Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
«Мактабгача таълим муассасаларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2986-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 802-сон «Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 7, К-6, 14, 58-сон «Мактабгача таълим муассасаларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2986, 2018 йил 17 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2018 й., 10/18/2986/0931-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мактабгача таълим вазири А.В. ШИН
Тошкент ш.,
2021 йил 23 июль,
13-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 июль,
11-сон
Бош директор ўринбосари Ж.Н. ШУКУРОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 июль,
К-3-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХАДЖИБАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 июль,
3-сон
Ички ишлар вазири П.Р. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 июль,
Қурилиш вазири Б.И. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 июль
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2021 й., 10/21/2986-1/0735-сон)