Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚАРО МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ АЛОҚАЛАР МИЛЛИЙ УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 1992 ЙИЛ 25 МАРТДАГИ 142-СОН ВА «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚАРО МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ АЛОҚАЛАР МИЛЛИЙ УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ»ГА ОИД 1992 ЙИЛ 16 ИЮНДАГИ 291-СОН ҚАРОРЛАРИ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2993-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгашини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 26 майдаги Фармонига биноан ҳамда Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгашининг тузилганлигини эътироф этиб, Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасининг фаолияти тугатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 25 мартдаги 142-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш масалалари»га оид 1992 йил 16 июндаги 291-сон қарорлари бекор қилинсин.
2. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифат алоқалар миллий уюшмасининг илгари қабул қилган мажбуриятлари, тузган шартномалари ва контрактлари ҳамда унга тегишли мол-мулк ва маблағларнинг ҳуқуқий вориси ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 27 май,
265-сон