Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2020 15.04.2005 йилдаги ПҚ-56-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2020
Ҳужжат 21.11.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНК ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА ЭРКИНЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, унинг барқарор ривожланишини таъминлаш, тижорат банкларининг иш самарадорлигини ошириш, уларнинг капиталлашиш даражасини кўтариш, инвестиция жараёнларида ва иқтисодиётнинг таркибий ўзгаришларида кенг иштирок этишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар банк тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул муомаласини мустаҳкамлаш, миллий валюта ва унинг айирбошлаш курси барқарорлигини кучайтириш, аҳолининг банк депозитларига қўядиган омонатлари кўпайишини рағбатлантириш, банкдан ташқари айланмада қолаётган молиявий маблағлар ва оқимларни банк айланмасига жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари барқарорлигини мустаҳкамлаш ва ошириш, банкларни капиталлаштириш, уларнинг устав жамғармалари ва айланма маблағларини кўпайтириш, кредит портфелларини соғломлаштириш ва даромадини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларини тўлиқ хусусийлаштириш, банк ва лизинг хизматларининг тўлақонли бозорини шакллантириш, халқаро банк ва молия капиталини кенг кўламда жалб этган ҳолда қўшма банклар ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул-кредит сиёсати воситаларини, жумладан лойиҳаларни молиялашни янада такомиллаштириш, нақд ва нақдсиз пул муомаласини ҳамда ҳисоб-китоблар шаклини унификациялаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарларига харидорлар талабини рағбатлантирувчи турли хил истеъмол кредитларини ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларда, инвестиция дастурларини амалга оширишда, биринчи галда иқтисодиётнинг реал тармоқларига инвестиция киритиш учун маблағлар жалб этишда тижорат банкларининг фаол иштирок этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг корхоналарни хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларида кенг иштирок қилиши, қимматли қоғозлар бозорида тижорат банкларининг операцияларини ва банкларнинг корхоналарни ишончли бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларини касбий жиҳатдан юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш, банк ходимларининг масъулияти ва маданиятини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда ишлаб чиққан 2005—2007 йилларда Банк секторини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 ноябрдаги ПФ-4055-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 48-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда тижорат банкининг ўз капитали (регулятив капитали)нинг банк активлари умумий миқдорига нисбати 10 фоиздан кам бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тижорат ва хусусий банкларнинг акциядорлик жамиятларини ишончли бошқарувида фаол ҳамда кенгроқ иштирок этишлари уларнинг республика ҳудудидаги устувор вазифаларидан бири деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларининг хусусийлаштириш жараёнларидаги иштирокини кенгайтириш учун тижорат банкларига қимматли қоғозларнинг бирламчи бозорида қатнашишларига ҳамда хусусийлаштириладиган корхоналар акцияларининг 50 фоизгача миқдорини белгиланган тартибда сотиб олишларига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тижорат банклари акциялари (улушлари) бўйича жисмоний шахсларнинг дивиденд тарзида олган даромадлари 2010 йилнинг 1 январига қадар солиққа тортишдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Молия вазирлиги ва Марказий банк иштирокида 2005-2006 йилларда «Асака» банкини хусусийлаштиришни, 2005—2009 йилларда эса Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкини хусусийлаштиришни амалга оширсин, давлат улуши қисмини етакчи хорижий банкларга ва халқаро молия институтларига сотсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг тижорат банкларига 2010 йилни ҳам ўз ичига олган даврда қуйидаги солиқ имтиёзлари бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар республикамиз корхоналарига уч йилдан ортиқ муддатга инвестиция кредитлари беришдан олган ва банкларнинг ўз капиталини кўпайтиришга йўналтирилган фойдаларини фойда (даромад) солиғидан озод қилиш. Статистика ва банк ҳисоботларида банкларнинг берилган узоқ муддатли кредитлардан олган фойдалари акс эттирилиши таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ ташкил этиладиган кичик банкларни очиш бўйича сарф-харажатларини солиққа тортиладиган базадан чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тижорат банкларига халқаро банк нормаларига мувофиқ синдициялаштирилган кредитларни амалиётга кенг тадбиқ қилиш, жумладан хорижий банк капиталини жалб этиш йўли билан инвестиция дастурларини амалга оширишда фаол иштирок этиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва тижорат банклари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларида инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва инвестиция кредитлари ажратиш бўйича коллегиал қарорлар қабул қилиш тартибини кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкларнинг лойиҳаларни инвестициялаш, инвестиция кредитлари бериш ва уларга хизмат кўрсатиш масалалари билан шуғулланувчи таркибий бўлинмаларини юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк-молия академиясида лойиҳаларни молиялаш факультети ва банк ходимлари малакасини ошириш курсларини очсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда тижорат банклари Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг кредит портфелларини, жумладан Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитларни комплекс таҳлил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир тижорат банки бўйича корхоналарнинг қарз мажбуриятларини дисконт қиймати бўйича учинчи шахсларга сотиш, банкротлик таомиллари жараёнида тугатилган ва сотилган корхоналарнинг умидсиз кредитлари суммаларини банкларнинг зарарига олиб бориш йўли билан ҳисобдан чиқариш назарда тутилган муаммоли кредитларни реструктуризациялаш дастурини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг Ҳукумат кафолати билан берилган кредитларини реструктуризациялашни таъминлаш мақсадида давлат қимматли қоғозларини чиқариш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2005—2007 йилларда тижорат банкларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган банкрот корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати билан берилган кредитлар бўйича қарзини биринчи навбатда ундириб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик тўғрисида банк томонидан қўзғатилган даъво муносабати билан тугатиш жараёнида бўлган, кредиторлик қарзи таркибида банк кредитлари бўйича қарз 70 фоиз ва ундан кўпроқни ташкил этадиган корхонани, суд қарори бўйича банк мулкига ўтказиш, шу жумладан бундай корхонани сотишдан олинган маблағларни кредиторлик қарзини қоплашга йўналтирган ҳолда уни маҳаллий ва хорижий инвесторларга сотиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, тижорат банкларининг банкротлик тўғрисида банк томонидан қўзғатилган даъво муносабати билан тугатиш жараёнида бўлган корхонанинг банк мулкига ўтказилиши натижасида қўлга киритилган мол-мулки янги мулкдорларга сотилмагунча мулк ва ер солиғига тортилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тижорат банклари фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аралашувига, банклар ва уларнинг филиалларини банк фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирлар ва ишларни бажаришга жалб этишга йўл қўймаслик борасида банклар тўғрисида амалдаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни кучайтирсин. Қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахслар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий банк, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсин, уларда банк кредитларини таъминлаш гарови сифатида расмийлаштирилган тўловни мулк ҳисобидан ундиришнинг суддан ташқари тартиби соддалаштирилиши кўзда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 15 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-56-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-cон, 112-модда; 2008 й., 48-сон, 470-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2017 й., 07/17/3270/0004)