30.06.2021 йилдаги 406-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш учун инновацион тадқиқот лабораториясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сон қарорига мувофиқ илк ва мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний, ақлий, когнитив ва шахсий жиҳатдан ривожлантириш учун самарали илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар амалга оширилишини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сон қарорида илк ёшдаги болаларни ривожлантириш учун инновацион тадқиқот лабораториясини ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт) тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш учун инновацион тадқиқот лабораторияси (кейинги ўринларда — Лаборатория) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Лаборатория тузилмаси Институтнинг мавжуд штатлари доирасида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Лабораториянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илк ва мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний ривожлантириш жараёнига илғор хорижий тажриба ва инновацион таълим методларини қўллашга оид экспериментлар ўтказиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича илмий-инновацион тавсияларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиш даражасини ўрганиш, таҳлил қилиш, уларнинг ривожланишидаги муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими юзасидан илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог ва ота-оналар учун болаларни эрта ривожлантириш ҳамда уларнинг ривожланишидаги бузилишларни коррекция қилиш ва олдини олиш бўйича илмий тадқиқотларга асосланган амалий тавсияларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Лаборатория ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари бўйича Институтга ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Лаборатория илмий ходимларининг лавозим маошлари бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишлар илмий-техник дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий ташкилотларнинг илмий ходимлари базавий лавозим маошлари миқдорига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Лаборатория фаолиятини амалга ошириш учун Институтнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади, белгиланган тартибда алоҳида харажатлар сметаси (бюджет маблағлари бўйича), шунингдек, даромадлар ва харажатлар сметаси (бюджетдан ташқари маблағлар бўйича) тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Лабораторияни бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лаборатория Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 64-уй манзилидаги Институт биносига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лабораториянинг тузилмаси ва низомини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг жисмоний, ақлий, когнитив ва шахсий ривожланиши учун зарур бўлган муҳитни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
406-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/406/0620-сон)