1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва уларни молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва уларни молиялаштириш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида хусусий шерикнинг ва (ёки) кредиторнинг (кредиторларнинг) манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги турларини тақдим этиши мумкинлиги белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидиялар, шу жумладан, хусусий шерикнинг давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан оладиган, кафолатланган энг кам даромадини таъминлашга йўналтириладиган субсидиялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган активлар ва мол-мулк тарзидаги қўйилмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқарилган ёки етказиб берилган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) муайян миқдорини ёки бир қисмини истеъмол қилганлик ёки улардан фойдаланганлик учун тўловга йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ссудаларини, қарзларини, грантларини, кредит линияларини ва молиялаштиришнинг бошқа турларини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида ўзаро келишувга кўра қўшимча кафолатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ имтиёзлари ва преференциялари, шунингдек, бошқа имтиёзлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа кафолатлар ва (ёки) компенсациялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида давлат-хусусий шериклик объектини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатларини ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш доирасида консалтинг хизматларини жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидиялар, бюджет ссудалари, кредит линияларини бериш тартибини назарда тутувчи Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мезон ва шартларга мос келадиган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетида объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар учун назарда тутилган маблағлар доирасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантириб, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан талаб этиладиган маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 11 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
509-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линияларини бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ДХШ лойиҳалари учун ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан ДХШ тўғрисидаги битимда белгиланган ҳолларда, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидиялар, шу жумладан, хусусий шерикнинг давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан оладиган, кафолатланган энг кам даромадини таъминлашга йўналтириладиган субсидиялар ДХШ тўғрисидаги битимда инобатга олинган ҳолларда, ДХШ лойиҳалари доирасида товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджет маблағлари ҳисобидан қайтарилмаслик шарти билан хусусий шерикларга бериладиган пул маблағлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ссудаси ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга қаратилган ДХШ лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида ДХШ тўғрисидаги битимда инобатга олинган ҳолларда хусусий шерикка, яъни резидент-юридик шахсга қайтариш шарти билан фоизсиз ёки фоизли асосда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит линиялари ДХШ лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан қайтариш шарти билан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ ДХШ лойиҳаларини қуйидаги харажатлари Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линиялари ҳисобидан молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ДХШ объектини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ДХШ объектини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш доирасида консалтинг ва аудиторлик хизматларини жалб этиш билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) давлат-хусусий шериклик объектидан фойдаланиш (эксплуатация қилиш) ва (ёки) объектга хизмат кўрсатиш даврида ундан эркин фойдаланилишни таъминлаганлик учун давлат шериги томонидан амалга ошириладиган харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик бандида назарда тутилган харажатлар биринчи даражали ва ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича харажатларнинг чекланган миқдорлари доирасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б», «в» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган харажатлар биринчи даражали ва ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг жорий харажатлари учун ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ДХШ лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари бўйича тегишинча ҳудудий молия органлари томонидан ҳар бир ДХШ лойиҳаси учун давлат шериги ва (ёки) давлат шериги томонидан ваколат берилган ҳамда унинг тузилмасига кирувчи қуйи ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат шериги) учун алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш орқали молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ДХШ лойиҳасининг концепцияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ДХШ лойиҳаси учун мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган харажатлар (тўловлар) давлат шериги томонидан Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат шериги томонидан ДХШ лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағларини ажратиш бўйича бюджет сўрови давлат шеригига Давлат бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари доирасида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ДХШ лойиҳасини Давлат бюджетидан молиялаштириш учун давлат шериги томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган тўловлар бўйича бюджет сўровларини тузиш ва тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва (ёки) ҳудудий молия органлари (кейинги ўринларда — молия органлари) томонидан ДХШ лойиҳаси учун талаб этиладиган бюджет маблағларини ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш даври давомида ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда режалаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат бюджети ҳисобидан ДХШ лойиҳалари учун режалаштирилган маблағлар молия органлари томонидан давлат шериги орқали хусусий шерикка ёки тўғридан-тўғри маҳсулот (хизмат) етказиб берувчи (кўрсатувчи)га ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бюджет сўровларини тақдим қилиш, харажатлар сметасини тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. ДХШ тўғрисидаги битим Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи) томонидан ДХШ лойиҳалари реестрига киритилгандан сўнг маблағлар давлат шериги томонидан Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига асосан юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмаси ва тўлов топшириқномалари асосида хусусий шерикнинг тижорат банкдаги ҳисобварақларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Молия йили якунида давлат шеригининг шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган Давлат бюджети маблағлари Ўзбекистон Республикасининг тегишли бюджетига қайтарилади ва кейинги йил бюджети ҳисобидан битимга асосан тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини субсидия ажратиш орқали молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Субсидиялар, шу жумладан, хусусий шерикнинг давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан оладиган, кафолатланган энг кам даромадини таъминлашга йўналтириладиган субсидиялар ДХШ тўғрисидаги битимда инобатга олинган ҳолларда, ДХШ лойиҳалари доирасида товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджет маблағлари ҳисобидан қайтарилмаслик шарти билан хусусий шерикларга бериладиган пул маблағлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агар имзоланган ва ваколатли давлат органи томонидан реестрга киритилган, ДХШ тўғрисидаги битимда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хусусий шерик субсидия олиш тўғрисидаги ариза (кейинги ўринларда — ариза) билан давлат шеригига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Аризада юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили (почта манзили), субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги махсус ҳисобварағи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат шериги ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида унинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Аризани ўрганиб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, давлат шериги ариза берувчини хабардор қилган ҳолда, аризани ўрганиб чиқиш муддатини қўшимча ўн иш кунига узайтиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ давлат шериги субсидия ажратиладиган хусусий шерик ҳақидаги маълумотларни тегишли молия органига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Молия органи қуйидаги ҳолларда субсидия ажратилишини рад этишга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ тўғрисидаги битим ваколатли давлат органи томонидан юритиладиган тегишли реестрга киритилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ тўғрисидаги битимда хусусий шерикка давлат бюджетидан субсидия бериш кўрсатилмаганда ёки сўралаётган субсидия миқдори битимда кўрсатилган субсидия миқдорларига номувофиқ бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Молия органлари томонидан ДХШ лойиҳасига субсидия бериш рад этилган тақдирда, субсидия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар кўрсатилган ҳолда уч иш кунида давлат шеригига ёзма рад жавоби юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат шериги ариза рад этилганлиги тўғрисида икки иш куни мобайнида хусусий шерикни хабардор қилади. Хусусий шерик бир ой давомида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ва уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, давлат шеригига ариза билан қайта мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат шериги томонидан қайта мурожаат қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ариза молия органлари томонидан қайта кўриб чиқилади ва субсидия ажратиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Молия органлари томонидан белгиланган тартибда ДХШ лойиҳаси учун талаб этиладиган субсидиялар ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш даври давомида ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда режалаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Давлат шериги томонидан субсидия маблағлари Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига асосан юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмаси ва тўлов топшириқномалари асосида хусусий шерикнинг тижорат банкдаги ҳисобварақларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Молия йили якунида давлат шеригининг шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган субсидия маблағлари Ўзбекистон Республикасининг тегишли бюджетига қайтарилади ва кейинги йил бюджети ҳисобидан битимга асосан тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида субсидия маблағлари ажратилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини бюджет ссудалари ажратиш орқали молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Бюджет ссудаси — бир молия йили ичида олти ойгача бўлган муддатга фоизсиз асосда ҳамда бир молия йилидан ортиқ, аммо уч молия йилидан ортиқ бўлмаган муддатга йиллик икки фоизли