Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон РеспубликасиМарказий банки томонидан янги кўринишдаги 5 000 (беш минг) сўмлик ва 10 000 (ўн минг) cўмлик банкнотларнинг чиқарилиши тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги кўринишдаги 5 000 (беш минг) сўмлик ва 10 000 (ўн минг) сўмлик банкнотлар чиқариш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиб ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистан Республикаси Қонунининг 40-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган янги кўринишдаги 5 000 (беш минг) сўмлик ва 10 000 (ўн минг) сўмлик банкнотларнинг намуналари ҳамда дизайнлари маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки янги кўринишдаги 5 000 (беш минг) сўмлик ва 10 000 (ўн минг) сўмлик банкнотларнинг муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабарни, шунингдек, банкнотлар тавсифларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2021 йил 19 август,
КҚ-253-IV-сон