30.07.2021 йилдаги СҚ-344-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция (Тошкент, 2021 йил 15-16 июль) якунларидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2021 йил 15-16-июль кунлари ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент конференцияси тарихий воқеага айланиб, Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларини ривожлантиришнинг концептуал янги шарт-шароитларини яратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Форум аслида кўп томонлама кенг мулоқот учун мисли кўрилмаган платформага айланди ва глобал жараёнларда тобора муҳим роль ўйнаётган улкан минтақадаги давлатлар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш учун муҳим шарт-шароит яратди. Конференция минтақавий ривожланишда юзага келаётган тенденцияларни англаб етиш, ҳамкорликнинг асосий истиқболларини аниқлаб олиш ҳамда Жанубий ва Марказий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликка эришишда ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишларини белгилаш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конференция мақсадларига эришиш парламент дипломатияси ресурсларидан фаол фойдаланишни талаб қилади. Парламент аъзолари минтақаларнинг салоҳиятини бирлаштиришга кўмаклашишлари мумкин ва буни амалга оширишлари керак. Бу эса минтақаларнинг барқарор ривожланиши, ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва хавфсизлигини мустаҳкамлашнинг муҳим омилига айланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик: таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент конференция якунларидан келиб чиқадиган вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг мазкур анжумандаги мазмунли нутқида илгари сурилган ташаббусларни муваффақиятли амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Олий Мажлис Сенати фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ Бош Ассамблеясининг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюциясини қабул қилиш бўйича таклифни, шунингдек унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг халқаро конференцияда илгари сурган ташаббусларини парламентлараро ҳамкорлик механизмлари орқали тарғиб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари парламентлари ўртасида алоқаларни ривожлантириш ва парламентлараро мулоқотни янада чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси атрофида хавфсизлик, аҳил қўшничилик ва барқарорлик муҳитини яратишга қаратилган ташқи сиёсий ташаббусларни парламентлараро даражада илгари суриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конференцияда илгари сурилган савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, транспорт логистикаси ва экология соҳаларидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда ўзаро тажриба алмашишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ҳудудлари ўртасида ўзаро манфаатли биродарлик алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари устувор вазифаларга эришиш мақсадида кенг ва тизимли асосда парламент дипломатияси ҳамда парламент назоратининг қуйидаги механизмларидан фойдалансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари билан халқаро шартномалар базасини мунтазам такомиллаштириш устидан парламент назоратини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро мажбуриятлар мониторингини юритиш, шу жумладан мамлакатимизнинг минтақалар мамлакатлари билан муносабатларни ривожлантириш бўйича қабул қилинадиган ҳаракат режалари («йўл хариталари») устидан парламент назоратини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро парламент ташкилотлари (ПИ, МДҲ ПИ, ТуркПА) доирасида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари парламентлари аъзолари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш ва минтақалар манфаатларини илгари суриш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштириш бўйича ташаббусларни тарғиб қилишга қаратилган халқаро конференциялар, учрашувлар ҳамда форумлар ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент дипломатиясида тажриба алмашиш ва ахборот технологиялари ҳамда «Электрон парламент» тизимидан фаол фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини дунёда илгари суриш мақсадида парламент делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш, халқаро форумларда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Афғонистон Ислом Республикаси ҳамда Уммон Султонлиги парламентлари ўртасида ҳамкорлик гуруҳларини шакллантириш бўйича таклифлар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Покистон, Эрон, Афғонистон ва Ҳиндистондаги Элчиларининг ҳисоботларида халқаро конференцияда давлат раҳбари илгари сурган ташаббусларини амалиётда татбиқ этиш юзасидан алоҳида ахборот блокини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорликда «Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги: шартлари, истиқболлари, геостратегик аҳамияти» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ушбу Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида умумлаштирилган маълумотни жорий йил 1 декабрга қадар Сенат раҳбариятига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Осиё давлатларининг қўшни ҳудудлари билан трансчегаравий ва ҳудудлараро ҳамкорликни, шаҳарлар ўртасидаги биродарлик алоқаларини кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишларда маҳаллий кенгаш депутатларини фаол иштирокини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар, сайлов округлари, олий ўқув юртлари ва бошқа жамоаларда ўтказилаётган учрашувлар давомида Тошкент конференцияси натижалари ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги маълумотларни фуқароларга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конференция якунларига бағишланган материаллар билан оммавий ахборот воситалари орқали чиқишларда фаол иштирок этсин, илгари сурилган ташаббуслар мазмун-моҳиятини очиб бериш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 30 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-344-IV-сон