миқдорда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Бюджет ссудасини беришнинг мажбурий шарти улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш, шунингдек, бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатга мувофиқ уларни ўз вақтида қайтаришдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Бюджет ссудаси давлат ва хусусий шерикларнинг бюджет ссудасига бўлган эҳтиёжини асословчи ҳисоб-китоблар асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Бюджет ссудаси олиш тўғрисидаги мурожаатда сўралаётган бюджет ссудасининг миқдори ва сўралаётган давр, шунингдек, бюджет ссудасини қайтаришнинг кафолатланган манбалари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Бюджет ссудасини бериш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқишда молия органи қарор қабул қилиш учун зарур бўлган ахборот ва ҳисоб-китобларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Бюджет ссудасини бериш тўғрисидаги мурожаат тегишли молия органи томонидан мурожаат олинган санадан эътиборан беш иш куни ичида кўриб чиқилади ва унинг натижаси тўғрисида ариза берувчига хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Бюджет ссудасини олиш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, тегишли молия органи бир иш куни ичида ариза берувчини ажратиладиган бюджет ссудасининг миқдори, уни ажратишдан мақсад ва белгиланган қайтариш муддатлари тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Бюджет ссудасини бериш рад этилган тақдирда, тегишли молия органи бир иш куни ичида бюджет ссудаси бериш рад этилганлиги тўғрисида аниқ сабаблар ва асосларни кўрсатган ҳолда ариза берувчини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ахборот ва ҳисоб-китоблар тақдим этилмаган ёки тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, бюджет ссудасини олиш учун мурожаат кўриб чиқилмайди ҳамда бюджет ссудасини бериш рад этилганлиги тўғрисида молия органи ариза берувчини икки иш куни ичида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Бюджет ссудасини ажратиш бюджет ссудасини бераётган молия органи ва бюджет ссудасини олувчи ўртасида тузиладиган бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги шартнома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Бюджет ссудасини қайтариш муддатларини узайтириш бюджет ссудасини олувчида уни белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаш имкониятини истисно этадиган молиявий қийинчиликлар юзага келган ҳолларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Бюджет ссудасини қайтариш муддатлари келгуси молия йилига узайтирилганда, бюджет ссудасининг қайтарилмаган қисмидан йиллик икки фоиз миқдорида тўлов белгиланади ва бюджет ссудаси қайси тегишли бюджетлардан берилган бўлса, шу бюджетларга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Бюджет ссудасини олувчи, яъни хусусий шерик тегишли молия органига бюджет ссудасини тўлаш муддатини узайтириш тўғрисидаги сўров билан уни тўлаш муддати тугашидан камида беш иш куни олдин мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Бюджет ссудаси бюджет ссудасини бериш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда ва ҳажмларда ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда молия органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарзни қарздордан сўзсиз тартибда ундиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. ДХШ лойиҳаларини кредит линиялари ҳисобидан молиялаштиришда ваколатли давлат органи учун алоҳида бюджетдан ташқари жамғарма шаклида шахсий ғазна ҳисобварақ (кейинги ўринларда — ғазна ҳисобварағи) очилади. ДХШ лойиҳаларига кредит линиялари ҳисобидан йўналтириладиган маблағлар ушбу ғазна ҳисобварағида жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Қуйидагилар ғазна ҳисобварағини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг ҳомийлик хайриялари, кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда тижорат банклари томонидан тўлаб бериладиган кредит фоизлари бўйича маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ғазна ҳисобварағидаги маблағлар ДХШ тўғрисидаги битим асосида объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, модернизация қилиш ва жиҳозлашга кредитларни бериш учун тижорат банкларига кредит линияларини очиш орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ғазна ҳисобварағидаги маблағлар доирасида кредитлар — тижорат банклари томонидан ДХШ тўғрисидаги битимга ва ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ДХШ лойиҳаларини амалга оширувчи хусусий шерикларга белгиланган тартибда ажратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ғазна ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобидан кредит линияларини олувчи тижорат банклари — Молия вазирлиги томонидан тендер ўтказиш орқали аниқланади ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тендер комиссиясининг баёни билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ваколатли давлат органи тендер натижаларига кўра ғолиб деб топилган тижорат банклари билан ғазна ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобидан ДХШ лойиҳалари учун кредит линияларини ажратиш юзасидан бош келишув (кейинги ўринларда — бош келишув) тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ғазна ҳисобварағи маблағлари ҳисобидан кредит линиясини ажратиш тўғрисида бош келишувни бир ёки бир неча тижорат банклари билан тузиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ваколатли давлат органи томонидан ушбу Низом доирасида ажратиладиган маблағлар тижорат банкининг биринчи даражали регулятив капиталидан ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Бош келишув имзолангандан сўнг ваколатли давлат органи ва тижорат