03.08.2021 йилдаги ПҚ-5207-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.08.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада лимон кўчатларини етиштириш ва лимон етиштирувчи иссиқхона хўжаликларини ташкил этишни жадал ривожлантириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини ошириш, айниқса, қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратиш механизмини таъминлайдиган иссиқхоналарни барпо этиш ҳамда лимон етиштиришни комплекс ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 3 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5207-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 августдаги ПҚ-5207-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги «Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3175-сон қарорига 2-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Изоҳ. Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг мазкур қарорга мувофиқ «Туронбанк» АТБда очилган кредит линиясининг 2021 йил 1 август ҳолатига қолдиқ маблағлари Жамғарманинг банк устав капиталидаги улушини оширишга йўналтирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4231-сон қарори қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«61. Мазкур қарорга мувофиқ тижорат банкларига тақсимланган маблағлардан «Туронбанк» АТБга кредит ресурси сифатида қайта молиялаштирилган қисмининг 2021 йил 1 август ҳолатига қолдиқ қисми Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг банк устав капиталидаги улушини ошириш учун йўналтирилсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 февралдаги «Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4610-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 4-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2021-2022 йилларда «Туронбанк» АТБ томонидан молиялаштириш ҳисобига ташкил этиладиган лимонзорлар майдонларининг прогноз кўрсаткичлари 1а-иловага мувофиқ»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 5-банднинг «б» кичик бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбоши «қишлоқ хўжалиги корхоналари» сўзларидан кейин «, жисмоний шахслар» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «ҳар бир гектари учун 30 миллион сўмдан ошмайдиган миқдори» сўзлари «ҳар бир сотихи учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдори» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси «Туронбанк» АТБга Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилган 357,8 млрд сўм эквивалентидаги қолдиқ маблағларни жамғарманинг банк устав капиталидаги улушини ошириш учун йўналтирилишини таъминласин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қуйидаги мазмундаги 1а-илова билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 февралдаги ПҚ-4610-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021-2022 йилларда «Туронбанк» АТБ томонидан молиялаштириш ҳисобига ташкил этиладиган лимонзорлар майдонларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

Ташкил этиладиган лимонзорлар

гектар

Лимон ҳосили

тонна

Яратиладиган доимий иш ўринлари

Мавсумий иш ўринлари

Талаб этиладиган лимон кўчатлари

дона

ЖАМИ:

2 031

120 000

12 186

14 217

2 234 100

1.

Андижон вилояти

26

1 500

156

182

28 600

2.

Бухоро вилояти

20,5

1 200

123

144

22 550

3.

Қашқадарё вилояти

5,5

300

33

39

6 050

4.

Наманган вилояти

862,5

50 800

5 175

6 038

948 750

5.

Сурхондарё вилояти

1 000

59 300

6 000

7 000

1 100 000

6.

Фарғона вилояти

100

5 900

600

700

110 000

7.

Хоразм вилояти

2,5

150

15

18

2 750

8.

Тошкент вилояти

14

850

84

98

15 400

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 июндаги «Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4752-сон қарори қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«21. Мазкур қарорга мувофиқ тижорат банкларига тақсимланган маблағлардан «Туронбанк» АТБга кредит ресурси сифатида қайта молиялаштирилган қисмининг 2021 йил 1 август ҳолатига қолдиқ қисми Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг банк устав капиталидаги улушини ошириш учун йўналтирилсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5041-сон қарори 4-бандининг «б» кичик банди учинчи хатбошиси «Туронбанк» АТБга» сўзларидан кейин «(ажратилган маблағлар ҳисобидан «Туронбанк» АТБ устав капиталини ошириш орқали)» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5113-сон қарорига 3-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Изоҳ. Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан мазкур қарорга мувофиқ «Туронбанк» АТБга кредит ресурси сифатида ажратилган маблағларнинг 2021 йил 1 август ҳолатига қолдиқ қисми Жамғарманинг банк устав капиталидаги улушини ошириш учун йўналтирилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 07/21/5207/0750-сон)