29.07.2021 йилдаги 472-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг Чирчиқ филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони ижросини таъминлаш, келгусида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида яратиладиган янги иш ўринларига бўлган меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олиб, ўрта махсус профессионал таълим босқичидаги кадрларга бўлган талабни қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлигининг Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг (кейинги ўринларда — Техникум) Чирчиқ филиалини (кейинги ўринларда — Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Филиал Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида ва келгусида яратиладиган янги иш ўринларига бўлган меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳамда Филиалнинг имкониятларини ҳисобга олиб, белгиланган тартибда қабул параметрларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларни танланган мутахассислик бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган, пухта билим, амалий кўникма ва малакага эга бўладиган, касбий тайёргарликни таъминлайдиган давлат таълим стандартлари асосида ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчилар амалиётларини, уларни ишга жойлаштиришни Германиянинг «Siemens» компанияси ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) ва бошқа хорижий ташкилотлар билан йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёни учун зарур моддий-техник, ўқув-методик базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори малакали ва иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Бобур кўчаси, 22-уйда жойлашган Чирчиқ давлат педагогика институтига тегишли собиқ Чирчиқ саноат касб-ҳунар коллежининг икки қаватли устахона биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда — Техникумнинг филиали ташкил этилганлигини ҳисобга олиб, белгиланган тартибда унинг устави янги таҳрирда тасдиқланишини ҳамда давлат рўйхатидан қайта ўтказилишини, шунингдек, Филиалнинг устави тасдиқланишини ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда — Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чирчиқ давлат педагогика институти билан биргаликда Филиалда ўқув жараёнини ташкил этиш мақсадида юқори малакали педагог ходимларни жалб этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Филиал битирувчилари амалиётларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Филиал фаолиятини молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2022 йилдан бошлаб эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 29 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
472-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2021 й., 09/21/472/0727-сон)