31.07.2021 йилдаги СҚ-362-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг 2020 йил ва 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (бундан буён матнда — Қўмита деб юритилади) томонидан 2020 йил ва 2021 йилнинг биринчи ярмида (бундан буён матнда — ҳисобот даврида деб юритилади) Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ташқи сиёсий фаолият концепцияси, Парламент дипломатияси концепцияси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномалари ҳамда 2020 йил 20 январдаги Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги маърузасида кўрсатилган вазифалар юзасидан муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро муносабатлар йўналишида ҳисобот даврида Қўмита томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари иштирокида ва экспертларни жалб қилган ҳолда жами 5 та қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилиб, Сенат ялпи мажлиси муҳокамасига олиб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-таҳлил доирасида 10 та тадбир ўтказилган. Хусусан, Ташқи ишлар вазирининг ахборотлари 3 марта, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ахборотлари 1 мартадан, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ҳисоботлари 4 марта (жами 23 нафар элчининг ҳисоботлари) эшитилган. Меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида 1 та парламент сўрови юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етакчи экспертлар билан биргаликда Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масаласи ўрганиб чиқилиб, якуни бўйича Сенат томонидан Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи сифатидаги иштироки қўллаб-қувватланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент дипломатияси концепцияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббусларни парламентлараро даражада тарғиб қилиш чора-тадбирлари режаси, Олий Мажлиснинг ЕХҲТ ПА, ПИ, МДҲ ПА, ТуркПА билан ҳамкорлигини ривожлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган ва Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарорлари билан қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус пандемиясига қарамасдан, ўтган бир ярим йилда Сенатнинг парламентлараро фаолиятида ўсиш кузатилди. Хорижий парламентлар билан ҳамкорлик бўйича гуруҳлар сони деярли икки маротаба ортиб, бугунги кунда 49 тага етди. Ўзаро ҳамкорлик соҳалари сезиларли даражада кенгайди. Ҳозирги кунда ўзаро манфаатлар доирасига гендер тенглик, минтақалараро ҳамкорлик, муқаддас Ислом ғояларини тарғиб қилиш, ҳаж ва ёшлар туризми соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ҳам киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, халқаро ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларида ҳозирда кўплаб фойдаланилмаётган имкониятлар мавжуд. Хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш, шунингдек, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш гуруҳларининг салоҳиятидан етарлича самарали фойдаланилмайди. Испания, Польша, Руминия, Чехия ва Покистон билан ҳамкорлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлардаги меҳнат муҳожирлари учун қўшимча кафолатлар ва имкониятлар яратиш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва парламент дипломатияси механизмларидан янада самарали фойдаланиш зарур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни таъминлаш бўйича халқаро парламент ташкилотлари доирасида ишларни тизимлаштириш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар йўналишида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари иштирокида ҳамда экспертларни жалб қилган ҳолда 2 та қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилиб, Сенат мажлиси муҳокамасига олиб чиқилган. 8 та назорат-таҳлил тадбири ташкил этилган, хусусан, 3 марта инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ахбороти, жумладан, Туркия, Япония, Франция ва Германияга амалга оширилган юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича имзоланган йўл хариталари ижросининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари амалдаги 4 та қонуннинг ижроси ҳамда улар бўйича қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилган. Мамлакатимиздаги махсус иқтисодий зоналарнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган 1 та парламент сўрови тайёрланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур парламент сўрови натижасида махсус иқтисодий зоналар фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Мазкур тавсиялар кейинчалик соҳани ривожлантириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5101-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 мартдаги «Ургут» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 133-сонли қарорида ўз аксини топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар соҳасида қуйидаги масалалар долзарблигича қолмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолияти ва экспорт субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунчилик ҳужжатларининг тез-тез ўзгариб туриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ҳокимият органларининг хорижий инвесторлар, экспорт қилувчилар билан ишлаш, жумладан, солиқ имтиёзлари ва преференцияларни самарали қўллаш борасидаги хабардорлиги ҳамда малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга ошириш, маҳаллий туристик маҳсулотларни фаол илгари суриш ҳамда махсус иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлиги устидан қатъий назоратни таъминлаш масалаларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг салоҳиятини ошириш, шунингдек, ушбу соҳаларда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳоким ўринбосарларининг мунтазам равишда ҳисоботларини эшитиб бориш амалиётини йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм соҳасида 3 та назорат-таҳлил тадбири ташкил этилган, хусусан, туризм ва спорт вазирининг ахбороти эшитилган ва Вазирлар Маҳкамасига «Коронавирус пандемиясидан кейин туризмни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолати тўғрисида»ги парламент сўрови тайёрланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, пандемиядан кейин туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш, соҳада қулай шарт-шароитларни