27.12.1996 йилдаги 353-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.12.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Атмосфера ҳавоси табиатни муҳофаза қилиш объекти сифатида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавоси табиий ресурсларнинг таркибий қисми бўлиб, у умуммиллий бойлик ҳисобланади ва давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий вазифалари
(3-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
(3-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосининг табиий таркибини сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосига зарарли кимёвий, физикавий, биологик ва бошқа хил таъсир кўрсатилишининг олдини олиш ҳамда камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳаёти ва соғлиғи учун қулай атмосфера ҳавосидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосининг ҳолати ҳамда уни муҳофаза қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тегишли давлат органларидан ўз вақтида ва ишончли ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқарилиши ҳамда унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши туфайли ўз соғлиғига ва мол-мулкига зиён етказилган ҳолларда зарарнинг ўрни қопланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ва жамоатчилик экологик экспертизасини амалга оширишда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
(4-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосининг ифлосланишига, камайишига ва унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатишига олиб келувчи ҳаракатларни содир этмаслиги шарт.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари амалга оширадилар.
(5-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши ва унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатишини тартибга солувчи техник регламентларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида назоратни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-модда. Экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
(52-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи:
(52-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат экологик назоратини амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат экологик назоратини амалга оширади.
(53-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишни таъминлашда иштирок этиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг ижроси устидан жамоатчилик экологик назоратини амалга оширади;
(54-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ва экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган тушунтириш ишларини амалга оширишда иштирок этади.
(51 — 54-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги стандартлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги стандартлар атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тартибини, унинг ҳолати устидан назорат усулларини аниқлаб беради, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича ўзга талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон учун атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги стандартлар (санитария нормалари) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атроф табиий муҳит объектлари учун атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, иқлимни ва озон қатламини сақлаш соҳасидаги стандартлар экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Атмосфера ҳавоси сифатининг нормативлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосининг ҳолатини баҳолашда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди учун атмосфера ҳавоси сифатининг қуйидаги ягона нормативлари белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосида ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларнинг инсон ва атроф табиий муҳит объектлари учун йўл қўйиладиган даражада тўпланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
физикавий омиллар атмосфера ҳавосига акустик, электромагнит, ионлаштирувчи ва бошқа хил зарарли таъсир кўрсатишининг инсон ва атроф табиий муҳит объектлари учун йўл қўйиладиган даражалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликда айрим минтақалар учун атмосфера ҳавоси сифати нормативларига нисбатан оширилган талаблар белгилаб қўйилиши мумкин.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавоси сифати нормативлари қонунчиликда белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Доимий ифлослантирувчи манбаларнинг атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатиши нормативлари
(8-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар чиқаришнинг ҳамда унга физикавий омиллар зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари атмосфера ҳавосига чиқиндилар чиқарувчи ёки зарарли физикавий таъсир кўрсатувчи ҳар бир доимий манба учун ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар ва физикавий таъсир кўрсатиш омилларининг ҳар бири бўйича белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳавони ифлослантирувчи доимий манбалардан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари ҳамда унга физикавий омиллар зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва тегишинча экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини, доимий ифлослантирувчи манбалар физикавий омилларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонунига асосан 2019 йил 15 июндан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Кўчма манбалардан атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатиш нормативлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва фойдаланиладиган кўчма манбалар учун ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддалар ва улар физикавий омилларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатиш нормативлари белгиланади. Бу нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тегишинча экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгилаб қўйилади.
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Доимий ифлослантирувчи манбаларнинг атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқаришини тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий ифлослантирувчи манбаларнинг атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқаришига давлат экологик экспертизасининг натижаларига кўра белгиланадиган ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларига мувофиқ йўл қўйилади.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Атмосфера ҳавосига физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатишини тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосига физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши йўл қўйиладиган тегишли даражадан ошмаслиги зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатилишини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосига доимий ва кўчма ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолият экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб турилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага келишининг олдини олиш мақсадида ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади.
(13-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материалларига доир талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиладиган ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материалларининг барча турлари экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи билан келишилган стандартлар, техник регламентлар талабларига мос бўлиши лозим.
