Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2021 29.05.1997 йилдаги 274-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2021
Ҳужжат 29.05.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАСИС ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ ТАЪМИНЛАШДА ВАЗИРЛИКЛАР ВА ИДОРАЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий кўмаклашиш дастури (ТАСИС) доирасида чет Эл пудратчи компаниялари билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини тартибга солиш, шунингдек, ТАСИС лойиҳаларини амалга оширишни мувофиқлаштиришни ва уларнинг мониторингини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида Европа Иттифоқи Комиссиясининг ТАСИС дастури доирасида вазирликлар ва идоралар фаолиятининг принциплари ва шартлари тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириш департаментига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 29 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
274-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 майдаги 274-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Европа Иттифоқи Комиссиясининг ТАСИС дастури доирасидаги лойиҳалар бўйича вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Европа Иттифоқи Комиссияси техникавий кўмаклашиш дастури (ТАСИС) доирасида лойиҳаларни амалга ошириш тартибини бошқаради ҳамда кўрсатиб ўтилган лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари фаолиятини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ТАСИС — бу Европа Иттифоқи билан Мустақил Давлатлараро Ҳамдўстлиги ва Мўғулистон ўртасидаги уйғун алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Европа Иттифоқи томонидан ушбу шерик мамлакатлар учун ишлаб чиқилган дастурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистонда ТАСИС дастури фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти ҳузуридаги Ўзбекистон Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюроси («ЎЗЕИКБЮРО») томонидан мувофиқлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ТАСИС дастурининг фаолияти бошқарув, ҳуқуқий ва норматив базани ташкил этиш, янги муассасалар ташкил этиш ва ишлаб турганларини қайта ташкил этиш, экспертлар гуруҳини юбориш, эксперт тадқиқотлари ўтказиш ва мутахассисларнинг касб-кор тайёргарлиги, халқаро тармоқ тузилмалари ташкил этиш, пилот лойиҳаларини амалга ошириш масалаларида маслаҳат ёрдами кўрсатиш шаклида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАСИС ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ТЕХНИКАВИЙ ЁРДАМ ОЛИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ТАСИС дастури доирасида техникавий ёрдам олишни хоҳловчи ташкилотлар буюртманома билан «ЎЗЕИКБЮРО» га ёзма равишда мурожаат қиладилар. Буюртманомада бўлажак лойиҳани маблағ билан таъминлашга доир аниқ таклифлар баён қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Барча буюртманомалар ТАСИС дастури мақсадлари ва шартларига танловдан ўтади ва келишиш учун Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига юборилади. Танловдан ўтган ва келишилган таклифлар тасдиқлаш ва бўлажак хатти-ҳаракатлар дастурига киритиш учун Европа Комиссиясига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тасдиқланган лойиҳалар рўйхати лойиҳаларни бажариш юзасидан таклифлар қабул қилиниши ҳақида бўлажак пудратчиларни хабардор қилиш учун Европа Комиссиясининг расмий журналида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Контрактлар бўйича ахборот эълон қилингандан кейин Европа Комиссияси тендер ҳужжатларини тайёрлайди. Ушбу ҳужжатларда ҳар бир лойиҳа бўйича батафсил техник топшириқлар мавжуд бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАСИС ДАСТУРИ БЎЙИЧА ЛОЙИҲАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ТАСИС дастури аниқ лойиҳалар бўйича тендерда ютиб чиққан компаниялар (кейинги ўринларда «пудратчилар» деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳам алоҳида компания, ҳам бир неча компаниялардан иборат консорциум пудратчи бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ТАСИС дастурининг ҳар бир лойиҳаси кўрсатилган лойиҳа бўйича ЕИК нинг мустақил маслаҳатчиси томонидан ишлаб чиқиладиган техник топшириқларга мувофиқ амалга оширилади ва ёрдам олувчи ташкилот (кейинги ўринларда «буюртмачи» деб юритилади) билан келишилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Пудратчи лойиҳани амалга ошириш учун у билан ЕИ экспертлари ўртасида тузиладиган узоқ муддатли (олти ойдан ортиқ) ёки қисқа муддатли (бир ҳафтадан бир неча ойгача) контракт асосида Европа экспертларини (кейинги ўринларда «ЕИ экспертлари» деб юритилади) жалб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «ЎЗЕИКБЮРО» лойиҳа раҳбарларининг мўлжалланаётган келиши тўғрисида буюртмачини олдиндан хабардор қилади ва лойиҳани амалга ошириш бошланиши муддатларини келишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Буюртмачи кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркибини аниқлайди ва ўз томонидан ишларни мувофиқлаштирувчини тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. ЕИ экспертлари «ЎЗЕИКБЮРО» га ва буюртмачига