Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги «Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш тўғрисида» 934-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 16 июнь,
1072-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 16 июндаги 1072-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги «Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш тўғрисида»ги 934-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг 1-банди тўртинчи хатбошисидаги «маъмурий судлар» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 1-иловада:
а) 10-банддаги «туман (шаҳар) маъмурий судига» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари МЖтКнинг 281, 282-моддаларида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судига тақдим қилинган тақдирда, ушбу суднинг асослантирилган ёзма талабига кўра 12 соатдан кечиктирмасдан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузган орган томонидан камчиликлар бартараф этилиши шарт»;
в) 18-банддаги «туман (шаҳар) маъмурий судлари» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Мазкур қарорга киритилаётган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