Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШИШ РЕСПУБЛИКА ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва ишга лаёқатли аҳолини ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш тадбирларини маблағ билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги таркибида маҳаллий ва республика даражаларида Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси (бундан кейин Иш билан таъминлаш жамғармаси деб аталади) ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, кооперативлар ва бошқа ишга олувчилар Иш билан таъминлаш жамғармасига ҳар ойда меҳнат ҳақининг уч фоизи миқдорида мажбурий ажратмалар ўтказиб турсинлар. Кўрсатилган ажратмалар ҳисобига ташкил топадиган иш билан таъминлаш жамғармасининг 70 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг меҳнат органлари ихтиёрида қолади, 30 фоизи эса республика даражасида марказлаштирилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
Жамғарма маблағлари Давлат бюджети таркибига кирмайди жорий йилда фойдаланилмаган тақдирда мусодара қилинмайди ва кейинги молиявий йилга ўтади.
Иш билан таъминлаш жамғармасига бюджет ташкилотлари томонидан мажбурий ажратмалар 1993 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.
3. Қуйидагилар Иш билан таъминлаш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этиладилар:
жамоат ташкилотлари;
ногиронларнинг жамоат ташкилотлари ҳузуридаги муассасалар ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалар;
протез-ортопедия буюмлари ишлаб чиқарадиган ногиронларни протезлаш бўйича хизмат кўрсатувчи корхоналар;
ўқувчилар корхоналари ва ўқувчилар кооперативлари;
бюджет ҳисобига маблағ билан таъминланадиган театр-томоша ташкилотлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда Иш билан таъминлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиладиган жамоат ташкилотлари рўйхатини аниқласин.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори билан тўлдирилган)
4. Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корxоналар ва ўзини-ўзи бошқарувчи бошқа ташкилотлар, мулкчилик шаклларидан ва идоравий тобелигидан қатъи назар, белгиланган миқдордаги маблағларнинг Иш билан таъминлаш жамғармасига тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилдан бошлаб республика бюджетлари лойиҳаларида пул маблағларидаги камомадни тўлдириш учун Иш билан таъминлаш жамғармасига зарур ажратмаларни назарда тутсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иш билан таъминлаш жамғармасига маҳаллий бюджетлардан маблағ ажратсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилаб қўйилсинки, Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тасарруф этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
7. Иш билан таъминлаш жамғармасининг Низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлаш республика жамғармасига тушадиган маблағларни ундириш, ҳисобга олиш ва сарфлаш тартибини ишлаб чиқсин, ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини жамлаш ва улардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида, унинг муассасаларида ҳамда бошқа банкларнинг муассасаларида Жамғарма счёти очилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Меҳнат вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Ташқи иқтисодий фаолият банки билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳамда бошқа давлатларнинг ташкилотлари ва фуқароларидан тушадиган маблағларни ўтказиш учун хорижий валюта счётини очишга рухсат этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги Иш билан таъминлаш жамғармасига ҳаракатсиз ва бошқа мулкларни инъом сифатида қабул килиш тартибини белгиласинлар.
