Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг, 2020 йилда соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожоновнинг жавоби тўғрисида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг, 2020 йилда соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожонов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 июнь,
1076-IV-сон