яратиш, қабул қилинган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш масалаларида парламент назоратини кучайтириш, шунингдек, миллий туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш бўйича ишларни тизимлаштириш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита томонидан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш соҳасида кенг кўламли ишлар олиб борилди. Хусусан ҳисобот даврида фуқаролардан Сенатга келиб тушган 500 дан зиёд мурожаатлар Қўмита томонидан бевосита кўриб чиқилган. Жойлардаги сенаторлар томонидан 35 мингга яқин мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг 20 мингдан кўпроғи ижобий ҳал этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Қўмитанинг барча аъзолари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 18 223 та ёзма мурожаат кўриб чиқилган ва 16 951 та сайёр, 5 819 та шахсий қабуллар ташкил этилган. Қўмита аъзолари томонидан кўриб чиқилган мурожаатлардан 20 мингга яқини ижобий ҳал қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари томонидан сайловчиларни ташвишга солаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва уларнинг ечими юзасидан зарур чораларни кўриш мақсадида 855 маротаба ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат томонидан маъқуланган қонунларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка тушунтириш, фуқароларга давлат дастурларини ижро этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериш мақсадида телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар ва босма даврий нашрларда 4100 га яқин материаллар эълон қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг раиси Р. Алимовнинг Қўмитанинг 2020 йил ва 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитиб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг 2020 йил ва 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ҳар йилги Мурожаатномаларида, шунингдек, Ташқи сиёсат концепцияси ва Парламент дипломатияси концепциясида баён этилган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда Қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш зарурлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (Р. Алимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий манфаатларнинг ҳудудлар эҳтиёжи билан мустаҳкам боғлиқлигини таъминлаган ҳолда қонунларни кўриб чиқиш жараёнини сифат жиҳатдан яхшиланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш, чет эл парламент аъзолари билан долзарб минтақавий ва глобал масалалар бўйича мулоқотни янада фаоллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама асосдаги янги парламентлараро алоқаларни ўрнатиш, амалдаги муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, хорижий парламентлар билан ҳамкорлик гуруҳлари ва комиссиялари доирасида олиб борилаётган ишлар натижадорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида бўлиб ўтадиган Президент сайловлари давомида халқаро кузатувчилар, шу жумладан халқаро парламент ташкилотлари ва хорижий парламентлар аъзолари билан ишлаш бўйича тасдиқланган режаларнинг (тегишли қисмини) тизимли ва сифатли бажарилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан юқори даражадаги тадбирларда илгари сурилган ташаббусларини тарғиб қилишда парламент дипломатияси механизмларидан фаол фойдаланишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент назорати соҳасида ривожланган демократик давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганишга алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар ахборотларини эшитиш доирасида Қўмита қарорларида идоралараро мувофиқлаштириш сифатини оширишга қаратилган қоидаларни киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолати устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида умумлаштирилган маълумотни жорий йил 1 декабрга қадар Сенат раҳбариятига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро парламент ташкилотлар (ЕХҲТ ПА, ПИ, МДҲ ПА ва ТуркПА) доирасида келгусида олиб бориладиган ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш бўйича истиқболли таклифларни тизимли равишда ишлаб чиқсин ва тасдиқланган режалар ижросини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда рўй бераётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, парламентнинг жамият ҳаётидаги роли ортиб бораётгани ҳақида хорижий ҳамкорларни хабардор қилиш бўйича тизимли ишларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш ва фаоллаштириш масаласини ўрганиб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт ва туризмни ривожлантиришни рағбатлантириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли ҳоким ўринбосарлари ахбороти эшитувини ташкил этиш механизмини ишлаб чиқсин ва маслаҳат-услубий ёрдам кўрсатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторлар билан ишлаш усуллари, инвесторлар ва экспорт қилувчилар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ҳамда преференцияларни самарали қўллаш бўйича маҳаллий давлат органлари ходимлари малакасини ва хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирлар мунтазам равишда амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризм соҳасини тезроқ тиклашга қаратилган чора-тадбирларнинг бажарилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий туристик маҳсулотларни, жумладан стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш орқали диверсификация қилиш масаласини кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда хорижий парламентлар билан ҳамкорлик бўйича гуруҳларнинг учрашувлари доирасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўмита аъзолари А. Туйчиев, Ш. Аюпов, А. Добрих ва Б. Зариповга парламент назорати механизмларидан фойдаланиш, шу жумладан, сенатор сўровларини ҳамда мурожаатларини юбориш, қонунчилик ҳужжатлари ижроси ҳолати ва аҳолини ташвишга солаётган муаммолар юзасидан Қўмита мажлислари, парламент эшитувлари ўтказишни янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари Д. Орзиева, У. Шарипов ва И. Султоновга жойларда Сенат аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан тизимли ишларни йўлга қўйиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 31 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-362-IV