ИЛОВА
1-ИЛОВА
|
Босқичлар |
Масъуллар |
Чора-тадбирлар |
Муддатлар |
|
1-босқич |
Давлат органлари ва ташкилотлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси |
1. Ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган маълумотларни хатловдан ўтказиш. |
икки ҳафта муддатда |
|
2. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги сўровига асосан «Аziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформасида жамланиши лозим бўлган маълумотларни тақдим этиш. |
2-иловада белгиланган муддатларда | ||
|
2-босқич |
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, давлат органлари ва ташкилотлари |
«Аziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформасида юритиладиган маълумотлар тўпламини шакллантириш ва тасдиқлаш. |
икки ой муддатда |
|
3-босқич |
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Давлат органлари ва ташкилотлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
1. «Аziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформаси билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш талабларини ишлаб чиқиш. |
бир ой муддатда |
|
2. «Аziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформасини вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорлигини таъминлаш. |
уч ой давомида | ||
|
4-босқич |
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, давлат органлари ва ташкилотлари |
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг маълумотларни таҳлил қилиш борасидаги ахборотларини «Аziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформасида шакллантириш ва реал вақт режимида олиш чораларини кўриш. |
доимий |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Ташкилот номи |
Тақдим этиладиган маълумотлар |
Амалга ошириш муддати |
|
1. |
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
1. Бўш (вакант) иш ўринлари миллий базаси (ish.mehnat.uz) веб-сайти билан интеграция қилиш. |
Бир ой муддатда |
|
2. Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатадиган онлайн тўгаракларни ташкил этиш. |
Бир ой муддатда | ||
|
3. Касбга ўргатадиган ўқув қўлланмалари ва видеоматериалларни юклаб бориш. |
Ҳар ўн беш кунда | ||
|
4. «Ишга марҳамат» мономарказлари ва ўқув марказлари манзиллари, улардаги ўқув курслари ва уларнинг муддатлари тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар ойда | ||
|
5. Ҳудудлар кесимида ишсиз аёллар тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар чоракда | ||
|
2. |
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, АТ Халқ банки, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги |
1. Тадбиркор аёлларнинг мотивацион мақола ва видеодарсларини юклаб бориш. |
Ҳар ойда |
|
2. Тадбиркор хотин-қизлар статистикасини юритиш мақсадида уларнинг рўйхатини шакллантириб, юклаб бориш. |
Ҳар чоракда | ||
|
3. Хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тайёр бизнес намуналарни (электрон китоблар, аудио ва видеоқўлланмалар, бизнес ғоялари) юклаб бориш. |
Ҳар ойда | ||
|
3. |
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги |
1. Платформа орқали ҳуқуқий маслаҳат сўраб қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зарур маслаҳатларни бериб бориш. |
Доимий |
|
2. Хотин-қизлар ҳуқуқлари, жумладан, ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига чиқиш, ижтимоий нафақалар олиш, пенсияга чиқиш, тадбиркорликни бошлашда хотин-қизларга берилган имтиёзлар ва бошқа долзарб масалалар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидаларни ёритиб бориш. |
Ҳар ойда | ||
|
4. |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
1. Платформа орқали тиббий маслаҳат сўраб қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зарур маслаҳатларни бериб бориш. |
Доимий |
|
2. Эрта туғруқлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар ойда | ||
|
3. Тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи маълумотлар, видеоматериалларни юклаб бориш. |
Ҳар ойда | ||
|
5. |
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази |
1. Платформа орқали психологик маслаҳат ҳамда зўравонлик ва тазйиқдан ҳимояланиш мақсадида ёрдам сўраб қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зарур маслаҳатларни бериб бориш. |
Доимий |
|
2. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига мурожаат қилган хотин-қизлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар ойда | ||
|
3. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳуқуқий, психологик, тиббий ёрдам кўрсатилиши бўйича маслаҳатлар, видеороликлар ва кўрсатмалар юклаб бориш. |
Ҳар ўн беш кунда | ||
|
6. |
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси |
1. Платформа орқали «Аёллар дафтари»га киритиш ва чиқариш масалалари бўйича қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зарур маслаҳатларни бериб бориш ҳамда муаммоларни ҳал этиш. |
Доимий |
|
2. Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома олишга платформа орқали онлайн мурожаатлар қабул қилиш. |
Ҳар йили 30 майдан 8 июнга қадар | ||
|
3. Хотин-қизларнинг манфаатларига қаратилган лойиҳалар ҳақидаги маълумотлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда хотин-қизларга берилган имтиёзлар ҳақидаги маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар ҳафтада | ||
|
4. Зулфия номидаги Давлат мукофотлари совриндорлари, танловда иштирок этиш тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш. |
Доимий | ||
|
5. «Мўътабар аёл» кўкрак нишони совриндорлари сони, кўкрак нишони олиш тартиби тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш. |
Доимий | ||
|
