30.07.2021 йилдаги СҚ-346-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 6 ойида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотини эшитиб ва муҳокама қилиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, республикада жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида Ички ишлар вазирлиги томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда бир қатор самарали ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ҳисобот даврида содир этилган умумий жиноятларнинг 95,3 фоизи (43 493 таси) фош этилган, қидирувдаги 1 833 нафар шахс ушланган, бедарак йўқолган 218 нафар шахс топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари ходимларининг ташаббуси билан аниқланган жиноятлар қайд этилган жами жиноятларнинг 34 фоизини (15 434 та) ташкил этган (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 71,4 фоизга (9 004 тадан 15 434 тагача) яхшиланган).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу жумладан, ички ишлар органлари томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупция ва иқтисод соҳасида 718 нафар шахс томонидан содир этилган 548 та жиноят аниқланиб, етказилган 36,2 млрд сўмлик моддий зарар ундирилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
368 кг наркотик воситалари, шунингдек, турли ёт ғояларни тарғиб этишда фойдаланилган 26 та адабиёт нусхаси ва 7 та маълумот ташувчи қурилма олинган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
707 нафар «ҳужра»ларда қатнашган шахсга ҳамда 379 нафар чегара қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одам савдосига қарши курашиш йўналишида 99 та жиноий ҳолат аниқланиб, 119 нафар шахс жавобгарликка тортилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аввалги йиллардан очилмасдан қолиб келган 3 833 та жиноят фош этилган, қидирувдаги 1 888 нафар шахс ушланган, бедарак йўқолган 263 нафар шахс топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиб содир этилган 332 та жиноят аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бевосита маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилган. Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш, ўқиш ва иш жойига муқим эга бўлмаган 11 890 нафар шахсга ижтимоий кўмак берилиши таъминланган, 12 277 нафар шахс гиёҳванд, ичкиликка ружу қўйган ва руҳий касаллар мажбурий даволанишга юборилган, 3 990 нафар шахс реабилитация марказларига жойлаштирилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактик ҳисобга олинган 3 107 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилган, 961 нафари тиббий диспансерларга, 157 нафари мажбурий даволашга, 224 нафари «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари»га юборилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тазйиқ ва зўравонликка учраган 20 387 нафар хотин-қизга ҳимоя ордерлари берилиб, уларнинг доирасида ўтказилган профилактик ва огоҳлантирув тадбирлари натижасида 10 367 та оила ярашган, 7 841 та низоли масала бартараф этилган. Ўз навбатида, ҳимоя ордери чекловларига амал қилмаган 708 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада, республикада мавжуд 9 251 та маҳалланинг 4 559 тасида ёки 49,3 фоизида биронта ҳам жиноятлар содир этилмади, 1 784 тасида эса жиноятлар паст даражаси барқарор сақланишига эришилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишлар етарли даражада олиб борилмаганлиги ички ишлар органлари фаолиятида муайян камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2021 йил 6 ойида содир этилган умумий жиноятлар сони 45 630 тани ташкил этиб, ҳар 100 минг аҳолига ўртача 132 тадан тўғри келган ва ўтган йилга нисбатан 111,9 фоизга (21 535) ортган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу кўрсаткич Тошкент шаҳрига 383,3 тадан, Фарғона вилоятига 223,4 тадан, Тошкент вилоятига 168,4 тадан, Сирдарё вилоятига 151,4 тадан тўғри келиб, республика миқёсида салбий кўрсаткич қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш жоизки, Сенатнинг 2021 йил 12 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги 2020 йил якуни бўйича ахбороти ҳақида»ги СҚ-245-IV-сон Қарорида ҳам айнан ушбу ҳудудларда содир этилган жиноятлар сони юқорилиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларнинг муаммолари тўлиқ ҳал этилмаслиги оқибатида 2021 йил 6 ойида 3 236 нафар хотин-қиз томонидан 24 та қотиллик, 21 та оғир тан жароҳати етказиш, 413 та ўғрилик, 692 та фирибгарлик, 13 та талончилик жинояти содир этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятларни ўз вақтида фош этиш борасидаги тадбирлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги оқибатида 2021 йил 6 ойида содир этилган жиноятларнинг 2 137 таси ёки 4,7 фоизи фош этилмасдан қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларнинг муаммоларини бартараф этишга лозим даражада эътибор қаратилмаганлиги оқибатида ўтган 6 ойда қайд этилган жами жиноятларнинг 7 849 таси (17,2 %) айнан ёшлар томонидан содир этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, республика ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш ишлари ҳам тўғри ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда ҳайдовчиларни тайёрлаш ва улардан имтиҳон олиш тартиби билан боғлиқ муаммолар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларини ҳам такомиллаштириш тақозо этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, мазкур Қоидалардаги баъзи бандларнинг ўрни алмаштириб юборилгани оқибатида тегишли бандлардаги ҳаволалар мутлақо бошқа бандларга тааллуқли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл ҳаракати қоидалари 2015 йилда тасдиқланган бўлса-да, ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳон олиш Давлат тест марказининг 2011 йил 29 июлдаги қарорига асосан ишлаб чиқилган ва Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 февралдаги буйруғи билан тасдиқланган тартибга мувофиқ амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест саволлари имтиҳон билетларидаги йўл ҳаракати қоидаларига зид ёки маънавий, техник эскирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодлардан амалий имтиҳон олиш учун яратилган шароитлар ҳам талабга жавоб бермайди. Машқларни бажариш учун вилоят имтиҳон олиш бўлинмаларида махсус ажратилган ва жиҳозланган автодромлар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги 990-сонли қарорида белгиланган Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда замонавий ўқув автодромларини қуриш вазифаси шу кунга қадар биронта ҳудудда бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатаётган мингдан ортиқ таълим муассасаларининг аксариятида белгиланган талабларга риоя этилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмаганлиги сабабли 2021 йилнинг 6 ойи давомида жами 3,5 миллионга яқин, 2020 йилга нисбатан 40,8 фоизга кўпроқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги, жумладан 2 миллионга яқин қўпол қоидабузарлик, 2020 йилга нисбатан 37,3 фоизга ортган, 20 мингдан ортиқ транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш 2020 йилга нисбатан қарийб 100 фоизга ортган, 250 мингга яқин пиёдалар қоидабузарлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқибатда, 3754 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 3170 нафар фуқаро жароҳатланган ва 954 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг ачинарлиси, 2021 йилнинг ўтган 6 ойида болалар билан боғлиқ 542 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 458 нафар бола жароҳатланган ва 104 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ана шундай шароитда 2021 йилнинг 6 ойида содир этилган қоидабузарликларнинг бор-йўғи 1,1 миллиони компьютерлаштирилган бошқарув тизими орқали аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги «Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-4343-сонли қарорида 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар органларининг йўл-патруль хизматларининг сержантлар таркиби лавозимлари ушбу бўлинмаларнинг олий маълумотга эга бўлмаган амалдаги ходимларининг ўрнига 2021 йил 1 декабргача босқичма-босқич тайинлашни назарда тутган ҳолда фақат олий маълумотга эга ёки сиртқи шаклда ўқиётган шахслар билан жамланиши белгиланган бўлса-да, қарорда қайд этилган ушбу муҳим вазифалар ижроси лозим даражада таъминланмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 321-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фош этилмаган 2137 та жиноят бўйича тезкор-қидирув ишларини жадаллаштириб, уларни қисқа муддатда фош этишга алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Сирдарё вилоятларида содир этилган умумий жиноятлар сони республика бўйича салбий кўрсаткичлар қайд этилганлиги сабабларини танқидий таҳлил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига нисбатан, айниқса, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилаётган ҳар бир жиноятнинг сабабларини ўрганиб, олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят сони камайишига эришилмаган маҳаллаларда уйма-уй юриб, профилактик ҳисобда турган шахслар, нотинч оилалар ва уюшмаган ёшлар билан профилактик ишлар тизимли олиб борилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов) билан биргаликда оилавий келишмовчиликлар туфайли содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ажрим ёқасига келган оилаларни яраштириш йўналишида тизимли ишларни мунтазам равишда олиб борсин. Бу борада, айниқса, шахснинг ҳаёти ва соғлиғига қарши қаратилган, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилаётган жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларни барча маҳаллаларда ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул вазирлик, идора ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда хотин-қизлар, ёшлар, айниқса бандлиги таъминланмаган ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг доимий таҳлилини юритиш орқали бундай ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва омилларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ўқув юрти талабалари ва вояга етмаганлар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим ва Халқ таълими вазирликлари билан узвий ҳамкорлигини кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир этилган жиноятлар, шу жумладан, қасддан одам ўлдириш, оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари юзасидан хизмат текширувларини ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказиш, ҳар бир жиноятнинг асл сабабларини аниқлаш, ходимларнинг ҳаракат ёки ҳаракатсизлигига баҳо берган ҳолда уларга нисбатан қатъий чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятлар кўп содир бўлаётган соҳаларни таҳлил қилиб, мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда жиноятларни тизимли муҳокама қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳририни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини тугатган номзодларни ҳамда ҳайдовчиларни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун уларнинг билимини баҳолашда назарий имтиҳоннинг тест саволларини қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги 990-сонли қарорида белгиланган Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда замонавий ўқув автодромларини қуриш бўйича зарур чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев) билан биргаликда 2021 йил 1 октябрга қадар мамлакатимизда ҳайдовчиларни тайёрлаш тартибини танқидий кўриб чиқиб, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасида нодавлат таълим муассасаларида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарори асосида белгилаб берилган лицензия талаблари, айниқса, таълим олувчиларнинг билим ва амалий кўникмасига қўйилган талабларга риоя этилишини мониторинг қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги «Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-4343-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Миллий гвардия (Р. Джураев) ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йил якунига қадар криминоген оғир маҳаллаларда «Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани» қуриш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор, кўнгилочар масканлар ва бошқа аҳоли гавжум жойларини инобатга олиб, ҳар бир ҳудудда камида иккитадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмаларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосан ҳар бир маҳаллада жиноятларнинг сабабларини «хонадонбай» ва «фуқаробай» бартараф этиш борасида сектор раҳбарларининг масъулиятини ошириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-иқтисодий муаммолари боис аҳолининг норозилик кайфиятининг барвақт олдини олиш, бу борада уюшмаган ёшлар, аёллар ва доимий эътиборга молик шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кўламини кенгайтириш, уларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш «маҳаллабай» ишларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Қарорда қайд этилган вазирлик, идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига белгиланган топшириқлар ижросини назоратга олиб, амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига 2021 йилнинг 1 декабрига қадар умумлаштирилган маълумот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси (К. Бурханов) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 30 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-346-IV-сон