31.07.2021 йилдаги СҚ-359-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича парламент назоратини кучайтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумки, мамлакатимизда давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, ўтган давр мобайнида мазкур соҳага оид 10 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, янги таҳрирдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва тегишинча уларни такомиллаштиришга қаратилган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорлари қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сонли Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхоналари имкониятларидан фойдаланилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда барча даражадаги раҳбарлар билан жонли мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказиш ишлари йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ қабулхоналари орқали ва сайёр қабулларда кўтарилган долзарб муаммолар таҳлили кўплаб ислоҳотларга ҳам сабаб бўлди. Ўтган даврда валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олиш масалалари бўйича ҳар ойда фуқаролардан 100 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда мазкур соҳалардаги тизимли муаммолар ҳал этилгани туфайли уларга оид мурожаатлар кескин камайишига эришилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартибларининг енгиллаштирилгани натижасида қарийб 100 минг оиланинг муаммолари ҳал этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд-тергов идоралари фаолиятига оид йиллаб ҳал бўлмаган фуқароларнинг минглаб шикоятлари ўз ечимини топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, бугунги кунда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилишларига мажбур қилаётган муаммоларни маҳалланинг ёки ҳудудларнинг ўзида ҳал қилиш ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш бўйича қатъий чоралар кўрилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда мурожаатларнинг ўз вақтида ижобий ҳал этиш масалалари кўрилмаганлиги уларнинг сони кескин ошиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни келиб чиқиб ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 9-моддаси ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари (комиссиялари):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли билан учрашувлар ва сайёр қабуллар ташкил қилиш, шунингдек, кўтарилган масала ва муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш чораларини кўриш устувор вазифа этиб белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатга келиб тушган мурожаатларни, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги (Facebook, Instagramm, Telegramm messenger ва х.к.) мурожаатларни тааллуқлилигига қараб ҳудудга бириктирилган доимий асосда ишловчи сенатор жадвал асосида ҳамда ишчи гуруҳ тузган ҳолда бевосита жойларга чиқиб ўрганиш ва ҳал этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатни кўриб чиқишда қўмиталар (комиссиялар) ўз ташаббусига кўра ёхуд мурожаат этувчининг илтимосига кўра кўтарилган масала юзасидан сенатор ёки парламент сўровини юбориш ҳамда унинг натижасини қўмита, Сенат Кенгаши ёхуд Сенатнинг ялпи мажлисида эшитиш амалиётини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назоратга олинган мурожаатлар юзасидан ахборотларни тўплаш ва уларни тегишли органлар томонидан мурожаатни кўриб чиқиш бўйича тақдим этилган ахборотлар ўз вақтида мурожаат муаллифига батафсил ва асослантирилган жавоб хати юборилишини таъминласин. Бунда масъул сенатор дастлаб мурожаат муаллифи билан (телефон орқали) боғланиб, унга мурожаати кўриб чиқилаётганлиги тўғрисида шу куннинг ўзида маълум қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси билан маълумот алмашиш амалиётини жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда тегишли соҳага оид вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш амалиётини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатга келиб тушаётган мурожаатларни чуқур таҳлил қилган ҳолда вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида парламент назорати натижалари юзасидан мансабдор шахслар бўйича Сенат Кенгашига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда Сенатнинг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси билан биргаликда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан жойларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитишни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли билан учрашиш бўйича ишларни танқидий ўрганиб чиқиш ва тизимдаги ишларни такомиллаштириш чоралари кўрилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган масалаларни зудлик билан бартараф этиш ва тегишлилиги бўйича ўз вақтида муносабат билдириб бориш амалиётини тизимли йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибида тезкор муносабат билдириш билан шуғулланувчи тузилма ташкил этиш масаласини кўриб чиқилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролардан энг кўп келиб тушаётган мурожаатлар, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган масалаларни таҳлил қилган ҳолда улар юзасидан тушунтиришлар бериб бориш бўйича вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини кучайтириш юзасидан зарур чоралар кўрилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини очиқ ва шаффоф кузатиб бориш имкониятини берадиган ягона тизим яратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чорак якуни бўйича давлат органлари ҳамда ташкилотлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мурожаатлар билан ишлаш ҳамда аҳоли билан учрашиш соҳасидаги фаолиятини комплекс тарзда ҳудудлар ва соҳалар кесимида таҳлил қилиб, натижаси бўйича умумлаштирилган маълумотни Олий Мажлис Сенатига киритиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган масалаларни ҳал этиш бўйича ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли билан учрашувлар ва сайёр қабуллар ташкил қилиш, шунингдек, кўтарилган масала ва муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш чораларини кўриш устувор вазифа этиб белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларни қабул қилиш, ҳар ҳафтада сайёр қабуллар ўтказиш, натижаси юзасидан депутат сўрови ва эшитувлари амалиётини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ахборотини эшитиш ва танқидий жиҳатдан муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда қизғин баҳсларга сабаб бўлган, шу жумладан ижтимоий тармоқлардаги мурожаатлар юзасидан тезкор эшитувлар ташкил қилган ҳолда мутасадди шахслардан изоҳ талаб қилиб, камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда аниқланган тизимли муаммоларни, шу жумладан мурожаатлар билан ишлаш фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш ва ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан Олий Мажлис Сенатига таклифлар киритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Умаров) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 31 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-359-IV-сон