Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШИШ РЕСПУБЛИКА ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва ишга лаёқатли аҳолини ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Иш билан таъминлаш сиёсатини амалга ошириш тадбирларини маблағ билан таъминлаш ва давлат иш билан таъминлаш хизматининг самарали фаолият кўрсатиши учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги таркибида маҳаллий ва республика даражаларида Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси (бундан кейин Иш билан таъминлаш жамғармаси деб аталади) ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, кооперативлар ва бошқа ишга олувчилар Иш билан таъминлаш жамғармасига ҳар ойда меҳнат ҳақининг уч фоизи миқдорида мажбурий ажратмалар ўтказиб турсинлар. Кўрсатилган ажратмалар ҳисобига ташкил топадиган иш билан таъминлаш жамғармасининг 70 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иш билан таъминлаш органлари ихтиёрида қолади, 30 фоизи эса республика даражасида марказлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағлари Давлат бюджети таркибига кирмайди жорий йилда фойдаланилмаган тақдирда мусодара қилинмайди ва кейинги молиявий йилга ўтади.
Иш билан таъминлаш жамғармасига бюджет ташкилотлари томонидан мажбурий ажратмалар 1993 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.
3. Қуйидагилар Иш билан таъминлаш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этиладилар:
жамоат ташкилотлари;
ногиронларнинг жамоат ташкилотлари ҳузуридаги муассасалар ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалар;
протез-ортопедия буюмлари ишлаб чиқарадиган ногиронларни протезлаш бўйича хизмат кўрсатувчи корхоналар;
ўқувчилар корхоналари ва ўқувчилар кооперативлари;
бюджет ҳисобига маблағ билан таъминланадиган театр-томоша ташкилотлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корxоналар ва ўзини-ўзи бошқарувчи бошқа ташкилотлар, мулкчилик шаклларидан ва идоравий тобелигидан қатъи назар, белгиланган миқдордаги маблағларнинг Иш билан таъминлаш жамғармасига тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилдан бошлаб республика бюджетлари лойиҳаларида пул маблағларидаги камомадни тўлдириш учун Иш билан таъминлаш жамғармасига зарур ажратмаларни назарда тутсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иш билан таъминлаш жамғармасига маҳаллий бюджетлардан маблағ ажратсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан республика даражасида фойдаланишни бошқариш, вилоятларнинг аҳолини иш билан таъминлаш билан боғлиқ манфаатларига риоя қилиш учун доимий ишлайдиган ижрочи орган — Ижрочи дирекцияси бўлган Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви, шунингдек, Тафтиш комиссияси ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Иш билан таъминлаш жамғармасининг Низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлаш республика жамғармасига тушадиган маблағларни ундириш, ҳисобга олиш ва сарфлаш тартибини ишлаб чиқсин, ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини жамлаш ва улардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида, унинг муассасаларида ҳамда бошқа банкларнинг муассасаларида Жамғарма счёти очилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Иш билан таъминлаш жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Ташқи иқтисодий фаолият банки билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳамда бошқа давлатларнинг ташкилотлари ва фуқароларидан тушадиган маблағларни ўтказиш учун хорижий валюта счётини очишга рухсат этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги Иш билан таъминлаш жамғармасига ҳаракатсиз ва бошқа мулкларни инъом сифатида қабул қилиш тартибини белгиласинлар.