банк ўртасида кредит линиясини очиш бўйича шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) тузилади. Шартнома имзолангандан сўнг ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмай шартномада кўрсатилган сумма тижорат банкининг шартномада кўрсатилган ҳисобварағига тўлаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Кредит линиялари учун ажратилган маблағлар — ваколатли давлат органининг Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига асосан юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмаси ва тўлов топшириқномалари асосида ғазна ҳисобварағи орқали тижорат банкларининг ҳисобварақларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Кредит линиялари ҳисобидан бериладиган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар тижорат банкларида алоҳида ҳисобварақда жамланади ва шартномада белгиланган муддатларда ваколатли давлат органнинг ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Кредит линиясининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг кредит олувчилар томонидан кредитнинг амалда қайтарилишидан қатъи назар, тижорат банклари кредит линияси бўйича олинган кредитларни ҳисобланган фоизлар билан бирга ваколатли давлат органнинг ғазна ҳисобварағига қайтариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Тижорат банклари томонидан кредит маблағларидан мақсадли фойдаланмаётганлиги аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органи кредит линиясининг мақсадсиз ишлатилган қисми муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Тижорат банклари кредит линияларини ўзлаштириш ҳолати тўғрисида ҳар чоракда ваколатли давлат органига кредит олувчилар рўйхатини илова қилган ҳолда ҳисобот тақдим этиб боради. Мазкур ҳисоботлар асосида ҳар чоракда тижорат банки ва ваколатли давлат органи ўртасида маблағларнинг ишлатилиши ҳақида ўзаро солиштирма далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. ДХШ лойиҳалари учун ажратиладиган кредит линиялари маблағлари қуйидаги мақсадлар учун берилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари олинган банк кредитларини ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо-воситачи ва умумий овқатланиш ташкилотлари айланма маблағларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда улар учун ускуналар сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган хусусий мулкни сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий харажатларни тўлаш, шу жумладан, хизмат автомобилларини харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқа хизматлари учун тўловларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларда кредит берилмаслиги назарда тутилган бошқа товар (иш, хизмат)лар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Тижорат банклари кредит бериш учун кредит олувчилардан ваколатли давлат органи томонидан давлат реестрига киритилган ДХШ тўғрисидаги битим нусхасини талаб қилиб олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк гарови;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ва (ёки) суғурта компаниясининг кафолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ тўғрисидаги битимда кўрсатилган ва ДХШ лойиҳасига киритилган давлат шеригининг объектлар, шунингдек, ДХШ тўғрисидаги битим даври мобайнида харид қилинган бошқа мол-мулклар кредит таъминоти ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Тижорат банклари томонидан кредитлар 3 — 15 йиллик муддатга 3 — 6 ойлик имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкаси миқдоридаги фоиз ставкасига тижорат банкининг 2 фоиздан кўп бўлмаган маржани қўшган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кредитлар ДХШ лойиҳаси умумий қийматининг 80 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Ваколатли давлат органининг ғазна ҳисобварағига келиб тушган кредит фоизлари ҳисобига шаклланган маблағлар кредит линияларини очиш орқали тижорат банкларига белгиланган тартибда қайта жойлаштирилади. Ушбу бандда назарда тутилган маблағларнинг вақтинча бўш турган қисми тижорат банкларида депозитга ҳам жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида кредит линиялари очилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Давлат шериги бюджет соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар чоракда ДХШ лойиҳалари учун ажратилган маблағларнинг ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли молия органларига тақдим этиб боради ҳамда чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Молия органига тақдим этилган ҳисоботларнинг асослилиги ва тўғрилиги, шунингдек, белгиланган муддатларда тақдим қилиниши учун давлат шериги ва хусусий шерик биргаликда жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. ДХШ лойиҳалари учун режалаштирилган Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линияларини ДХШ тўғрисидаги битимда назарда тутилган мақсадлардан ташқари бошқа мақсадлар учун сарфлаш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. ДХШ лойиҳалари учун Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линияларининг мақсадли сарфланиши учун давлат шериги ва хусусий шерик жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. ДХШ лойиҳалари учун Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Давлат шериги ва ваколатли давлат органи ДХШ лойиҳалари учун Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линияларидан фойдаланишда ДХШ тўғрисидаги битимда тасдиқланган муддатлар ва шартларга риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағ
(млн сўм)
шу жумладан, йўналишлари бўйича
Қурилиш ва модернизация
Таъмирлаш харажати
Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш
Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
1.
