25.06.2021 йилдаги СҚ-325-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллалардаги ҳолат, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси томонидан маҳаллалардаги ҳолат, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва соҳага оид белгиланган чора-тадбирларнинг ижро этилиши ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур йўналишларда, жумладан, хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни аниқлаш, уларни манзилли қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу йўналишда давлат ҳокимияти органлари ўртасида идоралараро самарали ишлаш механизмларини жорий қилиш мақсадида Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш бўйича республика комиссияси ташкил этилиб, унинг таркибига 21 та вазирлик ва идора раҳбарлари ҳамда ҳокимларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича 14 нафар маслаҳатчиси киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида, «маҳаллабай» ишлаш тизими орқали 2020 йилнинг октябрь — декабрь ойларида 6,5 миллиондан ортиқ хонадонга ташриф буюрилиб, хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарори билан «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Вақтинчалик тартиб тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилнинг январь ойида «Аёллар дафтари»га киритилган жами 432 781 нафар хотин-қизнинг рўйхати халқ депутатлари туман ва шаҳарлар Кенгашларининг сессияларида тасдиқланган ҳамда январь-май ойларида уларнинг 430 275 нафарига (99,4 фоизига) амалий ёрдам кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш, жумладан, саёҳатларни ташкил этиш учун жами 1 трлн 114,6 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Онкологик касалликларнинг олдини олиш мақсадида 300 893 нафар хотин-қиз одам папилломаси вирусига қарши эмланган. Туғиш ёшидаги 4 млн 13 329 нафар аёл чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча маҳаллаларда (9 228 та) «Аёллар маслаҳат кенгашлари» фаолияти йўлга қўйилган ҳамда зарур шароитлар яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандларини мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли навбат асосида қабул қилиш, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёлларга фарзандини мактабгача таълим ташкилотлари учун тўлов харажатларини бюджетдан қоплаш тартиби жорий этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларнинг муаммолари бўйича 1211 қисқа рақамли «ишонч телефони»га келиб тушган 80 мингга яқин мурожаатнинг 97 фоизи ҳал этилган ва қолганларининг ижроси назоратга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишда фаол иштирок этиб, жонбозлик кўрсатган 600 дан ортиқ масъул ходимлар Республика комиссияси томонидан рағбатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган тегишли амалий ёрдамлар ва уларнинг муаммоларини ҳал қилиш натижасида 357 998 нафар хотин-қиз халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг сессиялари қарорлари асосида «Аёллар дафтари»дан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган ишлар билан бирга, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш бўйича айрим камчиликлар кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан, вазирлик ва идораларнинг вертикал тизими самарали ишламаслиги, қолаверса мутасадди идора ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш йўлга қўйилмаганлиги натижасида «маҳаллабай» ишлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимида қатор камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, «Аёллар дафтари» бўйича ёрдам олган хотин-қизлар сонини асоссиз равишда ошириб кўрсатиш, муҳтож аёлларга ёрдам кўрсатилгани тўғрисида сохта маълумотлар шакллантириш ҳолатлари кузатилмоқда. Жумладан, ҳисоботларда «ёрдам берилди» деб кўрсатилган хотин-қизлардан 3 556 нафарига амалда ёрдам кўрсатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдамга муҳтож фуқаролар «Аёллар дафтарига» киритилиши, улардан чиқарилиши жараёнларида Вақтинчалик тартиб талаблари бузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, хотин-қизларга тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида ҳам қатор муаммолар учрамоқда. Барча ҳудудларда оғир операцияга муҳтож беморларга оддий дори-дармон бериш орқали уларни «Аёллар дафтари»дан чиқариш ҳолатлари учрамоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолаверса, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни соғломлаштириш ишлари тизимли ташкил қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, жойларда замонавий тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур моддий-техник базани яхшилаш чораларини кўриш лозим. Жумладан, республика бўйича тиббиёт муассасаларида жами 7039 та, хусусан, вилоят перенитал марказларида 212 та, Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида 162 та, Болалар шифохоналарида 143 та, туғуруқ комплексларида 319 та тиббий анжом ва жиҳозлар етишмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан, «Аёллар маслаҳат кенгашлари» фаолиятида ҳам айрим камчиликлар мавжуд. Айрим «Аёллар маслаҳат кенгашлари»да фаолияти учун етарли шароитлар яратилмаган, улар тегишли жиҳозлар билан таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан, айрим туман (шаҳар)ларда ёрдамга муҳтож хотин-қизларни «Аёллар дафтарига» киритиш ва чиқариш жараёнларида Вақтинчалик тартиб қоидаларига тўлиқ риоя қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчидан, баъзи туман (шаҳар)ларда психологик ёрдамга муҳтож аёллар билан суҳбатларни асосан халқ таълими тизимидаги ҳали етарли малака ва билимга, ҳаётий тажрибага эга бўлмаган психологлар ўтказган. Шу билан бирга, руҳий муаммолари мавжуд инсон узоқ муддатли психологик курсларга муҳтож бўлса-да, кўрсатилган психологик ёрдам бир марталик характерга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бешинчидан, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тизимли ташкил қилинмаган. Ишсизлар учун таклиф этилаётган вакансия тўғрисида аҳолининг хабардорлик даражаси паст. Маҳаллаларда ишсиз аҳоли бўш иш ўринлари ҳақида хабардор қилинмайди. Бу йўналишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик талаб даражасида йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, аҳолини касбга ўқитиш бўйича ўқув курсларига жалб этиш, меҳнат ярмаркаларини ўтказиш самарадорлиги паст.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олтинчидан, аҳоли, жумладан аёлларни тадбиркорликка жалб қилишга етарли эътибор берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий драйвери бўлган кредитлаш жараёнида кўплаб камчиликлар учрамоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш, уларни ўқитиш, бизнес режаларни тузиш ва амалга ошириш, уларга кредитлар ажратиш ва тўғри сарфланиши, ҳунармандчилигини назорат қилиб бориш бўйича ваколатли ташкилотлар (Маҳалла, Бандлик, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмасининг ҳудудий бўлинмалари) ўртасида ўзаро ҳамкорлик етарли даражада эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганилган ҳудудларнинг деярли барчасида хотин-қизлар фаолият юритадиган ҳунармандчилик турларига ихтисослашган кластерлар бўйича ишлар бошланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларга асосан «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси раҳбари Қ. Рафиқовнинг хотин-қизларга «Аёллар дафтари» орқали амалий ёрдам бериш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Вақтинчалик тартиб асосида хотин-қизларга кўрсатилган амалий ёрдам натижаларини қайта ўрганиб чиқсин ва аниқланган муаммоларни бартараф этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу ишларни амалга оширишда масъулиятсизлик ва камчиликларга йўл қўйган мутасадди раҳбарларга нисбатан тегишли таъсир чораларини кўрсин ҳамда намунали фаолият олиб борган масъуллар ва ходимларни рағбатлантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «маҳаллабай» ишлаш тизими ва аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишда вазирлик ва идораларнинг вертикал тизими самарали ишлашини таъминлаш бўйича таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 августга қадар «Аёллар дафтари»га киритилган ва амалий ёрдам кўрсатилмаган хотин-қизларга тегишли ёрдам бериш ишини ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қарорнинг ижроси юзасидан умумлаштирилган маълумотни 2021 йилнинг 1 октябрига қадар Олий Мажлис Сенатига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Аёллар дафтари»ни юритиш бўйича автоматлаштирилган ҳамда интеграциялашган ягона электрон платформани ишга туширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш, уларни ўқитиш, бизнес режаларни тузиш ва амалга ошириш, уларга кредитлар ажратиш ва уларнинг тўғри сарфланишини, ҳунармандчилигини назорат қилиб бориш бўйича ўзаро ҳамкорлик режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн беш кун муддатда туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли ташкилотлар билан биргаликда «Аёллар маслаҳат кенгашлари» жойлашувини қайта кўриб чиқсин ҳамда аҳоли учун қулай жойлашувини ҳисобга олган ҳолда дислокациясини қайта тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Адлия