Иш билан таъминлаш жамғармаси кўрсатилган валюта маблағларидан иш билан таъминлаш давлат хизмати моддий базасини ривожлантиришда ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш билан боғлиқ бўлган бошқа мақсадларда фойдалансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Белгилаб қўйилсинки, Иш билан таъминлаш жамғармаси иш билан таъминлаш давлат сиёсати вазифаларини бажариш мақсадида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, ўз банкини, акционерлик жамиятини ташкил қилиш, мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналар барпо этиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлаш жамғармаси аппаратини жойлаштириш масаласини ҳал қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлаш жамғармасини телефон алоқаси тармоқлари билан таъминласин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 31 декабрь,
606-сон
ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШИШ РЕСПУБЛИКА ЖАМҒАРМАСИ ҲАҚИДА НИ3ОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси (бундан кейин Иш билан таьминлаш жамғармаси деб аталади) иш билан таъминлаш сиёсатини амалга ошириш тадбирларини маблағ билан таъминлаш учун маҳаллий ва республика даражаларида ташкил этилади. Унинг маблағлари маҳаллий ва республика бюджетлари таркибига кирмайди, ҳисобот йилида фойдаланилмаган тақдирда мусодара қилинмайди ва келгуси молия йилига ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Иш билан таъминлаш жамғармаси қуйидагилар ҳисобига ташкил топади:
мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва кооперативларнинг меҳнат ҳақи фондидан уч фоиз миқдоридаги мажбурий ажратмалари. Ушбу харажатлар маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига қўшилади;
меҳнат бозорида алоҳида қийинчиликларга дуч келишадиган шахсларни ҳимоя қилишни таъминлаш учун зарур бўладиган тегишли бюджетларни шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланадиган миқдорларда республика ва маҳаллий бюджетлардан дотациялар;
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар корхоналари жамоат ташкилотлари ва фуқароларининг ихтиёрий бадаллари;
корхоналар, муассасалар, ташкилотлардан (ажратмалар белгиланган муддатда тўланмаган ҳолларда) ҳисобланган пеня шаклидаги бошқа тушумлар, шунингдек, иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларга мувофиқ маҳаллий биржалар томонидан солинадиган жарималар;
Иш билан таъминлаш жамғармасининг тижорат фаолиятидан олинадиган даромадлар.
3. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини жамлаш ва улардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида унинг муассасаларида ва бошқа банкларнинг муассасаларида счётлар очилади.
Иш билан таъминлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни, ихтиёрий бадалларни, бошқа тушумларни ундириб олиш ва ҳисобга олиб бориш, уларни фойдаланишнинг тегишли счётларига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан тасдиқланадиган тартибда амалга оширилади.
4. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корxоналар, муассасалар, ташкилотлар ва кооперативлар мажбурий ажратмаларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини ҳамда республика ва маҳаллий бюджетлар маблағларининг Иш билан таъминлаш жамғармасига тушишини назорат қилиш Иш билан таъминлаш жамғармасининг ижро этувчи органлари ва Давлат солиқ инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботлар, жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида, ҳар йили камида бир марта республика ва маҳаллий матбуотда эълон қилинади.
6. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидагилар амалга оширилади:
аҳолини иш билан таъминлашнинг умумреспублика ва минтақа дастурларини ишлаб чиқиш;
ишдан бўшаб қолган ходимларни ва иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга йўналтириш, қайта ўқитиш ва қайта тайёрлашга доир ишларни маблағ билан таъминлаш шу жумладан, ўқитиш даврида стипендиялар тўлаш;
ишсизлик бўйича нафақа ва компенсациялар тўлаш;
ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам ҳимояланган қатламларининг бошқа табақалари меҳнатидан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган ишчи ўринлари (ишлаб чиқаришлар) ташкил этиш бўйича жамоат ишлари ва тадбирларини маблағ билан қисман таъминлаш;
республиканинг минтақалари ўртасида қайта тақсимлаш учун эҳтиёт захира жамғармасини ташкил этиш;
иш билан таъминлаш бўйича барча даражалардаги хизмат органларини сақлаш, уларни жойлаштириш учун биноларни қуриш ва қайта қуриш, моддий-теxникавий таъминлашни амалга ошириш, компьютер, кўпайтирувчи ва бошқа зарур техника билан жиҳозлаш;
ахборот, маълумотлар бериш ва реклама-нашр ишларини амалга ошириш матбаачилик базасини барпо этиш;
меҳнат ресурслари, иш билан таъминлаш сиёсатининг илмий асосланган ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий йўналишларини амалга ошириш мақсадида аҳолининг турли гуруҳларини иш билан таъминлаш масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш;
умумреспублика ва ҳудудий даражаларда аҳолининг алоҳида гуруҳларини иш билан таъминлаш масалалари бўйича социологик текширишларни, анкеталаштиришни ташкил этиш ва ўтказиш;
ишчи кучи бозорини ҳисобга олишнинг умумреспублика ва минтақавий автоматлаштирилган тизимини яратиш, уларнинг концепциясини ва ягона дастурий таъминотини ишлаб чиқиш;
иш билан банд бўлмаган аҳолига ёрдам кўрсатиш, шу жумладан уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни маблағ билан таъминлаш;
аҳолини иш билан таъминлаш билан боғлиқ бўлган муаммолар бўйича халқаро ҳамкорликни маблағ билан таъминлаш;
Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини кўпайтириш ва ҳамда аҳолини иш билан таъминлашга бевосита ёрдам берадиган тижорат ва хўжалик ҳисобидаги фаолиятни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини сарфлаш йўналишлари республика ва минтақа даражаларида ишлаб чиқилган иш билан таъминлаш дастурлари асосида аниқланади.
