Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг айрим қўмиталари аъзолари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 9 ва 17-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси аъзолигига сайланганлиги муносабати билан:
Аннакличева Гулистан Ахмедовна Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси;
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси;
Боқиев Фарход Эсанович Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси;
Зиё Азамат Хамид ўғли Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси;
Иркаев Абдурахим Панджиевич Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси;
Мухторова Назира Абдусаттаровна Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси;
Тоиров Маҳмуджон Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси;
Тошев Фармон Исҳоқович Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси;
Ходжиматов Минхажидин Мирзажанович Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси таркибидан чиқарилсин.
2. Курбанов Равшанбек Давлетович Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси этиб сайлансин, шу муносабат билан Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси таркибидан чиқарилсин.
3. Курбонов Илхам Узакович Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси этиб сайлансин, шу муносабат билан Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси таркибидан чиқарилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2021 йил 25 июнь,
СҚ-324-IV-сон