лойиҳа бўйича техник топшириқни барча иловалар ва қўшимчалар билан биргаликда беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Пудратчи «ЎЗЕИКБЮРО» ва буюртмачи билан келишилган жадвалга кўра лойиҳа бўйича назарда тутилган барча ҳисоботларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ЕИ экспертлари «ЎЗЕИКБЮРО» да рўйхатдан ўтишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. ЕИ экспертлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар, чет эл фуқароларининг бўлиши қонунчиликда белгиланган тартибда тартибга солинадиган айрим районлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ташқи ишлар вазирлиги «ЎЗЕИКБЮРО» нинг буюртманомаси бўйича лойиҳа бўйича ишлаш даврида ЕИ экспертлари ва уларнинг оила аъзолари мазкур Низомнинг 18-моддасига мувофиқ консуллик йиғимлари тўламасдан бўлишлари ҳуқуқини берувчи визавий қўллаб-қувватлашни олиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. ЕИ экспертларини хусусий уйларда рўйхатдан ўтказиш буюртмачининг буюртномасига кўра ички ишлар органлари томонидан рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ёки ҳақ олмасдан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Пудратчи маҳаллий экспертларни контракт асосида ишга жалб этишга ҳақлидир. Уларнинг ҳуқуқий ҳолати Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «ЎЗЕИКБЮРО» экспертларга уларнинг мақоми, ҳуқуқлари ва вазифаларини тушунтириш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Пудратчи лойиҳа устида ишлаш учун Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ходимларни (таржимонлар, котиблар, ҳайдовчилар ва бошқаларни) ёллашга ҳақлидир. Маҳаллий ходимларга тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш «ЎЗЕИКБЮРО» томонидан Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик сервис хизматида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасида 183 кундан ортиқ бўлган экспертлари белгиланган муддатда маҳаллий солиқ органига даромадлари тўғрисида декларация тақдим этишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАСИС ДАСТУРИ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. ТАСИС дастури лойиҳаларини амалга ошириш доирасида чет элдан етказиб бериладиган асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа техника (кейинги ўринларда — асбоб-ускуналар деб юритилади) Европа Иттифоқининг гранти сифатида қаралади ва уларга бож пошлиналари, солиқлар ва йиғимлар солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Асбоб-ускуналар «ЎЗЕИКБЮРО» номига келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. ТАСИС дастури лойиҳалари маблағлари ҳисобига харид қилинган транспорт воситалари ички ишлар органлари томонидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда экспертлар номига рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. ТАСИС дастури бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида Ўзбекистон Республикасига асбоб-ускуналар етказиб беришга контракт Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ва вакил қилинган банкда рўйхатдан ўтказилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Олинадиган асбоб-ускунани сертификациялаш зарур бўлганда, у «Ўздавстандарт» маркази органлари ва улар томонидан вакил қилинган ташкилотлар томонидан сертификация қилинганлиги учун ҳақ ундирилмасдан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Лойиҳа тугаллангандан кейин асбоб-ускуналар пудратчи томонидан «ЎЗЕИКБЮРО» билан келишилган ҳолда буюртмачига берилиши мумкин. Буюртмачи асбоб-ускуналарни белгиланган тартибда ўз балансига қабул қилади. Ушбу ҳолатда лойиҳа тугаллангандан кейин мазкур банда кўрсатилган асбоб-ускуналар Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармаси томонидан (транспорт воситаларини беришда — Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси ва Ички ишлар вазирлиги томонидан) бож пошлиналари, солиқлар ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан буюртмачининг номига қайта расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Буюртмачи асбоб-ускуналарни олишда лойиҳа тугаллангандан кейин «ЎЗЕИКБЮРО»га ва тегишли статистика органига олинган асбоб-ускуналарнинг фойдаланилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили тақдим этади. Бегоналаштирилган тақдирда эса белгиланган тартибда тўловлар ва солиқлар тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Пудратчи ёки «ЎЗЕИКБЮРО» томонидан асбоб-ускуналар қайтариб олиб кетилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда (форс-мажор ҳолатлар пайдо бўлганда), қайтариб олиб кетишни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан бож пошлиналари, солиқлар, йиғимлар ва ҳар қандай тусдаги бошқа тўловлар ундирилмасдан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Лойиҳани амалга ошириш давомида пайдо бўлувчи барча низолар вазирликлар ва идоралар, шунингдек, ёрдам олувчи ташкилотлар томонидан «ЎЗЕИКБЮРО» билан биргаликда ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Зарурат бўлганда низоли масалалар «ЎЗЕИКБЮРО» томонидан келишиш учун Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.