Меҳнат вазирлиги кўрсатилган валюта маблағларидан меҳнат органлари моддий-техника негизини ривожлантиришда ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш билан боғлиқ бошқа мақсадларда фойдалансин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Меҳнат вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш ҳажмлари йил чораги учун белгиланадиган ва кейинчалик иш якунлари вазирлик ҳайъати мажлисида кўриб чиқиладиган тартибни Давлат бюджети билан ишлаш тартибига ўхшаш шаклга келтирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш ва Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини кўпайтириш мақсадида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш банкини, акционерлик жамиятларини, мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналарни ташкил этиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш ва сарфланишини назорат қилишни кучайтириш учун ҳамда бу ишлар Иш билан таъминлаш жамғармасининг мазкур қарор билан тугатилаётган Ижрочи дирекцияси томонидан бажариб келинганлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига, зарурат бўлса, Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан хўжалик ҳисобидаги аудитор марказини таъсис этишга рухсат берилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
12. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлаш жамғармасини телефон алоқаси тармоқлари билан таъминласин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 31 декабрь,
606-сон
ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШИШ РЕСПУБЛИКА ЖАМҒАРМАСИ ҲАҚИДА НИ3ОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси (бундан кейин Иш билан таьминлаш жамғармаси деб аталади) меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш тадбирларини маблағ билан таъминлаш учун маҳаллий ва республика даражаларида ташкил этилади. Унинг маблағлари маҳаллий ва республика бюджетлари таркибига кирмайди, ҳисобот йилида фойдаланилмаган тақдирда мусодара қилинмайди ва келгуси молия йилига ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
2. Иш билан таъминлаш жамғармаси қуйидагилар ҳисобига ташкил топади:
мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва кооперативларнинг меҳнат ҳақи фондидан уч фоиз миқдоридаги мажбурий ажратмалари. Ушбу харажатлар маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига қўшилади;
меҳнат бозорида алоҳида қийинчиликларга дуч келишадиган шахсларни ҳимоя қилишни таъминлаш учун зарур бўладиган тегишли бюджетларни шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланадиган миқдорларда республика ва маҳаллий бюджетлардан дотациялар;
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар корхоналари жамоат ташкилотлари ва фуқароларининг ихтиёрий бадаллари;
корхоналар, муассасалар, ташкилотлардан (ажратмалар белгиланган муддатда тўланмаган ҳолларда) ҳисобланган пеня шаклидаги бошқа тушумлар, шунингдек, иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларга мувофиқ маҳаллий биржалар томонидан солинадиган жарималар;
Иш билан таъминлаш жамғармасининг тижорат фаолиятидан олинадиган даромадлар.
3. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини жамлаш ва улардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида унинг муассасаларида ва бошқа банкларнинг муассасаларида счётлар очилади.
Иш билан таъминлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни, ихтиёрий бадалларни, бошқа тушумларни ундириб олиш ва ҳисобга олиб бориш, уларни фойдаланишнинг тегишли счётларига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан тасдиқланадиган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар, корxоналар, муассасалар, ташкилотлар ва кооперативлар мажбурий ажратмаларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини ҳамда республика ва маҳаллий бюджетлар маблағларининг Иш билан таъминлаш жамғармасига тушишини назорат қилиш Меҳнат вазирлиги ва Давлат солиқ инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Текшириш натижасида аниқланган Иш билан таъминлаш жамғармасига қўшиб ҳисобланадиган тўланмай қолган қарзлар ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ундириладиган маъмурий ва молиявий жарималар ҳисобига тушадиган маблағларнинг 15 фоизи меҳнат органларининг моддий ёрдам жамғармасига йўналтирилади. Шу жамғармаларнинг ташкил этилиши ва сарфланиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
5. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботлар, жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида, ҳар йили камида бир марта республика ва маҳаллий матбуотда эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидагилар амалга оширилади:
аҳолини иш билан таъминлашнинг умумреспублика ва минтақа дастурларини ишлаб чиқиш;
Меҳнат биржаларида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган, ишсизлик мақомига эга бўлган шахсларни, шу жумладан, касбга эга бўлмаган ва меҳнат бозорига илк бор тушган аёлларни касбга ўргатиш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини молиявий таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишсизлик бўйича нафақа ва компенсациялар тўлаш;
