Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон Фармони ҳамда «Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2022 й., 09/22/475/0775-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2022 й., 09/22/475/0775-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2022 й., 09/22/475/0775-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 31 июль,
477-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2022 й., 09/22/475/0775-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2022 й., 09/22/475/0775-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2022 й., 09/22/475/0775-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 477-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорининг 3-банди «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«а) Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ чиқиш туризми йўналиши бўйича туроператор ва турагент фаолиятини амалга ошириш учун қўйилган қуйидаги лицензия талаблари:
туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги 2021 йил 1 августдан;
15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш 2024 йил 1 августдан кучга киради;».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 7 августдаги 631-сон қарорида:
а) 1-бандга қуйидаги таҳрирдаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«оилавий меҳмон уйлари, оилавий корхона томонидан ташкил этилган хизматлар учун коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) ҳақи тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади.»;
б) қарорга 1-илованинг 2-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«аризачи — меҳмон уйини ташкил этиш учун яроқли тураржой биносига эга бўлган ва унда яшаётган ёки унинг хотини (эри), ота-онаси, фарзанди, шу жумладан фарзандликка олинганлар ва набиралари, уни Реестрга киритиш учун белгиланган тартибда ариза топширган хусусий ёки оилавий тадбиркорлик субъекти;».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 09/21/477/0801-сон; 26.08.2022 й., 09/22/475/0775-сон; 28.11.2023 й., 09/23/622/0897-сон)