Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2024 03.08.2021 йилдаги 491-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус «1-сон Зангиота» ва «2-сон Зангиота» шифохоналари бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 446-сонли «Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасаларида бино ва иншоотлар ҳамда коммуникация тизимларига техник хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 25 мартдаги 181-сон қарори билан Тошкент вилоятининг Зангиота туманида махсус шифохоналар қуриш белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 августдаги 461-сон қарорига асосан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус «1-сон Зангиота» ва «2-сон Зангиота» шифохоналари (кейинги ўринларда — Зангиота махсус шифохоналари) ташкил этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 574-ф-сон фармойиши билан қурилиши тугалланган Зангиота махсус шифохоналарини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссияси таркиби тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Зангиота махсус шифохоналари бино ва иншоотларидан фойдаланиш дирекциясини (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигидаги давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция ходимларининг сони ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекцияга Зангиота махсус шифохоналари директорларининг қўшма тақдимномасига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция ходимлари фаолиятига белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сон қарори билан белгиланган махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дирекция фаолиятини йўлга қўйишда «Oʼzpromholodmontaj» МЧЖ томонидан амалий ёрдам кўрсатиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қабул комиссияси билан биргаликда беш кун муддатда қурилиши тугалланган Зангиота махсус шифохоналарини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқланишини якунласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда Дирекция томонидан буюртмачи ва бош пудратчилар тақдим қилган асосланган ҳужжатларга мувофиқ фойдаланишга қабул қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда Зангиота махсус шифохоналари бино ва иншоотлари ҳамда шифохонада мавжуд тиббий ва бошқа турдаги техникаларга хизмат кўрсатиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва бошқа масалаларни қамраб олган ҳолда Дирекциянинг уставини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Зангиота махсус шифохоналари бино ва иншоотларини тегишлиги бўйича «1-сон Зангиота» ва «2-сон Зангиота» шифохоналарига белгиланган тартибда берилгандан сўнг, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда Зангиота махсус шифохоналари бино ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси ташкил этилиши муносабати билан Зангиота махсус шифохоналарининг амалдаги вақтинчалик штат нормативларини қайта кўриб чиқсин ва уларнинг янгиланган штат нормативларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Дирекция фаолиятини 2021 йил учун республика бюджетидан коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирсин, 2022 йилдан бошлаб эса зарур маблағларни Давлат бюджети параметрларида кўзда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекцияга Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 3 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
491-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 09/21/491/0754-сон)