6. «Маҳалла ифтихори» ва «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонини олган хотин-қизлар сони тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш. |
Доимий | ||
|
7. Мамлакатда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва оила институтини мустаҳкамлаш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар, бу борада қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни юклаб бериш. |
Ҳар ўн беш кунда | ||
|
8. Раҳбарликка захирага олинган хотин-қизлар тўғрисида маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар чоракда | ||
|
7. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
1. Платформа орқали хотин-қизларни имтиёзли уй-жой билан таъминлаш ва бошқа тааллуқли масалаларда қилинган онлайн мурожаатларига зарур маслаҳатларни бериб бориш ҳамда муаммоларни ҳал этиш. |
Доимий |
|
2. Давлат мукофоти совриндорлари (Зулфия номидаги Давлат мукофотлари совриндорларидан ташқари) бўлган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш. |
Доимий | ||
|
8. |
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги |
Платформага оилавий қадриятлар, эр-хотинлик муносабатлари ва фарзанд тарбиясига оид видеолавҳаларни, маданий тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бадиий адабиётларни юклаб бориш. |
Ҳар ойда |
|
9. |
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги |
Платформага жисмоний тарбия ва спортга хотин-қизларнинг кенг қатламларини жалб қилиш, соғлом турмуш-тарзини, ёш авлодни жисмонан соғ бўлишини, оилавий спортни тарғиб қилувчи видеоматериаллар ва қўлланмаларни юклаб бориш. |
Ҳар ойда |
|
10. |
Олий аттестация комиссияси |
1. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси бўлган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш |
Ҳар чоракда |
|
2. Фан доктори (DSc) илмий даражаси бўлган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар чоракда | ||
|
11. |
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги |
1. Умумий ўрта таълим муассасаларидаги ўқувчи қизлар сони тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар олти ойда |
|
2. Иқтидорли (республика ва халқаро фан олимпиадалари, танловларда фахрли ўрин олган ва бошқа ютуқларга эришган) қизлар тўғрисида маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар олти ойда | ||
|
12. |
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
1. Олий таълим муассасаларидаги талаба хотин-қизлар сони ҳақидаги маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар олти ойда |
|
2. Ўрта махсус, профессионал муассасалардаги ўқувчи хотин-қизлар сони ҳақидаги маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар олти ойда | ||
|
3. Иқтидорли (республика ва халқаро фан олимпиадалари, танловларда фахрли ўрин олган ва бошқа ютуқларга эришган) қизлар тўғрисида маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар олти ойда | ||
|
13. |
Давлат статистика қўмитаси |
1. Умумий аҳоли сони, шундан хотин-қизлар сони тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан: 0 — 2; 3 — 6; 7 — 17; 18 — 30; 31 ёш ва ундан юқори; 16 — 54 ёшдаги хотин-қизлар; 55 ва ундан юқори ёшдаги хотин-қизлар. |
Ҳар йилнинг июнь ойида |
|
2. Оилалар сони. |
Ҳар йилнинг июнь ойида | ||
|
3. «Gender.stat.uz» электрон платформаси билан интеграция қилиш. |
Доимий | ||
|
14. |
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги |
1. Қайд этилган эрта никоҳлар сони (ҳоким қарорига асосан никоҳ ёши қисқартирилган) тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар чоракда |
|
2. Никоҳдан ажралганлик қайд этилган оилалардаги вояга етмаган болалар сони тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар чоракда | ||
|
3. 30 ёшгача бўлганлар орасида қайд этилган никоҳдан ажралишлар сони тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар чоракда | ||
|
4. 30 ёшгача бўлганлар орасида қайд этилган никоҳлар сони тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар чоракда | ||
|
5. Оилавий ажралишлар, тузилган никоҳлар ва туғилганлик ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш (қайд этилган туғилиш, никоҳ ва ажралишлар қиёсий). |
Ҳар ойда | ||
|
15. |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги |
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими билан интеграция қилиш. |
Икки ой муддатда |
|
16. |
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги |
1. Аёллар томонидан содир этилган жиноятлар (шунингдек жиноятда иштирок этган хотин-қизлар) ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. |
Хар ойда |
|
2. Хотин-қизларга нисбатан содир этилган жиноятлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. |
Хар ойда | ||
|
3. ЖИЭМдан қайтган хотин-қизлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. |
Хар ойда | ||
|
4. Пробация ҳисобида турганлар (аёллар) ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. |
Хар ойда | ||
|
5. Ҳимоя ордери берилган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотларни юклаб бориш. |
Хар ойда | ||
|
6. Узоқ муддатга хорижий давлатларга кетганлар ҳамда келган хотин-қизлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. |
Хар ойда | ||
|
7. Нотинч оилалар/жиноятчиликка мойиллиги борлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар ойда | ||
|
17. |
АТ Халқ банки (келишув асосида) |
1. Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун тақдим этилаётган кредитлар ва субсидиялар тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. |
Ҳар ойда |
|
2. Тадбиркорлик лойиҳалари, хотин-қизларга тадбиркорликни бошлаш бўйича берилаётган имтиёзлар, «Аёллар дафтари»даги хотин-қизларга кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақидаги маълумотларни юклаб бериш. |
Ҳар ойда |