25.06.2021 йилдаги СҚ-330-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларда назарда тутилган инфратузилмани яратиш, саноатлашув ва инновацияларга кўмаклашиш мақсадига эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Вазирлар Маҳкамасига 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларда назарда тутилган инфратузилмани яратиш, саноатлашув ҳамда инновацияларга кўмаклашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан юборилган парламент сўровига берилган жавобини кўриб чиқиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини бозор механизмлари асосида бошқаришни янада жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сонли Фармони қабул қилиниб, унга кўра бугунги кунга қадар 541 та давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 247 таси 2,3 трлн сўм қийматда савдога чиқарилиб, 96 таси 411,6 млрд сўмга сотилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитаси тасарруфидаги 6 та йирик давлат корхонаси акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилиб, уларнинг кузатув кенгашларига 6 нафар чет эллик малакали эксперт мустақил аъзо сифатида жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геологик изланишлар йўналишида 400 млн долларлик кредит шартномалари расмийлаштирилиб, халқаро банклар билан 900 млн долларлик синдикатланган кредит ажратиш тўғрисида битимлар тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўш турган ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватларини (объектларни) ишлаб чиқаришга жалб қилиш юзасидан ўтказилган хатловлар натижасида 27 675 та объект аниқланиб, 1 215 та объект бўш турган объектлар тоифасидан чиқарилган, 1 146 та объектдан келгусида самарали фойдаланиш белгиланиб, 744 та янги объектдан самарали фойдаланиш чоралари кўрилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ва тоғ-кон металлургия саноатлари корхоналарида ресурс ҳамда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш даражасини ошириш, технологик йуқотишларни камайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги ПҚ-4779-сонли қарори билан ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланиб, чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692-сонли қарори билан 2017 — 2021 йилларда саноат тармоғи корхоналари учун ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришнинг мақсадли параметрлари тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тизимли ишлар йўлга қўйилиб, 25 минг км электр узатиш тармоқлари ҳамда 8 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари янгиланган, шунингдек, реконструкция қилиш натижасида 1,7 миллиондан ортиқ аҳоли хонадонларида электр таъминоти яхшиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқларининг технологик салоҳиятини оширишга қаратилган илмий-тадқиқотлар сонини ошириш, инновацион фаолият учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Фанлар академиясининг тегишли йўналишдаги илмий ташкилотлари ишланмаларини тижоратлаштириш бўйича «Йўл харита»си ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатда ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ва хомашё соҳаларида қайта ишлашни кўпайтириш, инновациялар ва ишланмаларни жалб қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чоралар натижасида 2010 — 2020 йилларда саноатдаги ялпи қўшилган қийматнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 105,5 фоизни, иқтисодиёт тармоқлари бўйича 106,3 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатни рақамлаштириш, модернизация ва диверсификация қилишни жадаллаштириш, хусусий секторни ривожлантириш учун шароитлар яратиш, саноатда бозор механизмларини кенг жорий этиш, илмий ютуқлардан самарали фойдаланиш мақсадида 2030 йилгача саноатни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва иқтисодиётни рақамлаштириш кўламини кенгайтириш бўйича телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун соҳада йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оптик толали алоқа линияларининг узунлиги 81 минг км ни ташкил этиб, жорий йил якунига қадар 118,6 минг км га етказиш режалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунга қадар 1,7 млн та кенг полосали Интернет тармоғига уланиш портлари ўрнатилиб, уларнинг умумий сонини 2021 йил охирига қадар 3,9 млн тага етказилиши режалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий соҳа объектларини юқори тезликдаги Интернет билан таъминлаш доирасида 9 347 та халқ таълими, 5 625 та мактабгача таълим ташкилоти ва 3 401 та соғлиқни сақлаш объектининг юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиш имконияти яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун мавжуд техник қувватларни кескин ошириш ҳисобига 2019 йилнинг шу даврига нисбатан алоқа каналлари ижараси тарифлари 2 баробар, 2020 йил давомида Интернет хизматлари тарифлари 29 фоизга арзонлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларни ҳисобга олиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларда назарда тутилган инфратузилмани яратиш, саноатлашув ва инновацияларга кўмаклашиш мақсадига эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровига берилган жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларда назарда тутилган инфратузилмани яратиш, саноатлашув ва инновацияларга кўмаклашиш мақсадига эришиш бўйича белгиланган вазифалар ижросини фаол амалга оширган ҳолда натижалари бўйича маълумотлар базасини шакллантириб, унинг онлайн тартибда янгиланиб борилишини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясига ҳар чорак якуни билан амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари юзасидан ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э. Гадоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 25 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-330-IV-сон