Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 8-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб:
Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегаралари ўзгартирилсин;
Бўка туманидан 8,2 гектар (шундан 6,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Оққўрғон тумани таркибига;
Ўрта Чирчиқ туманидан 3278,9 гектар (шундан 3036,5 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Оҳангарон тумани таркибига;
Ангрен шаҳридан 143,6 гектар ер майдони Оҳангарон тумани таркибига;
Оҳангарон туманидан 2931,8 гектар (шундан 1819,7 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Ангрен шаҳри таркибига;
Ангрен шаҳридан 1094,0 гектар (шундан 260,0 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Паркент тумани таркибига;
Паркент туманидан 493,3 гектар (шундан 433,4 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Бўстонлиқ тумани таркибига;
Бўстонлиқ туманидан 312,2 гектар (шундан 292,7 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Паркент тумани таркибига;
Бўстонлиқ туманидан 256,7 гектар ер майдони Чирчиқ шаҳри таркибига;
Бекобод туманидан 588,6 гектар (шундан 464,9 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Бекобод шаҳри таркибига;
Зангиота туманидан 8,9 гектар (шундан 5,7 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Янгийўл тумани таркибига;
Янгийўл туманидан 286,9 гектар (шундан 16,75 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Зангиота тумани таркибига;
Янгийўл туманидан 388,0 гектар (шундан 44,0 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Янгийўл шаҳри таркибига;
Юқори Чирчиқ туманидан 60,1 гектар ер майдони Қибрай тумани таркибига;
Қибрай туманидан 1884,9 гектар (шундан 864,9 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Юқори Чирчиқ тумани таркибига;
Қибрай туманидан 62,0 гектар ер майдони Бўстонлиқ тумани таркибига;
Қибрай туманидан 1584,0 гектар ер майдони (шундан 106,5 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) Чирчиқ шаҳри таркибига;
Пискент туманидан 286,75 гектар (шундан 223,4 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Бўка тумани таркибига;
Пискент туманидан 3564,6 гектар (шундан 2407,3 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Олмалиқ шаҳри таркибига;
Олмалиқ шаҳридан 102,5 гектар (шундан 91,8 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Пискент тумани таркибига;
Оҳангарон туманидан 23,1 гектар (шундан 11,0 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарларининг ўзгартирилаётган ҳудудлари чегараларининг тавсифи ва чизма шакллари тегишлича 1 — 40-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Тошкент вилояти Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқ ва Бекобод шаҳарлари таркибига қўшимча равишда киритилаётган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига қарашли ер участкалари уларнинг ихтиёрида қолади;
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани таркибига ўтказилаётган Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар 27-сайлов округидан сайланган халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг депутати халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашининг депутати ҳисобланади;
Тошкент вилояти Паркент тумани таркибига ўтказилаётган Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар 28, 29-сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг депутатлари халқ депутатлари Паркент туман Кенгашининг депутатлари ҳисобланади;
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилаётган Тошкент вилоятининг Пискент тумани «30-Намуна» сайлов округидан сайланган халқ депутатлари Пискент туман Кенгашининг депутати халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг депутати ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарор юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
5. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 июнь,
1051-IV-сон