(14-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини олиб кириш ва уларнинг кириб келиши шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмалари кўрсатадиган салбий таъсир ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддалар миқдорига ва улар физикавий омилларининг зарарли таъсир кўрсатишига доир Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган нормативлардан ошмаган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бу воситалар ва қурилмаларни олиб киришга ва уларнинг кириб келишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлатилган газлар чиқариб юборилганида улардаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори ёки улар физикавий омилларининг зарарли таъсир кўрсатиши нормативлардан юқори бўлган транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларининг эгалари ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори ва улар физикавий омилларининг зарарли таъсир кўрсатиши нормативларига риоя қилинишини таъминлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини таъмирлайдиган ва уларга техник хизмат кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотлар олдига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатувчи транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини таъмирлайдиган ва уларга техник хизмат кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотлар ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддалар миқдорининг ҳамда улар физикавий омиллари зарарли таъсир кўрсатишининг нормативларга мувофиқлигини текшириш ва тартибга солиб туришни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимёвий моддаларни ишлаб чиқарувчи ёки улардан фойдаланувчи корхона ва ташкилотлар бундай моддаларнинг атмосфера ҳавосида йўл қўйиладиган даражада тўпланиш нормативларини, уларни назорат қилиш усуллари ва экологик-токсикологик паспортларини экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда ишлаб чиқадилар.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлатиш тақиқланган ва ишлатишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни зарарсизлантириш давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апреля ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаси, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи омил, минерал ўғит ва бошқа препаратлар сифатида кимёвий моддаларни ишлатишга қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш регламентига мувофиқ йўл қўйилади.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Озон қатламига зарарли таъсир кўрсатишнинг олдини олишга доир талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлашда, хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга оширишда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар озонни бузувчи моддалардан, таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган ускуналар ва техник қурилмалардан фойдаланиш ҳамда қўллашни тартибга солишга доир чора-тадбирларга риоя этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган буюмлардан фойдаланувчи ва уларни таъмирловчи корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар бундай моддалар ҳисобга олинишини ва улар озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштирилишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ҳамда экспорти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
(19-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Минерал хом ашёни қазиб олиш, ташиш ва қайта ишлаш пайтида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга доир талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минерал хом ашёни қазиб олиш, ташиш ва қайта ишлаш атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг олдини олиш ёки ифлослантириш даражасини камайтириш қоидаларига риоя қилган ҳолда экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи билан келишилган усулларда амалга оширилиши шарт.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини жойлаштириш ёки кўмиб ташлашга доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манба бўлиши ёки ҳавога бошқа тарзда зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган техноген ҳосилаларни аҳоли пунктлари ҳудудида ёки уларга яқин ерларда жойлаштириш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манба ҳисобланадиган ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари қайта ишланиши, тозаланиши, дезодорация қилиниши ёки махсус полигонларда сақланиши зарур, бундай полигонларнинг жойи давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилгандан сўнг экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Атмосфера ҳавосининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи корхоналар, иншоотлар, транспорт магистраллари ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш ва фойдаланишга топшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, иншоотлар, транспорт магистраллари ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш ва фойдаланишга топшириш, ишлаб турган технология жараёнлари ва асбоб-ускуналарни такомиллаштириш ҳамда янгиларини жорий этиш атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилган ҳолда амалга оширилиши шарт.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи корхоналар, иншоотлар, транспорт магистраллари ва бошқа объектларни қуриш жойларини белгилаш, уларни қуриш ҳамда қайта қуриш лойиҳалари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, шунингдек экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиб олинади.