вазирлиги ҳамда масъул ташкилот ва идоралар билан биргаликда оилавий психологлар хизматини ривожлантириш, унинг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Адлия вазирлиги билан биргаликда хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан манзилли ва натижага қаратилган, шунингдек бу борада эришилиши лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичларни белгилаган ҳолда қисқа ва узоқ муддатли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ҳамда ижросини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳар бир туман ва шаҳарда қизларнинг истеъдодларини рўёбга чиқаришга кўмаклашадиган «Бибихоним мактаблари»ни ташкил этиш ишларини якунласин ҳамда ишга туширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрь кунига қадар камида 50 минг хотин-қизнинг мамлакатимиз бўйлаб саёҳатларини ва дам олишларини ташкил этсин. Бунда саёҳатнинг асосий қисми иқлим шароити саёҳат учун қулай бўлган ойларда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилсин ҳамда саёҳат билан боғлиқ харажатлар «Саховат ва кўмак» ҳамда «Аёллар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда «Аёллар дафтари»га киритилган оғир жарроҳлик амалиётига муҳтож хотин-қизларни зудлик билан даволаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил якунига қадар 9 млн хотин-қизни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, жумладан онкологик касалликлари аниқланган беморларни даволаш ишларини режага мувофиқ амалга оширсин ҳамда оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларида «Аёллар маслаҳатхонаси бўлими», «Қизлар саломатлиги маркази», «Перинатал скрининг хонаси» тузилмалари хизматини ташкил этиш бўйича натижага қаратилган аниқ чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда тегишли ташкилот ва муассасалар билан биргаликда жиноятчилик, жумладан, хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчилик ҳолатини чуқур таҳлил этиб, уларнинг олдини олиш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли тадбирлардан иборат дастур ишлаб чиқсин ҳамда қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Жиззах, Самарқанд, Наманган, Тошкент, Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан бирга йил давомида Зомин, Бўстонлиқ, Ургут, Китоб, Шаҳрисабз, Чортоқ туманларида 50 гектардан майдонда зафарон ўсимлигини экиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси 2021 йил якунига қадар пиллачилик тармоғида 101 та, қоракўлчилик соҳасида эса 175 та лойиҳани ишга тушириш бўйича қатъий чоралар кўрсин, лойиҳаларни ишга туширишда муддат ва сифатга ҳамда ишга туширилгандан сўнг «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни ишга қабул қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маданият, Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари умумий ўрта ва мактабгача таълим ташкилотларида аждодларимиз, оналар сиймосини акс эттирувчи спектакллар намойиши мунтазам ташкил этиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижалари юзасидан ҳар бир ҳудуд бўйича қабул қилинган «йўл харитаси» ижросини қатъий таъминлаш чораларини кўрсин ва ижро ҳолати бўйича Олий Мажлис Сенатига ҳар чорак якунида ахборот киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар маслаҳат кенгашлари» фаолияти учун зарурий хоналар ажратилиши ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланишини якунласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига оилавий ажримлар сонини камайтириш мақсадида «Аёллар маслаҳат кенгашлари» орқали хотин-қизлар, қайноналар орасида тарбия, ўзаро ҳурмат ва оила маънавиятини тарғиб этиш ишларини мунтазам ва манзилли олиб бориш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, туманлар, шаҳарлар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари»ни юритиш, ушбу дафтар»га киритилган хотин-қизлар рўйхатини тасдиқлаш ва рўйхатдан чиқариш, уларга ўз вақтида ва сифатли тарзда амалий ёрдам кўрсатиш, ёрдамнинг ҳаққонийлиги бўйича қатъий назорат олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори ижроси юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитиш ҳамда танқидий муҳокама қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, туманлар, шаҳарлар Кенгашларининг «Аёллар дафтари» бўйича ўтказиладиган сессияларини ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари мазкур Қарорда белгиланган вазифаларнинг тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ижро этилишини назорат қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 25 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-325-IV-сон