Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2012 09.08.2002 йилдаги 287-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2012
Ҳужжат 09.08.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИНИНГ МУНИЦИПАЛ МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ СОТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 199-сонли «Тошкент шаҳар ҳокимияти муниципал мулк объектларидан самарали фойдаланишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш, шунингдек Тошкент шаҳрининг ижтимоий дастурлари ва муҳандислик инфратузилмасини маблағ билан таъминлаш учун қўшимча манбаларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурига 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ муниципал мулк объектларини қўшимча равишда киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси мазкур объектларни белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маблағлари ҳисобига қайта баҳоласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, иловаларда кўрсатилган объектларни сотишдан тушган маблағлар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус мақсадли ҳисоб рақамида жамланади ва тўлиқ миқдорда Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш, қурилиш материаллари саноати, уй-жой-коммунал хўжалиги ва транспорт комплекси билан келишган ҳолда муниципал уй-жой қуришга, авария ҳолатидаги касалхоналар ва мактабларни мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилишга, муҳандислик коммуникацияларини ривожлантиришга, буғ қозонхоналари агрегатлари ва иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлашга, шунингдек 2001-2002 йиллар инвестиция дастурларига киритилган объектлар бўйича кредиторлик қарзини қайтаришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ҳафта муддатда муниципал мулкни сотишдан тушган маблағлар тушумини Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус мақсадли ҳисоб рақамида ҳисобга олиш ва уларни Тошкент шаҳрининг ижтимоий дастурлари ва муҳандислик инфратузилмасини маблағ билан таъминлашга сарфлаш тартибини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат мулки қўмитаси билан келишсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Муниципал мулк объектларини сотишдан олинган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун масъулият Тошкент шаҳар ҳокими Р.М. Шоабдураҳмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 9 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
287-сон