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани «Қорашина», «Бешбулоқ», «Аэродром», «Биби-Қорасоч», «Чучук-қудуқ» ва «Гумбулоқ» МФЙларда ичимлик сув тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш.
(Асос: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 90-сон йиғилиш баёни 13-банди).
10 йил
3 йил
21 млрд сўм
15 000,0
15 000,0
Сув хўжалиги вазирлиги
2.
Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган ирригация ва мелиорация тармоқларини бошқарувга бериш ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
(Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги ПФ-6024-сон Фармонининг 5-банди ҳамда Молия вазирлигининг 2020 йил 30 сентябрдаги GP0481-сон хати).
10 йил
3 йил
53,8 млрд сўм
1 573,2
1 353,6
219,6
3.
Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги Аму-Сурхон ирригация тизимлари Ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобида бўлган «Оқтошобод — 2» суғориш насос станциясини шоличиликни ривожлантириш мақсадида ДХШ асосида модернизация қилиш ва бошқариш.
(Асос: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, барча соҳалардаги муаммоларни ҳал этиш бўйича кўрсатмаларига асосан Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган йиғилиш 8-баёнининг 35-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорга 5-илованинг 75-банди).
10 йил
2 йил
6,9 млрд сўм
2 627,5
2 627,5
Мактабгача таълим вазирлиги
4.
Ўзбекистон Республикасининг олис ҳудудларида мактабгача таълим муассасаларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилиш ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
(Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 29-сон баёни
10 йил
2 йил
50 млн АҚШ доллари
15 000,0
15 000,0
Тақсимланмаган лимит
165 799,3
ЖАМИ
200 000,0
17 627,5
1 353,6
15 219,6
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Лойиҳалар қиймати тендер натижалари бўйича аниқлаштирилади, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхати ва талаб этиладиган маблағлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг хулосалари асосида Вазирлар Маҳкамасининг баённомасини расмийлаштириш орқали ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 13 декабрдаги 1009-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи-тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиларидан ундириладиган бир марталик тўлов миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 декабрдаги 1009-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиларидан ундириладиган бир марталик тўлов миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг қиймати
Бир марталик тўлов миқдори
(фоизда)
1.
Умумий қиймати 1 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун
0,2%
2.
Умумий қиймати 10 млн АҚШ долларидан 100 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун
0,1%
3.
Умумий қиймати 100 млн АҚШ долларидан 1 млрд АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун
0,05%
4.
Умумий қиймати 1 млрд АҚШ долларидан ортиқ бўлган лойиҳалар учун
0,02%
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ва тендер ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ бир марталик тўловлар ундирилади. Умумий қиймати 1 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун бир марталик тўловни ундириш татбиқ этилмайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2-илова 22-бандига қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан ундириладиган бир марталик тўловларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 9-бандга қуйидаги мазмундаги «н» кичик банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«н) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан ундириладиган бир марталик тўловларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 10-бандга қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г) давлат шеригининг айби билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича юзага келган зарарларни қоплаш».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/509/0784-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)