Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
Қарори
БАЛИҚ ОВЛАШ КОРХОНАЛАРИДА ТАБИИЙ СУВ ҲАВЗАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ИЖАРА ҲАҚИНИ ҲИСОБЛАШ ВА УНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 20 декабрда 1292-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 27 ноябрдаги 170, 2, 39-сонли «Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1292-4 30.11.2017 й.) асосан 2018 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13 август 2003 йил 350-сонли қарорини бажариш мақсадида қарор қиламиз:
1. Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин,
2. Ушбу қарор Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб, ўн кундан сўнг кучга киради.
Молия вазири М. НУРМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 6 ноябрь ,
125-сон
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Х. ШЕРИМБЕТОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 6 ноябрь ,
02-1212-сон
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири А. ЖЎРАЕВ
Тошкент ш.,
2003 йил 6 ноябрь ,
01/22-142-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги,
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
2003 йил 6 ноябрдаги
125, 02-1212, 01/22-142-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 августдаги «Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 350-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, балиқ ва бошқа сув жониворларини овлаш ёки уларни кўпайтириш учун фойдаланилаётган ёки фойдаланиш мумкин бўлган барча табиий сув ҳавзаларидан (денгиз, дарёлар, сув омборлари, кўллар ва уларга ёндош сув ҳавзалари — кўл хўжаликлари ва балиқ питомникларидан ташқари) олинадиган ижара ҳақларининг миқдори ва уни ундириш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомга асосан табиий сув ҳавзалари камида 10 йил муддатга ижарага берилиб, ижарага олган балиқ овлаш корхоналари сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи тўлайдилар.
II. Ижара ҳақини ҳисоблаш тартиби
2. Ижара ҳақи ижара шартномаси тузилганда жорий йил учун белгиланиб, кейинги ҳар йил учун январь ойида қайтадан белгиланади.
3. Ижарага берилган табиий сув ҳавзаларидан олинадиган ижара ҳақи миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:
а) ижарага бериладиган сув ҳавзаларининг майдони аниқланади (гектарда);
б) ижарага бериладиган сув ҳавзасининг майдонидан охирги 3 йил давомида овланган балиқ ва бошқа сув жониворларининг миқдори Давлат статистика идоралари маълумотлари асосида аниқланади;
в) 3 йил давомида тутилган балиқ ва сув жониворларининг миқдори қўшилиб, ўртача бир йилга тўғри келадиган миқдор аниқланади;
г) ўртача бир йилда тутилган балиқ ва сув жониворларининг миқдори ижарага бериладиган сув ҳавзасининг майдонига бўлиниб, бир гектарга тўғри келадиган миқдор аниқланади (кг.да);
д) ҳисоб-китоблар натижасида бир гектардан олинган маҳсулотнинг миқдори 4,2 кг.дан кам бўлса ёки олдин ушбу ҳавзадан олинган маҳсулотнинг миқдори аниқ бўлмаса, у ҳолда бир гектардан овланадиган балиқ ва сув жониворларининг миқдори Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази хулосасига асосан аниқланади;
е) бир гектардан олинадиган маҳсулотнинг ўртача миқдори энг кам иш ҳақи миқдорининг биринчи икки йилида 1.5 фоизига, иккинчи икки йилда 2 фоизига ва кейинги йилларда 3 фоизига тенг бўлган суммага кўпайтирилади. Аниқланган сумма 1 гектар табиий сув ҳавзасига тўғри келадиган ижара ҳақи ҳисобланади.
4. Агар танлов ғолиби берган аризасида мазкур Низомнинг 3-бандига асосан ҳисобланган ижара ҳақи суммасидан кўпроқ суммани таклиф қилган бўлса, шартномада ижара ҳақи мазкур таклиф қилинган сумма миқдорида белгиланади. Бунда кейинги йилларда энг кам ойлик иш ҳақининг белгиланган миқдори ўзгарса, ижара ҳақи миқдори ҳам тегишлича ўзгартирилиши лозим.
5. Энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори йил давомида ўзгарса, жорий йил учун ижара ҳақи қайта ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Ижара ҳақини ундириш тартиби
6. Ижара ҳақи балиқ овлаш корхоналари томонидан йил давомида 2 қисмга бўлиб тўланади. Бир қисми (ижара ҳақининг 40 фоизидан кам бўлмаган) йилнинг 1 апрелигача, қолган қисми 1 октябргача тўлаб берилади.
7. Сув ҳавзаси ижарага берилган биринчи йилда жорий йил учун ижара ҳақи ушбу йилда фаолият кўрсатадиган ойлар миқдорига тенг улушларда қуйидаги тартибда белгиланади:
Их = Йих /12 х Тм
Их — ижара ҳақи;
Йих — йиллик ижара ҳақи;
Тм — жорий йилда фаолият кўрсатадиган ойлар сони.
8. Ижарачи ижара ҳақининг:
а) 60 фоизини тегишли маҳаллий бюджетларга, шу жумладан балиқчилик тармоғини ривожлантириш тадбирларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) 25 фоизини «Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази ҳузуридаги Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси»га;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) 15 фоизини Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига йўналтиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ижарачи томонидан ижара ҳақининг ўз вақтида тўлаб борилиши тегишли идоралар томонидан назорат қилинади.
IV. Жавобгарлик
10. Ижарачи ижара ҳақини белгиланган муддатларда тўлаб бермаса, тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,07 фоиз миқдорида, лекин ижара ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ундирилади. Пеня ижара ҳақи суммасини тўлашдан озод қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Ғ. ҚУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 6 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 24-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 6-7-сон, 57-модда, 23-сон, 191-модда; 2015 й., 27-сон, 362-модда)