фуқароларни ҳудудлар бўйича ишга жойлаштириш билан боғлиқ бўлган қийин вазиятда, истисно тариқасида, жамоат ишларини қисман молиявий таъминлаш учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағларга мутаносиб равишда дотация бериш;
ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам ҳимояланган қатламларининг бошқа табақалари меҳнатидан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган ишчи ўринлари (ишлаб чиқаришлар) ташкил этиш бўйича жамоат ишлари ва тадбирларини маблағ билан қисман таъминлаш;
республиканинг минтақалари ўртасида қайта тақсимлаш учун эҳтиёт захира жамғармасини ташкил этиш;
туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бўлимлари (меҳнат биржалари) ходимларини сақлаш бўйича барча даражалардаги меҳнат органларини жойлаштириш учун бинолар қуриш ва қайта қуриш, моддий-теxникавий таъминлашни амалга ошириш, компьютер кўпайтирувчи ва бошқа зарур техника билан жиҳозлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ахборот, маълумотлар бериш ва реклама-нашр ишларини амалга ошириш жумладан, «Меҳнат» газетаси нашрига муассислик қилиш ва зарурат бўлганда хўжалик ҳисоби негизида ёрдам бериш матбаачилик базасини барпо этиш;
меҳнат ресурслари, иш билан таъминлаш сиёсатининг илмий асосланган ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий йўналишларини амалга ошириш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш механизмини, меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат шароитлари ва меъёрномаларини такомиллаштириш мақсадида аҳолининг турли гуруҳларини иш билан таъминлаш масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш;
умумреспублика ва ҳудудий даражаларда аҳолининг алоҳида гуруҳларини иш билан таъминлаш масалалари бўйича социологик текширишларни, анкеталаштиришни ташкил этиш ва ўтказиш;
ишчи кучи бозорини ҳисобга олишнинг умумреспублика ва минтақавий автоматлаштирилган тизимини яратиш, уларнинг концепциясини ва ягона дастурий таъминотини ишлаб чиқиш;
иш билан банд бўлмаган аҳолига ёрдам кўрсатиш, шу жумладан уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни маблағ билан таъминлаш;
аҳолини иш билан таъминлаш билан боғлиқ бўлган муаммолар бўйича халқаро ҳамкорликни маблағ билан таъминлаш;
Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини кўпайтириш ва ҳамда аҳолини иш билан таъминлашга бевосита ёрдам берадиган тижорат ва хўжалик ҳисобидаги фаолиятни жумладан, банд бўлмаган маблағларнинг бир қисмини банклардаги депозит ҳисобларга ўтказиш, қийматли қоғозларга айлантириш, лотериялар ташкил этиш ва аукционлар ўтказиш, мулкчилик ва хўжалик юритишнинг турли шаклларидаги корхоналарни яратиш, вақтинча молиявий қийинчиликка учраган корхоналарга аҳолининг иш билан таъминланишини ошириш билан боғлиқ бўлган мақсадларда ҳамда тўланиши, таъминланиши ва қайтарилиши шартлари билан қисқа муддатли ссуда берилишини амалга ошириш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини сарфлаш йўналишлари республика ва минтақа даражаларида ишлаб чиқилган ва қонунчилик билан белгиланган тартибда тасдиқланадиган иш билан таъминлаш дастурлари асосида аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги иш билан таъминлаш дастурларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар органларига Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш ҳажмларини, уларнинг иш якунларини кейинчалик вазирлик ҳайъатининг мажлисида кўриб чиқиш шарти билан (йил, чорак учун) белгилайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
8. Иш билан таъминлаш жамғармаси тижорат фаолиятидан олинадиган даромадлар солиқларидан, шунингдек, давлат ва божхона божларидан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тасарруф этади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги:
Иш билан таъминлаш республика дастурида кўзда тутилган харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиявий таъминланиши учун тўла жавоб беради;
Иш билан таъминлаш жамғармасининг навбатдаги ва истиқболдаги вазифаларини, шу жумладан, унинг маблағлари сарфланишининг асосий йўналишларини белгилайди;
Иш билан таъминлаш жамғармаси фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича керакли низомлар ва йўриқномаларни ўз ваколати доирасида тасдиқлайди;
халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда Иш билан таъминлаш жамғармаси ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳамкорлик қилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари сарфланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан зарур бўлганда аудиторлар ва аудитор фирмаларини жалб қилиш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сонли қарори билан 11—13-бандлар чиқариб ташланди ва ўрнига 10-банд киритилди)
Кейинги таҳрирга қаранг.