Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Қарори
Сайлов ва референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни сақлаш, архивга топшириш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 939-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов ва референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни сақлаш, архивга топшириш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 июль,
1081-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1081-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Сайлов ва референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни сақлаш, архивга топшириш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивига» деган сўзлар «Ўзбекистон Миллий архивига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 5-банднинг «ж» кичик бандидаги «округ» деган сўз «участка» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 12-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивига» деган сўзлар «Ўзбекистон Миллий архивига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур Йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги билан келишилган.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директори У. ЮСУПОВ