Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Нурафшон шаҳрида Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг маъмурий биносини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда унинг ҳузуридаги сув хўжалиги ташкилотларини замонавий маъмурий бино билан таъминлаш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга тегишли бўлган ҳамда белгиланган тартибда баҳоланган қийматда «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон аукцион савдоларига чиқариладиган бино ва иншоотлар (кейинги ўринларда — бино ва иншоотлар) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга иловага мувофиқ тасдиқланган рўйхатдаги бино ва иншоотлар белгиланган тартибда баҳоланган қийматда «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Нурафшон шаҳрида Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси маъмурий биноси қурилиши бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Тошкентсувқурилишинвест» давлат муассасаси — буюртмачи этиб белгилансин;
бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотлар қонунчиликда белгиланган тартибда танлов ёки тендер орқали аниқлансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 июль,
452-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 452-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга тегишли бўлган ҳамда белгиланган тартибда баҳоланган қийматда «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон аукцион савдоларига чиқариладиган бино ва иншоотлар
РЎЙХАТИ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
|
Ташкилотлар номи |
Бино ва иншоот номи |
Жойлашган манзили |
Умумий ер майдони, га |
Қурилиш ости майдони, кв м | |
|
1. |
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция |
Маъмурий бино ва иншоот |
Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, «Янгибозор» қўрғони, Мустақиллик кўчаси, 119 уй |
0,47 |
371,58 |
|
2. |
«Паркент-Қорасув» ирригация тизими бошқармаси |
Маъмурий бино ва иншоот (собиқ ХАТП-23 биноси) |
Тошкент вилояти, Паркент тумани, Ёшлик қўрғони |
0,50 |
1148,0 |
|
3. |
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Тошкент магистрал канали бошқармаси |
Маъмурий бино ва иншоот |
Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Ҳусайн Байқаро кўчаси, 117-уй |
0,85 |
8220,0 |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/452/0692-сон; 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)