга ошган. Бунда экспорт 12,3 фоизга ортиб 7,1 млрд. АҚШ долларини, импорт эса 14,3 фоизга кўпайиб, 11,0 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи ярим йилликда Давлат бюджети даромадлари 74,9 трлн. сўмни ташкил этиб, прогнозга нисбатан 107,8 фоизга ёки 5,4 трлн. сўмга ошириб бажарилган. Даромадлар 2020 йилнинг мос даври билан солиштирганда 16,7 трлн. сўмга ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларисиз) 79,3 трлн. сўмни ёки ЯИМга нисбатан 24,9 фоизни ҳамда аниқланган харажатлар режасига нисбатан 96,9 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот давридаги бюджет тақчиллиги 16,0 трлн. сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,0 фоизни ташкил этган. Тақчилликнинг 2,1 трлн. сўми Давлат ғазначилик облигацияларини жойлаштиришдан, 5,3 трлн. сўми халқаро молия институтларидан бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан, 8,6 трлн. сўми Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг йил бошидаги қолдиқ маблағлари ҳисобидан қопланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳалари дастури доирасида республика бюджети маблағлари ҳисобидан 5,2 трлн. сўм, сув таъминоти ва канализация тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 615,8 млрд. сўм миқдоридаги инвестицияларни ва давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳисобидан 870,1 млн. АҚШ доллари ҳажмидаги инвестицияларни ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилиш орқали 3 280,8 млн. АҚШ доллари миқдорида капитал қўйилмалар ўзлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Давлат бюджетининг ижтимоий йўналтирилганлик тамойили сақлаб қолинган ҳолда, ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун 40,4 трлн. сўм ёки умумий харажатларнинг 50,9 фоизи миқдорида маблағ сарфланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил биринчи ярим йиллигидаги ижросини таъминлаш йўлида амалга оширилган қатор ижобий ишлар билан бирга Давлат бюджетининг маблағларидан мақсадли фойдаланиш борасида айрим камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция дастури доирасида давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг паст даражада ўзлаштирилиши, жумладан, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга жами 668,4 млрд. сўм маблағ ажратилган ҳолда, унинг 332,2 млрд. сўми ёки 49 фоизи ўзлаштирилган. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар томонидан бюджет маблағлари паст даражада ўзлаштирилганлиги мазкур йўналишдаги вазифаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш устидан тизимли назорат суст олиб борилганлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва идораларда ташкил этилган ички аудит ва молиявий назорат хизматлари томонидан 2021 йилнинг ярим йиллиги давомида 2 289 та назорат тадбирларида жами 118,6 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан ўтказилган 4 661 та назорат тадбирларининг 3 471 тасида 1 224,6 млрд. сўм миқдоридаги пул маблағлари ва моддий бойликлар камомадига, ўзлаштиришлар, ноқонуний харажат ва ортиқча тўловларга ҳамда бошқа молиявий хатоликларга йўл қўйилгани маълум бўлган. Бюджет интизомини бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомадига ҳамда асоссиз харажатларга йўл қўйиш каби қонун бузилишлари ҳоллари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида 3 мартага, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида 8,5 мартага, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2,9 мартага ошган. Шунингдек, йирик миқдордаги қонун бузилишлари ҳоллари барча маҳаллий бюджетлар ижросида кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот қонунда белгиланган тартибда парламент қуйи палатасидаги барча сиёсий партиялар фракцияларида ва масъул қўмитада дастлабки тарзда муҳокама қилинганлигини, улар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар инобатга олинганлигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг барқарор ўсиши, давлат бюджетига даромадларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш борасида таъсирчан чоралар кўриш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни изчил амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳага оид давлат дастурларида кўзда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш, бунда ажратилган маблағлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши устидан таъсирчан назорат тизимини ўрнатиш, бюджет маблағларнинг натижадорлигини таъминлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларидан фойдаланишда қонун бузилишлари ҳолларининг кескин ошишига йўл қўйган вазирлик ва идораларда ушбу ҳолатларнинг келиб чиқиши сабабларини ўрганиб чиққан ҳолда уларни бартараф этиш юзасидан тизимли чоралар кўриш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда Давлат бюджети ижросини таъминлаш учун маблағларнинг ўз вақтида ажратилиши, мақсадли сарфланиши ва натижадорлигига алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган бюджет интизомини бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади ҳамда асоссиз харажатларни амалга ошириш ҳолатларининг келиб чиқиши сабабларини чуқур таҳлил қилсин, қонун бузилишларининг олдини олишга қаратилган таъсирчан чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ижросининг очиқлигини таъминлаш борасида ажратилган маблағлар ҳамда уларнинг сарфланиши тўғрисидаги маълумотларни вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштириб боришни таъминлаш учун тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда замонавий ахборот технологияларини жорий этган ҳолда таъсирчан назорат механизмини яратиш ишларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмини манзилли равишда қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётда тадбиркорлик фаоллигини ошириш ва камбағалликни қисқартиришда «маҳаллабай» ишлаш тизимини самарали жорий этиш юзасидан аниқ ва амалий таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш, маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг натижадорлигини таъминлаш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар томонидан олиб борилаётган ишлар устидан назоратни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларини, шунингдек аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларида белгиланган вазифалар учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилишига эътибор қаратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси Давлат бюджетининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг (биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари иштирокида) эшитувини ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолият йўналишидан келиб чиқиб, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси бўйича ҳисоботда келтирилган ҳолатлар юзасидан эшитувлар ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз назорат-таҳлил фаолиятида, хусусан, БМТнинг Барқарор ривожланиш концепцияси асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифалар ижросини таъминлаш учун мутасадди вазирлик ҳамда идоралар томонидан амалга оширилаётган ишларни танқидий кўриб чиқиб, ушбу мақсадларга Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа манбалар ҳисобидан йўналтирилган ҳамда ўзлаштирилаётган маблағлардан фойдаланиш натижадорлиги ва самарадорлигини таъминлаш бўйича тавсиялар киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 24 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1304-IV-сон