Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 17.05.2002 йилдаги 164-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 17.04.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШМАРГЁҒ ВА ЯНГИЙЎЛЁҒМОЙ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёғ-мой саноати корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, уларни бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тармоқ корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилишга инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ёғмойтамакисаноат» уюшмасининг, «Тошмаргёғ» акциядорлик жамияти ва «Янгийўлёғмой» акциядорлик жамияти акциядорларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур акциядорлик жамиятлари акцияларининг иккинчи эмиссиясини давлат активлари ва эълон қилинган акциялар ҳисобига чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятларининг жойлаштирилмаган ва қўшимча эмиссия қилинган акцияларини хорижий инвесторлар корхоналарни техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш юзасидан инвестиция мажбуриятларини ўз зиммасига олган тақдирда уларга сотиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Тошмаргёғ» акциядорлик жамияти ва «Янгийўлёғмой» акциядорлик жамияти акциялари улушларини тақсимлашнинг қуйидаги тартиби белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат улуши — 10 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат жамоаси улуши — кўпи билан 5 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси улуши — 15 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акцияларнинг камида 70 фоизи фонд бозорида эркин сотилиши, шу жумладан камида 51 фоизи хорижий инвесторларга сотилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд бозорида эркин сотилиши керак бўлган жойлаштирилмаган ва янгидан эмиссия қилинган акциялар фақат тендер асосида сотилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер савдоларида потенциал инвесторлар фақат юридик шахслар шаклида иштирок этиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказишни ташкил этиш Тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига юкланади, унинг таркибига «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси ҳамда «Тошмаргёғ» ва «Янгийўлёғмой» акциядорлик жамиятларининг раҳбарлари қўшимча равишда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошмаргёғ» акциядорлик жамияти ёки «Янгийўлёғмой» акциядорлик жамияти акцияларини сотиб олиш бўйича тендер савдоларида иштирок этиш учун потенциал хорижий инвестор «Ёғмойтамакисаноат» уюшмасига акциядорлик жамиятларини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари муфассал баён этилган бизнес-режани тақдим этиш кераклиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошмаргёғ» ва «Янгийўлёғмой» акциядорлик жамиятлари барча субъектлар — шериклар билан ўзаро муносабатларни шартнома асосида амалга ошириши, ишлаб чиқарилаётган ёғ-мой маҳсулотларининг асосий турларига корхоналар нархини белгиланган тартибда келишиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарори чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 61-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошмаргёғ» акциядорлик жамияти ва «Янгийўлёғмой» акциядорлик жамияти акцияларини «Ёғмойтамакисаноат» уюшмасининг улушини 15 фоизгача етказиш учун ёғ-мой корхоналарининг акцияларини фонд биржасида сотиш чоғида юзага келган ўртача тармоқ коэффициентидан келиб чиқиб «Ёғмойтамакисаноат» уюшмасига сотсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси, «Тошмаргёғ» ва «Янгийўлёғмой» акциядорлик жамиятларининг қатнашчилари мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирлардан келиб чиқиб, кўрсатилган акциядорлик жамиятларининг Кузатувчи кенгашлари таркибини белгиланган тартибда қайта сайлашни ва Бошқарувлари аъзоларини тасдиқлашни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Тошмаргёғ» ва «Янгийўлёғмой» акциядорлик жамиятлари учун техник чигит етказиб беришни тақсимлашнинг амалдаги механизми, шунингдек пахта тозалаш заводлари, ёғ-мой корхоналари ва пахта хом ашёси топширувчи хўжаликлар ўртасидаги уч томонлама шартномалар асосида техник чигитни олиш, қайта ишлаш ва қайтариш механизми сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.Э. Усмонов ва Ў.Қ.Исмоилов зиммасига юклансин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 17 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
164-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 61-модда)