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Кашфиётлар, ихтиролар, саноат намуналарини, техника ва технологияларни жорий этиш пайтида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосининг ҳолатига, иқлимга ва озон қатламига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кашфиётлар, ихтиролар, саноат намуналарини жорий этишни, техника, технологиялар, асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллардан, ёқилғидан фойдаланишни ҳамда тайёр маҳсулот чиқаришни сертификатсиз ёки унда белгиланган кўрсаткичдан четга чиққан ҳолда амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолияти атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни, биологик организмларни, иссиқхона газларини ва озонни бузувчи моддаларни чиқариш ҳамда унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши билан боғлиқ бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосига чиқариладиган чиқиндиларни тозалаш ва унга зарарли физикавий таъсирни камайтириш учун иншоотлар, қурилмалар ва асбоб-ускуналардан, шунингдек уларнинг устидан назорат қилиш воситаларидан фойдаланиш ҳамда уларнинг ишлаш қоидаларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озонни бузувчи моддаларнинг ҳисобини юритиши, уларнинг атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўймаслиги, рециркуляцияни (уларни қайта ишлатиш мақсадида бирламчи тозалашни) амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик объектлари теварагида санитария-муҳофаза зоналарини барпо этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини белгилаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқаришни ҳамда унга зарарли физикавий таъсирни камайтириш ва (ёки) бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши ҳамда унга физикавий омиллар зарарли таъсирининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириши, уларнинг ҳисобини юритиши ва статистика ҳисоботини тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг сифат ва миқдорий таркибини аниқлаш учун намуналар олинишини таъминлаши ҳамда ўлчовларни амалга ошириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқиш учун мўлжалланмаган жойларда ва (ёки) қурилмаларда ёқилғининг, ёқилғи сифатида фойдаланиладиган моддаларнинг ёки моддалар аралашмасининг ёқилишига, шунингдек ёқилғи ҳисобланмайдиган материаллар ва чиқиндиларнинг ёқилишига йўл қўймаслиги, бундан ёқиш махсус ускуналардан фойдаланиб ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги ва чиқиндилар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилган ҳоллар мустасно;
(24-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежовчи ва (ёки) ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда экологик жиҳатдан тоза энергия манбаларидан фойдаланиш чора-тадбирларини кўриши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метеорологик шароитлар ноқулай келиши кутилаётганлиги муносабати билан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқарилишини камайтириш юзасидан экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи билан келишилган тадбирларни бажариши;
(24-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва транспорт коммуникацияларининг таъсир доирасида атроф-муҳитга ҳамда аҳоли соғлиғига зарарли таъсир кўрсатилишини баҳолашдан ўтказиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ҳамда буғланувчи бирикмаларни сақлаш, ташиш шартларига, улардан фойдаланиш ва улардан бўшаган идишларни зарарсизлантириш қоидаларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосига бирйўла ва авария туфайли ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг, яширин хавфли вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, шунингдек атмосфера ҳавосининг трансчегаравий ифлосланишини камайтириш юзасидан чоралар кўриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларнинг утилизация қилинишини таъминлаши ҳамда улар тўпланиб қолганида ва қайта ишланаётганида атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг олдини олиш чораларини кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилиши тупроқ, сув ва атроф-муҳитнинг бошқа объектлари ифлосланишига олиб келмаслиги керак.
(24-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан қонунчиликда белгилаб қўйиладиган тартибда ва миқдорларда ундириб олинади.
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ва биологик организмларни чиқарганлик, унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ҳавони муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан ҳамда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар давлат томонидан ҳисобга олиниши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосининг ҳолатига зарарли таъсир кўрсатаётган ёки зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган объектлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар, иссиқхона газлари ва озонни бузувчи моддаларнинг турлари ва миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосига физикавий омиллар кўрсатадиган зарарли таъсирнинг турлари ва ҳажмлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ягона тизим бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Атмосфера ҳавоси мониторинги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосининг ҳолатини кузатиш, у ҳақдаги ахборотни тўплаш, умумлаштириш, таҳлил этиш ва истиқболни белгилаш атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги ягона тизими бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(27-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан назорат
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан давлат экологик назорати махсус ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан экологик назорат бўйича махсус ваколатли давлат органларидир.
(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли орган қуйидагиларни амалга оширади:
(28-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларнинг ҳолати, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши устидан давлат экологик назоратини;
(28-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва идоравий экологик назорат соҳасида республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолияти мувофиқлаштирилишини.
(28-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-муҳофаза ва турар жой зоналарида атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатилиши устидан давлат экологик назоратини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фойдаланилиши атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатадиган автомототранспорт воситалари устидан давлат экологик назоратини амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назорати қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(28-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаши шарт. Зарарнинг ўрнини қоплаш айбдорларни қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортишдан озод этмайди».
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонунига асосан 2019 йил 15 июндан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 27 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
353-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 52-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон; 28.09.2020 й., 03/20/638/1333-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 07.02.2024 й., 03/24/904/0102-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон; 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон)