Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ТАРКИБИ

2-ИЛОВА
Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг намунавий таркиби

3-ИЛОВА
Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиби

4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамаси Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбасининг ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

5-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

6-ИЛОВА
Туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шўъбаларининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

7-ИЛОВА
Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

1.

Б.А. Мусаев

Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Миллийкомиссия ҳамраиси

2.

А.Т. Юнусова

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани), Миллийкомиссия ҳамраиси

3.

Р.М. Джураев

Миллий гвардия қўмондони, Миллий комиссия раиси ўринбосари

4.

Ш.Х. Шерматов

халқ таълими вазири, Миллий комиссия раиси ўринбосари

5.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

6.

Б. Сайфуллаев

Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

7.

Э.А. Захидов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

8.

А.В. Шин

мактабгача таълим вазири

9.

А.Ҳ. Тошкулов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

10.

Н.Б. Хусанов

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

11.

А.М. Хаджибаев

соғлиқни сақлаш вазири

12.

Р.Т. Маматов

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

13.

Б.М. Аҳмедов

маданият вазирининг биринчи ўринбосари

14.

А.Қ. Каримов

туризм ва спорт вазири ўринбосари

15.

Ж.И. Абруев

молия вазири ўринбосари

16.

Ғ.Н. Бозоров

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари

17.

Э.Т. Юлдашев

Бош прокурор ўринбосари

18.

Б.Т. Абдуллаев

ички ишлар вазирининг ўринбосари

19.

С.Д. Тошбоев

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси

20.

В.С. Алимова

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори

21.

Н.Х. Рахимова

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

22.

М.М. Хожиматов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

23.

Г.М. Абидова

«SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси директори

24.

С.Т. Инамова

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси бошқаруви раиси

25.

Лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти мутахассиси, Миллий комиссия котиби

1.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Комиссия раиси

2.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Миллий гвардиянинг бошқарма бошлиқлари, Комиссия раиси ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари раҳбарларининг ўринбосарлари — Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, Комиссия раиси ўринбосари

4.

Лавозими бўйича

Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари

5.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари

6.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари

7.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармалари бошлиқлари

8.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиқлари

9.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқлари

10.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари бошлиқлари

11.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари

12.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари бошлиқлари

13.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари

14.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг ўринбосарлари

15.

Лавозими бўйича

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари раҳбарлари

16.

Лавозими бўйича

ҳудудлар бош имом-хатиблари

17.

Лавозими бўйича

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг минтақавий филиаллари раҳбарлари

18.

Лавозими бўйича

«SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг минтақавий филиаллари раҳбарлари

19.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари мудирлари, Комиссия масъул котиби

1.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) ҳокими, Комиссия раиси

2.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи, Комиссия раиси ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлими бошлиғи

4.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) халқ таълими бўлими бошлиғи

5.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими бошлиғи

6.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази директори

7.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

8.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) прокурори

9.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) маданият бўлими бошлиғи

10.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) туризм ва спорт бўлими бошлиғи

11.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи

12.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

13.

Лавозими бўйича

Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмаси раҳбари

14.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) бош имом-хатиби

15.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири, Комиссия масъул котиби

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Бола ҳуқуқларининг кафолатларини ошириш бўйича қонунчилик базасини янада такомиллаштириш

1.

Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамда Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамда Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш.

2021 йил 15 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Мусаев),

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Олий суд

(Камилов),

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(Эшматова),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

(Саидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Болаларнинг жиноий жавобгарлигини янада либераллаштириш.

Жиноят кодексига вояга етмаганларни жиноий жавобгарликка тортиш ёшини ўн уч ёшдан ўн тўрт ёшга кўтаришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаш;

манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш;

2021 йил 1 октябрь

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Олий суд

(Камилов)

вояга етмаганларга нисбатан қамоқда сақлаш эҳтиёт чорасига муқобил бўлган чораларни, шу жумладан реституцион одил судлов чораларини қўллаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифларни киритиш.

2021 йил 1 октябрь

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Олий суд

(Камилов)

3.

Суд-тергов жараёнида бола ҳуқуқларининг процессуал кафолатларини кучайтириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишнинг умумий давомийлиги кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда тўрт соатдан ошмаслиги;

вояга етмаган жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишда вояга етмаган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг илтимосига кўра психологиштирокини таъминлаш.

Манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2021 йил 1 октябрь

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Олий суд

(Камилов)

4.

Боланинг ота-она билан яшаш ҳуқуқининг таъминланиши кафолатларини янада кучайтириш.

Ўзбекистон Республикасида қонуний асосда яшаб турган шахснинг хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзандига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ва ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар ота-онаси билан бирга яшаши учун визасиз режим жорий этиш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш;

манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2021 йил 1 октябрь

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Бош прокуратура

(Йўлдошев)

5.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Болалар омбудсмани тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш:

омбудсманнинг ҳуқуқий мақоми, унинг фаолияти кафолатлари ва асосий вазифалари;

омбудсманнинг халқаро муносабатлардаги ҳамда Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг фаолиятида иштироки;

омбудсманнинг вояга етмаганлар сақланувчи тарбия муассасаларига ташрифи, қонунчилик ижроси устидан назорат олиб боришдаги иштироки ва бошқа масалалар.

Манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2021 йил 1 октябрь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

(келишув асосида),

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(Эшматова),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

(Саидов),

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Болаларнинг эркинликларига қаратилган тажовузлар учун жавобгарликни кучайтириш.

Болаларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар, хусусан, Жиноят кодексининг 128 ва 129-моддаларисанкцияларини кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлаш;

манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2021 йил 1 октябрь

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Олий суд

(Камилов)

7.

Ота-она қарамоғисиз қолган ва етим болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш.

Ота-она қарамоғисиз қолган ва етим болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини ўрганиш ва муаммоларни таҳлил қилиш;

ўрганиш натижалари бўйича амалдаги тизимни янада такомиллаштириш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2022 йил 1 июль

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Миллий гвардия

(Джураев),

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Халқ таълими вазирлиги

(Шерматов)

II. Бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

8.

Назоратсиз ва қаровсиз қолган болаларни зудлик билан аниқлаш, уларнинг аниқ ҳисобини юритиш, етим ва қаровсиз қолган болаларга васий ёки ҳомий тайинлаш тизимини соддалаштириш мақсадида «Бола ҳимояси» ягона электрон ахборот тизимини жорий қилиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Бола ҳимояси» ягона электрон ахборот тизимини жорий этиш бўйича Ҳукумат қарорини тайёрлаш:

назоратсиз ва ота-она қаровисиз қолган болалар ҳақидаги маълумотларни тизимга киритиш тартиби, шу жумладан, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилалар, «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва бошқа муассасаларга жойлаштириш, судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишларда назоратсиз ва ота-она қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тизимга киритиш тартиби;

масъул вазирлик ва идораларнинг мазкур ахборот тизимига интеграция қилинадиган ахборот тизимлари;

ахборот тизимини Бош прокуратура, Олий суд, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Давлат Персоналлаштириш маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда тасарруфида таълим ташкилотлари мавжуд вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш.

Ахборот тизимини жорий этишнинг молиялаштириш манбаини аниқлаш.

2022 йил 1 январь

Вазирлар Маҳкамаси

(Мусаев),

Миллий гвардия

(Джураев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Садиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Таълим муассасаларида ижтимоий жиҳатдан хавфли ва оғир аҳволга тушиб қолган ёшларга уларнинг тенгдошлари ёки бундай аҳволдан чиқа олган ёшлар билан якка тартибдаги мулоқотларни ташкил этишни назарда тутувчи нормал ҳаётга қайтариш тамойилига асосланган «тенг-тенгдошига» (peer-to-peer education) дастурини жорий қилиш.

«Тенг-тенгдошига» (peer-to-peer education) дастурини ишлаб чиқиш жараёнига мутахассисларни жалб этиш;

илғор хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда «тенг-тенгдошига» (peer-to-peer education) дастурини ишлаб чиқиш;

2021 йил 1 сентябрь

Халқ таълими вазирлиги

(Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги

(Тошкулов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Маматов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев)

таълим муассасаларида олдиндан тайёрланган ёки оғир аҳволдан чиқа олган ёшлар томонидан тенгдошлари билан якка тартибда ишончли мулоқотлар, машғулотлар ташкил этиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

10.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликларидаги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ва шўъбалари фаолиятини ташкил қилиш.

Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ва шўъбаларини зарур хона ва жиҳозлар билан таъминлаш;

котибият ва шўъбаларнинг фаолиятини тартибга солувчи низомни тасдиқлаш.

2021 йил 1 октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларни ижтимоий ҳимоялашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш.

Ота-она қарамоғисиз қолган ва етим болаларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларини ягона қонунга мужассамлаштириш орқали қуйидагиларни назарда тутувчи «Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:

ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий мақоми ҳамда бундай болаларни тарбиялаш учун жойлаштириш шакллари;

болаларни тарбияга олувчи оилаларни тайёрлаш ва уларга кўмаклашиш тартиби;

ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларнинг ижтимоий ҳимояси, мулкий ва номулкий ҳуқуқларининг кафолатлари;

ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларнинг ҳуқуқий ёрдам олиш ва суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқларини таъминлаш;

ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болалар тарбия муассасаларини тугатганидан кейин уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш.

Манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2021 йил 1 декабрь

Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

(Саидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Фарзандликка олиш жараёнида инсон омилини қисқартириш ва рақамлаштириш.

Шахсга доир маълумотларни сир сақлаган ҳолда талабгорлар учун васийлик ва ҳомийликка бериладиган болалар ҳақидаги маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш;

фарзандликка олишни истовчи номзодларнинг электрон навбатини ишга тушириш.

2021 йил 1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Мусаев)

13.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, етим ва бошқа оғир вазиятларга тушиб қолган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича ҳуқуқий асосларни яратиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Ижтимоий иш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш хизматларининг сифатини янада яхшилаш ва турларини кўпайтириш;

ижтимоий ишчилар сонини ва салоҳиятини ошириш;

ижтимоий фаолият кадрларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

турли тизимларда ижтимоий иш амалиёти стандартларини (таълим, соғлиқни сақлаш, болаларни ҳимоя қилиш ва одил судлов) белгилаш.

Манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил 1 декабрь

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

(Инаков),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Маматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Васийлик ва ҳомийлик соҳасида кадрлар тайёрлаш учун мутахассисликлар рўйхатини кенгайтириш.

Васийлик ва ҳомийлик соҳасида кадрлар тайёрлаш учун мутахассисликлар рўйхатини кенгайтиришни назарда тутган ҳолда, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторини қайта кўриб чиқиш;

олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2021 йил 1 октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Ногиронлиги бўлган болалар оилага тарбияга олинганда уларни патронаж билан қамраб олиш ва зарур тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш.

Оилага тарбияга олинган ногиронлиги бўлган болалар рўйхатини шакллантириш;

2021 йил 1 сентябрь

Миллий гвардия

(Джураев),

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

(Инаков),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Хаджибаев)

оилага тарбияга олинган ногиронлиги бўлган болаларни тиббий кўрикдан ўтказиб, улар даволанадиган тиббиёт муассасалари рўйхатини шакллантириш ва даволаш харажатлари миқдорини аниқлаш;

2021 йил 1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Хаджибаев),

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

(Инаков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва ҳомийлар ҳисобидан зарур маблағларни ажратиш;

2021 йил 1 сентябрь

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси

(Рафиков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

болаларни даволаш бўйича амалий чорала�ни кўриш.

2021 йил октябрдан бошлаб доимий

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Хаджибаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси

(Рафиков)

16.

Боланинг энг устувор манфаатларини инобатга олган ҳолда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш тизимини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш:

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг илғор шаклларини, шу жумладан оилавий ва бошқа муқобил шаклларини кенг жорий этиш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун интернат шаклидаги янги давлат тарбия муассасаларини ташкил этишга чеклов ўрнатиш, мавжуд интернат шаклидаги давлат тарбия муассасаларини ноинституционаллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш масалаларини кўриб чиқиш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат тарбия муассасаларига суд тартибида жойлаштириш механизмини жорий этиш.

2021 йил 1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Мусаев),

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Юнусова),

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(Эшматова),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

(Саидов)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси