09.07.1997 йилдаги 343-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 09.07.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ИЖТИМОИЙ ФИКР» ЖАМОАТЧИЛИК МАРКАЗИНИ КЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида» 1997 йил 25 июндаги Фармонига мувофиқ, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини уйғунлаштириш ва жамоатчилик фикрини ўрганиш ишларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика жамоат ташкилотлари томонидан ҳукуматга қарашли бўлмаган «Ижтимоий фикр» жамоатчилик Маркази таъсис этилганлиги маъқуллансин. Марказнинг Низоми Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлиги, унинг фаолияти фуқароларнинг сиёсий фаоллигини оширишга қаратилганлиги ва кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказ Низомида унинг қуйидаги асосий вазифалари белгиланганлиги алоҳида эътиборга олинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиниши, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш муаммолари, шунингдек ижтимоий муносабатлар ривожининг бошқа долзарб масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— мамлакат ижтимоий, иқтисодий ҳаёти, давлат сиёсати ва ҳукумат фаолияти тўғрисидаги жамоатчилик фикрини умумлаштириш ва таҳлил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг долзарб муаммолари, аҳолининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори идоралари қарорларини тушунишлари юзасидан жамоатчилик фикрининг устувор йўналишларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— кишилар дунёқарашининг шаклланишидаги асосий йўналишлар, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ахлоқий, ҳуқуқий онгнинг ҳолати ва мазмунини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий маданияти савиясини ўрганиш ва уларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— жамоатчилик фикрини ўрганишнинг услубий асосларини такомиллаштириш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ижтимоий тадқиқотлар ўтказишнинг илмий-услубий талабларига мувофиқ. жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича сўровлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Давлат ва жамият қурилиши академияси ва бошқа илмий-тадқиқот муассасалари Марказга ўз фаолиятини амалга оширишида самарали ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 Республика вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказнинг ишини ташкил этишда жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича сўровлар ўтказишни уюштиришда кенг кўламли ёрдам кўрсатсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказ учун зарур бўлган барча турдаги ахборотлар олишига шарт-шароитлар яратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказга чет элдаги социологик ўқув-илмий муассасалар ва социология соҳасида ишловчи халқаро ташкилотлар билан иш юзасидан алоқалар ўрнатишда ёрдам берсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Тошкентда фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ва чет давлатлар Элчихоналари билан халқаро алоқаларни амалга оширишга кўмаклашсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказни халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётига оид зарур ахборотлар билан доимий равишда таъминлаб турсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказнинг социологик тадқиқотлари натижалари ва нашрлари чет элда тарқатилишида яқиндан ёрдам берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси Марказнинг давлатнинг илмий-техника дастурлари рўйхатига киритилган илмий-тадқиқот дастурларини амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик Маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессиялари ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари ва статистик тўпламлари, республика, вилоят ва туманлар газеталари ва журналлари мажбурий равишда юборилувчи ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Марказ буюртмасига асосан «Ўзбекистонда жамоатчилик фикри» махсус даврий журнали ўзбек, инглиз ва рус тилларида нашр этилишини, шунингдек бошқа тегишли услубий ва илмий нашрлар ўз вақтида чоп этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказнинг мақсад ва вазифаларини ҳамда амалий фаолиятини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишда оммавий ахборот воситалари, журналистларнинг таъсир кучи муҳим эканлиги алоҳида таъкидлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказ ўз Низомида назарда тутилган ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Марказни ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда миллий ва хорижий валютада операцияларни амалга ошириш учун Марказнинг тегишли ҳисоб рақамларини очсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Марказ ўзининг юридик мақомига кўра солиқ тўлови бўйича Ўзбекистон Республикасининг хайрия жамғармаларига тенглаштирилсин ҳамда унга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Белгилансинки, корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, жисмоний шахсларнинг, шунингдек халқаро ва чет эл ташкилотларининг «Ижтимоий фикр» жамоатчилик Маркази дастурларини моддий таъминлашга йўналтирилган маблағлари уч йил муддатга фойда (даромад) солиғидан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Марказга 50 (эллик) миллион сўм ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ўзавтосаноат» уюшмасига Марказга иккита «Нексия» ва битта «Дамас» автомашинасини бюджет ташкилотлари учун назарда тутилган нархларда сотишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда «Ижтимоий фикр» жамоатчилик Марказига зарур замонавий алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат телефони ўрнатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Марказни бир ой муддатда бино билан таъминласин ва таъмирлаш ишларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Б. Fуломов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 9 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
343-сон