Иш билан таъминлаш республика ва маҳаллий жамғармаларининг харажатлар сметаси Иш билан таъминлаш жамғармасининг тегишли бошқарувлари томонидан тасдиқланади.
Республика ва маҳаллий даражаларда Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини бошқариш фақат Иш билан таъминлаш жамғармаси тегишли бошқарувларининг қарорлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Иш билан таъминлаш жамғармаси тижорат фаолиятидан олинадиган даромадлар солиқларидан, шунингдек, давлат ва божхона божларидан озод қилинади.
9. Иш билан таьминлаш жамғармасига республика даражасида раҳбарлик қилиш Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви ҳамда унинг доимий ишлайдиган ижрочи бошқарувчи органи — Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлаш республика жамғармасининг Ижрочи дирекцияси томонидан амалга оширилади. Ижрочи дирекция тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви томонидан тасдиқланади.
Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви ва Ижрочи дирекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа актларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг қарорлари ва фармойишларига амал қилади.
Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви таркибига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнат бўйича органлари раҳбарлари, шунингдек, Иш билан таъминлаш жамғармасининг Ижрочи директори кирадилар
Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви таркибига, шунингдек, давлат, жамоат ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари кириши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви раиси ҳисобланади.
Иш билан таъминлаш жамғармасининг Ижрочи директори Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви:
иш билан таъминлаш республика дастурида кўзда тутилган харажатларнинг маблағ билан ўз вақтида ва тўлиқ таъминланиши учун тўла жавоб беради;
Иш билан таъминлаш жамғармасининг истиқболдаги ва навбатдаги вазифаларини белгилайди;
Ижрочи дирекция аппарати тузилмасини, штатларини, харажатлар сметасини, иш ҳақи фондини ва Тафтиш комиссиясини тасдиқлайди;
ўз ҳуқуқ доирасида Иш билан таъминлаш жамғармаси фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича зарур низомлар ва йўриқномаларни тасдиқлайди;
Иш билан таъминлаш жамғармаси ҳуқуқ доирасига тааллуқли масалалар бўйича халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади.
Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви заруриятга қараб, аммо ҳар йили камида бир марта чақирилади. У Бошқарув аъзолари камида учдан икки қисмининг овози билан қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эгадир.
Қарорлар қатнашаётган Бошқарув аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ижрочи дирекциянинг Қорақалпоғистон Республикасидаги, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги шўъбалари тегишли вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг меҳнат аҳлини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасининг Ижрочи дирекцияси тасарруфида бўлади.
Ижрочи дирекция филиалининг директори меҳнат аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тегишли минтақа органининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Иш билан таъминлаш жамғармасининг молия хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун Бошқарув ҳузурида Иш билан таъминлаш жамғармасининг Тафтиш комиссияси тузилади. Комиссиянинг вазифалари ва иш тартибини Бошқарув белгилайди. Тафтиш комиссияси фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳамда зарурат бўлганда жалб қилинадиган аудитор ва аудитор фирмаларининг харажатлари жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
12. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ҳокимиятнинг маҳаллий органлари қарорига кўра Иш билан таьминлаш жамғармасининг маҳаллий бошқарувлари тузилади.
13. Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлаш жамғармаси Бошқаруви Тошкент шаҳрида жойлашган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.